Sayt test rejimida ishlamoqda

Утемуратов Махсет Маратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муаллақ чўкиндили сув аралашмасини ўзатиш шароитида насос станциялари қувур ўтказгичларининг гидравлик  ҳисоби», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрология (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т134.

Илмий раҳбар: Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.

Расмий оппонентлар: Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Қудратжон Тошботирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: муаллақ чўкиндили сув аралашмасини узатиш шароитида насос станциялари қувур ўтказгичларининг гидравлик ҳисобини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сув билан муаллақ чўкиндиларнинг напорли ҳаракати жараёнида вужудга келадиган гидравлик қаршиликларни аниқлаш усули эмпирик тенгламалари  асосида такомиллаштирилган;

напорли қувурларда сув билан бирга муаллақ чўкиндилар ҳаракати жараёнидаги напор йўқолиши миқдорини ҳисоблаш усули текис ҳаракат қонунияти асосида такомиллаштирилган;

насос станцияларининг напорли қувурларида биоген элементларнинг чўкма ҳосил қилиш динамикасининг гидравлик модели сув ва лойқа аралашмаси массасининг гидродинамик тенгламалари асосида такомиллаштирилган;

қувур узунлиги бўйича чўкиндиларнинг қатлам қалинлигини ҳисоблаш усули конвектив диффузия назарияси асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Насос станцияси напорли қувурларида сув ва муаллақ чўкиндилар аралашмасининг ҳаракатланиши шароитида текис ҳаракатнинг асосий тенгламаси бўйича олинган натижалар асосида:

сув билан муаллақ чўкиндиларнинг напорли ҳаракати жараёнида вужудга келадиган гидравлик қаршиликларни аниқлаш имконини берадиган такомиллаштирилган гидравлик ҳисоблаш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Сурхон ирригация тизими ҳавза бошқармаси “Аму-Занг-2”, “Боботоғ” ва “Шеробод” насос станциялари напорли қувурларига  жорий  қилинди (Қишлоқ  ва  сув  хўжалиги вазирлигининг 2018  йил  2  апрелдаги  02/30-193-сон  маълумотномаси).  Илмий  тадқиқот натижалари насос станциялари напорли қувурларининг ишчи напорини аниқлаш   имконини   берган;

насос станцияларининг напорли қувурларида биоген элементларнинг чўкма ҳосил қилиш жараёни динамикасини башорат қилувчи гидравлик модел асосида олинган такомиллаштирилган гидравлик ҳисоблаш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Сурхон ирригация тизими ҳавза бошқармаси “Аму-Занг-2”, “Боботоғ” ва “Шеробод” насос станциялари напорли қувурларига жорий қилинди (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги  02/30-193-сон маълумотномаси). Натижада насос станциялари напорли қувурларда қувур узунлиги бўйича тақсимланган чўкиндиларнинг қатлам қалинлигини аниқлаш имкони яратилган;

напорли қувурларни биологик коррозиядан химоя килишнинг катодли химоялаш  усули  Қишлоқ  ва  сув  хўжалиги  вазирлиги   тасарруфидаги Аму-Сурхон ирригация тизими ҳавза бошқармаси “Аму-Занг-2”, “Боботоғ” ва “Шеробод” насос станциялари напорли қувурларига жорий қилинди (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги  02/30-193-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида насос станциялари напорли қувурларида биологик коррозиянинг тезлигини 95%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish