Абдурасулов Жахонгир Абдувалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистон тижорат банкларида рискларни бошқариш ва баҳолашни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Ҳосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Қурбонбекова Моҳичеҳра Туробжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тижорат банкларида рискларни бошқаришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк рискларини монетар ва номонетар таснифларга ажратиш орқали микро, макро даражада юзага келадиган, хусусан кредит, операцион, бозор ва санкцион рискларни манзилли бошқаришнинг йўллари таклиф этилган.
юқори ликвидли активларнинг камайиши 18-24 фоиз оралиғида ҳамда депозитларнинг ошиши 25-30 фоиз оралиғида тебранишлари стресс-тестлар асосида баҳолаш орқали ойлик ликвидли рискини тартибга солиш асослаб берилган.
 банкнинг ликвидлик коеффициентини АРИМА модели асосида баҳолашда кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари 6,7 коеффициент ва кейинги 30 кун ичида соф чиқим 4,6 коеффициентга таъсир этишини инобатга олган ҳолда 2026 йилга қадар ликвидлик риски прогноз кўрсаткичлари таклиф этилган.
кредитдан олинган фоизли даромадлар ҳажмига таъсир этувчи омиллар матрицасини шакллантириш ва ушбу омилларга таъсир этиш орқали тижорат банкларида муаммоли кредитларни ҳажмини камайтириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тижорат банкларида рискларни бошқариш ва баҳолашни такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
банк рискларини монетар ва номонетар таснифларга ажратиш орқали микро, макро даражада юзага келадиган, хусусан кредит, операцион, бозор ва санкцион рискларни манзилли бошқаришга доир таклифи Туронбанк АТБ томонидан амалиётда жорий қилинди (Туронбанк АТБнинг 2024 йил 11 июндаги 19/04-228-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги ПФ-5992-сон қарори 1-банди 2-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилган ҳолда кредитларнинг қайтишида операцион ва бозор таваккалчиликларининг даражаси 3,78 фоизга камайишига эришилди.
юқори ликвидли активларнинг камайиши 18-24 фоиз оралиғида ҳамда депозитларнинг ошиши 25-30 фоиз оралиғида тебранишлари стресс-тест асосида баҳолаш орқали ойлик ликвидли рискини бошқаришга доир таклифи Туронбанк АТБ томонидан амалиётга жорий қилинди (Туронбанк АТБнинг 2024 йил  11 июндаги 19/04-228-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли фармонининг 2-иловаси 26-банди ижросини таъминлашга замин яратилди ва натижада банкда ликвидлик рискларини бошқариш оптималлашди ҳамда  депозитлар хажми 33 фоизга ошишга эришилди.
банкнинг ликвидлик коеффициентини АРИМА модели асосида баҳолашда кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари 6,7 коеффициент ва кейинги 30 кун ичида соф чиқим 4,6 коеффициентга таъсир этишини инобатга олган ҳолда 2026 йилга қадар прогноз қилиш орқали ликвидлик рискини бошқариш соддалаштиришга доир таклифи Туронбанк АТБ томонидан амалиётга жорий қилинди (Туронбанк АТБнинг 2024 йил  11 июндаги 19/04-228-сон маълумот-номаси). Ушбу таклиф жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли фармонининг 2-иловаси 35-банди ижроси таъминланди ҳамда натижада депозитлар структурасини ўзгартириш орқали 2024 йил 1-чорагида ликвидликни қоплаш коеффициентини 116,4 фоизга қадар оширишга имкон туғилди.
кредитдан олинган фоизли даромадлар ҳажмига таъсир этувчи омиллар матрицасини шакллантириш ва ушбу омилларга таъсир этиш орқали тижорат банкларида муаммоли кредитларни ҳажмини камайтиришга доир таклифи Туронбанк АТБ томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинди (Туронбанк АТБнинг 2024 йил  11 июндаги 19/04-228-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли фармонининг 2-иловаси 35-банди ижросини таъминлашда фойдаланилди ҳамда натижада муаммоли кредитларни қайтмаслик риски камайди ва кредит портфели ҳажмини 2024 йил 1 чорагида 2 фоизга оширишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish