Ходжанов Марат Исламовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистондаги ўзбекларнинг оилавий маросимлари», 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2019.2.PhD/Tar513.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Камалова Раушан Сабировна, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон Бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Маткаримова Назокат Максудовна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон этник-маданий муҳитида ўзбек оилавий маросимлари ва урф-одатларининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ўзбек никоҳ маросимлари тизимининг таркибий қисми бўлган тўйдан олдин ўтказиладиган келин танлаш, совчилик, нон синдирар, унаштирув каби анъаналар ва удумларда аёллар ролининг юқори туриши, амал қилиниши қатъий бўлган қоидалар тизими ўзбекларга хос миллий анъаналарнинг яшовчанлигини оширганлиги аниқланди;
ёшларнинг муносиб умр йўлдошини танлаш, наслнинг узвий давомийлигини таъминлаш, бахтли ҳаёт кечириши мақсадида қадимги диний эътиқод излари, магик қарашлар ва исломий анъаналар қоришувига бой оқлиқ бериш, нон синдириш, тўй кунини белгилаш каби анъаналар ҳанузгача ўз миллий мазмун моҳиятини сақлаб келаётганлиги исботланган;
ўзбекларининг кундалик ҳаётида оилавий маросимларнинг қадимги култлар, исломий урф-одатлар ва совет давридан мерос бўлган одатлар билан қоришиб кетганлиги кузатилади. Мазкур маросимлар, хусусан дафн маросимлари оилавий урф-одатлар циклининг ажралмас қисми бўлиб, у ўзида ўтмишдан мерос бўлган маросимларни шу кунга қадар сақлаб келувчи анъаналар тизими эканлиги далилланди.
ўзбекларларнинг дафн билан боғлиқ урф-одатлари, қадимий эътиқодий унсурлар ҳанузгача сақланиб келганлиги кўрсатиб берилган. Таъзия ва марҳум хотирасига бағишлаб ўтказиладиган маросимларда ҳам қадимги анъаналар яшовчанлиги, жумладан, арвоҳ руҳи, хонадон эгаларининг махсус таомлар (ис) пишириб, марҳумни хотирлаши каби консерватив тасаввурлар маълум вақт (қириқ кун) гача қатъий амал қилиниши ёнма-ён яшаб келаётган қорақалпоқ, қозоқ, туркман ва ҳатто бошқа вилоятларда истиқомат қилувчи ўзбеклардан ҳам анча фарқли жиҳатларга эга эканлиги кўрсатиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот материаллари Қорақалпоғистондаги ўзбекларнинг тарихи ва этнографияси бўйича умумлаштирилган илмий асарлар ва ўқув қўлланмаларини яратишда хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари тадқиқотнинг материаллари ва натижаларидан давлат илмий-техник дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Диссертациянинг назарий хулосалари республикада этномаданий таълим, ижтимоий-маданий ривожланиш масалаларини қамраб олувчи миллий-маданий сиёсат асосларини ишлаб чиқишда амалий аҳамият касб этади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Тадқиқотнинг амалий натижалари этнография ва маданиятшунослик соҳасидаги келажакдаги тадқиқотлар учун қимматли манбага айланадиган кенг маълумотлар базасини яратиш учун асос бўлиши мумкин; олинган маълумотлардан ёшларни ўқитиш ва уларнинг ўз маданиятига бўлган қизиқишини оширишга қаратилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш учун фойдаланиш мумкин, бу эса, асосан, ўз навбатида, ноёб анъаналарни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, замонавий воқелик шароитида оилавий тузилмалар ва рол моделларидаги ўзгаришларни аниқлаш социологлар ва психологларга маҳаллий жамоаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий сиёсат ва дастурларни шакллантириш учун муҳим бўлган жамият динамикасини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Қорақалпоғистонда яшовчи ўзбекларнинг оилавий маросимларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
диссертация ишининг натижаларидан, ундаги илмий-назарий қарашлардан, ЎзРФАҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170915198-“Қорақалпоғистон жамиятидаги ижтимоий кўрсатмалар трансформацияланиши: тарих ва амалиёт” мавзусидаги мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида Қорақалпоғистон этник-маданий муҳитида ўзбек оилавий маросимлари ва урф-одатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашда муҳим назарий ва амалий манба сифатида фойдаланилган (ЎзРФАҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 5-сентябрдаги №372/1-сонли маълумотномаси). Диссертацияда келтирилган илмий-назарий қарашлар, жумладан, Қорақалпоғистонда этник-маданий муҳитида ўзбек оилавий маросимлари ва урф-одатларининг мазмун-моҳиятини асослаб беришига оид янги маълумот ва таснифлар лойиҳадаги аксарият масалаларни ўрганишда ёрдамчи назарий ва амалий манба сифатида хизмат қилади;
диссертация ишининг натижаларидан, ундаги илмий-назарий қарашлардан, ЎзРФАҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда амалга оширилган “Глобаллашув шароитида қорақалпоқ халқининг ананавий маданияти” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида Қорақалпогистон ўзбеклари ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги ўзбекларнинг оилавий маросимлари ва урф-одатларини қиёсий таҳлил қилишда муҳим назарий ва амалий манба сифатида фойдаланилган (ЎзРФАҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 5-сентябрдаги №373/1-сонли маълумотномаси). Қорақалпогистон ҳудудидаги ўзбекларнинг оилавий маросимларининг маълум бир маданиятга хос бўлган қадриятлари, меёрлар ва анъаналарни акс эттиришда ва маданий меросни ривожлантиришда тадқиқот материаллари ишончли манба сифатида фойдаланилди;
диссертация иши бўйиша “Қорақалпоғистондаги ўзбекларнинг оилавий маросимлари” деб номланган чиқиши Қорақалпогистон телерадиоканалининг қорақалпоқ тилида олиб борилган «Ассалам Қарақалпақстан» ва «Мирас» дастуридаги эшиттириши орқали аҳолига, кенг жамоатчилик вакилларига, олимларга, талабаларга, ўқувчи ёшларга тарғиб этилди (Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг 2024 йил 6-сентябрдаги №05-22/402-сонли маълумотномаси). Тадқиқот хулосалари ва натижалари тингловчиларга сезиларли таъсир кўрсатиб, қорақалпоғистонлик ўзбекларнинг маданий мероси тўғрисида хабардорликни оширишга ёрдам берди. Диссертация асосида нашр этилган нашрлар ва нутқлар кенг аудитория эътиборини тортди, бу оилавий маросимларни маданиятнинг муҳим элементи сифатида чуқурроқ тушунишга ёрдам берди.
диссертацияда келтирилган ўзбекларнинг оилавий маросимлари тўғрисидаги маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида мавзувий кўргазмалар ва экскурсион лекцияларни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2024 йил 24 сентябрдаги № 266 сонли хати). Хусусан, қорақалпоғистонлик ўзбекларнинг оилавий маросимлари ҳақидаги маълумотлар ташриф буюрувчиларга Қорақалпоғистон халқлари маданияти ҳақидаги дунёқарашларини кенгайтириш имконини берди ва халқлар ўртасидаги миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.