Шарофов Шерзод Ширинбой оғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Инглиз тилини ўқитишда кооперация тамойилидан фойдаланишнинг илмий-методик асослари», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6666.
Илмий раҳбар: Расулов Зубайдулло Изомович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Бегибаева Нилуфар Джурахоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Избуллаева Гулчеҳра Валеревна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда кооперация тамойилидан фойдаланишнинг илмий-методик тавсияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тили фанини ўқитиш жараёнида кооперация тамойилини қўллаш шарт-шароитлари, прагматик ёндашув ва прагмалингвистиканинг аҳамияти, мулоқот кооперациясининг лингвистик мақсадини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган методик таъминот прагматик билимлар очиқ ифодаланган кўрсатмалар билан ўқитиш шаклларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш ва ўрганишда кооперация ва анъанавийлик тамойилидан фойдаланишнинг коллаборатив таълим шакллари, босқичлари, замонавий метод ва воситалари каби дидактик имкониятларини аниқлаштириш орқали талабаларнинг коллаборатив ва коммуникатив  компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитишда кооперация тамойилларидан фойдаланишда коммуникатив билим ва кўникмаларнинг фаоллашуви, шахслараро ва маданиятлараро йўналтирилганлик педагогик шарт-шароитлари самарадорлигини шакллантиришда коммуникация, коллаборация, креативлик ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга асосланган машқлар тизими такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда кооперация тамойилларидан фойдаланиш технологиялари (лойиҳалаш, ҳамкорликда ўқитиш, муаммоли), нутқ мулоқоти аутентик-муаммоли характердаги вазиятлар CЕФР талабларини  инобатга  олган  ҳолда  ва  прагматик  компетенсиянинг  назариясига таяниб, тилшуносликнинг интеграл баҳолаш мезонларини киритиш асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда кооперация тамойилидан фойдаланишнинг илмий-методик асослари бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
инглиз тили фанини ўқитиш жараёнида кооперация тамойилини қўллаш шарт-шароитлари, прагматик ёндашув ва прагмалингвистиканинг аҳамияти, мулоқот кооперациясининг лингвистик мақсадини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган методик таъминот прагматик билимлар очиқ ифодаланган кўрсатмалар билан ўқитиш шаклларини киритиш орқали такомиллаштирилганлигига оид назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2020-2022 йилларда амалга оширилган П3-202005236 рақамли “Оила психологияси фанидан мултимедиа маҳсулотини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 21-сентябрдаги 01-04/5540-сон маълумотномаси). Натижада прагматик ёндашув ва прагмалингвистика мазмунидаги ностандарт топшириқлар тизими асосида ҳамкорликнинг тамойиллари ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш ва ўрганишда кооперация ва анъанавийлик тамойилидан фойдаланишнинг коллаборатив таълим шакллари, босқичлари, замонавий метод ва воситалари каби дидактик имкониятларини аниқлаштириш орқали талабаларнинг коллаборатив ва коммуникатив  компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилганлигига  доир хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли буйруғига асосан берилган №418-113 рақамли нашр гувоҳномаси асосида 5111400 – Хорижий ва адабиёти (инглиз тили), 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (роман-герман филологияси), 5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (инглиз тили) бакалавр таълим йўналиши талабалари учун “Ўрганилаёнган тил назарий амалиёти” номли ўқув қўлланма “Прагматиc Аспеcц оф Педагогй” элеcтрон дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-апрелдаги 4/17-4/4-4709-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини ривожлантиришнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитишда кооперация тамойилларидан фойдаланишнинг коммуникатив билим ва кўникмаларнинг фаоллашуви, шахслараро ва маданиятлараро йўналтирилганлик педагогик шарт-шароитлари самарадорлигини шакллантиришда коммуникация, коллаборация, креативлик ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга асосланган машқлар тизими такомиллаштирилганлиги  борасида амалий тавсиялар билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Интервю плюс”, “Ассалом, Бухоро”, “Инглиз тилини ўрганамиз” телекўрсатувлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-мартдаги 01-09-107-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш ва ўрганишда кооперация ҳақидаги маълумотлар телерадиоканал кўрсатувларининг илмий- оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish