Мансурова Малоҳат Юнус қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий бошқарувнинг маънавий асослари: фалсафий таҳлил”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fal1315
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Жўрақулов Ҳусан Анварович, фалсафа фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик - технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошқарув тизимининиг маънавий асосларини аниқлаш асосида ижтимоий бошқарувнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари ва замонавий тамойилларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ижтимоий бошқарув” тушунчасига доир ижтимоий-назарий, тарихий-маданий ва методологик консепсиялар асосида унинг ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилиш, ўзаро алоқаларни тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, мудофаа ҳамда якка ҳокимлик, бошқаришнинг скаляр занжири каби тарихий ва маданий хусусиятлари ҳамда раҳбарнинг маънавий қиёфасида ватанпарварлик (халққа садоқат, Ватан манфаатларини устун қўйиш), виждон (ўз фаолиятини танқидий баҳолаш ва назорат қилиш) мардлик (жасурлик, шижоатлилик), инсонпарварлик (инсон қадри, эркинлиги, бахт-саодатини таъминлаш) каби ахлоқий сифатлари очиб берилган;
ижтимоий бошқарув ва маънавиятнинг ўзаро алоқадорлиги ва трансформациясида ўзгаларга нисбатан меҳр-муҳаббат, сахийлик, масъулиятлилик, мақсад сари интилиш, меҳнацеварлик, ҳалоллик, оптимизм, кенг феъллик каби эмпирик тамойиллар ҳамда жамиятда барқарорлик, адолат ва тинчликни таъминлаш, шахс қадр-қимматини ҳурмат қилиш, қонунлар ва бошқарув амалларини инсоннинг маънавий, ахлоқий ва ижтимоий эҳтиёжларига мос келишига йўналтирилтириш каби устувор вазифалари аниқлаштирилган;
Учинчи Ренессанс пойдевори сифатида маънавий меросдаги бошқарув тизимининг самарадорлиги ягона бирлашган давлатнинг барпо этилишида, ижтимоий юксалишни таъминладиган сиёсий ислоҳотларни амалга оширганликда, ягона идора тизимининг иқтисодий барқарорликни таъминлаганида, маданий мерос, маънавий қадриятлар ва бойликлардан унумли фойдаланганликда намоён бўлиши аксиологик ва диалектик асосда исботланган;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий бошқарув тизимини самарали ташкил этишда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни (соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, рақобат ва ҳамкорликни мувофиқлаштириш, шаффофлик ва ҳисобдорлик принциплари асосида) олиб бориш, сиёсий жараёнларни (адолат, тенглик, эркинлик, инсон ҳуқуқлари, сўз ва сиёсий иштирок ҳуқуқи принциплари асосида) ташкил этиш, маънавий-маърифий соҳани (ҳамжиҳатлик ва ҳурмат муҳитини яратиш, ижтимоий ва маданий хилма-хилликни таъминлаш, ахлоқий қадриятларни ҳимоя қилиш принциплари асосида) ривожлантириш зарурати асослаб берилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий бошқарувнинг маънавий асосларини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
“ижтимоий бошқарув” тушунчасига доир ижтимоий-назарий, тарихий-маданий ва методологик консепсиялар асосида унинг ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилиш, ўзаро алоқаларни тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, мудофаа ҳамда якка ҳокимлик, бошқаришнинг скаляр занжири каби тарихий ва маданий хусусиятлари ҳамда раҳбарнинг маънавий қиёфасида ватанпарварлик (халққа садоқат, Ватан манфаатларини устун қўйиш), виждон (ўз фаолиятини танқидий баҳолаш ва назорат қилиш) мардлик (жасурлик, шижоатлилик), инсонпарварлик (инсон қадри, эркинлиги, бахт-саодатини таъминлаш) каби ахлоқий сифатларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида амалга оширилган А1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” грант лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 26-июндаги 262-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий бошқарув тизими манбаларининг характери ва классфикацияси ҳамда уни миллий тизимга жалб этиш стратегиясига доир илмий хулосалар тарғибот тадбирларини илмий-амалий аҳамиятини ошишига, унинг илмий-методологик сифатини такомиллаштиришда ва академик таҳлилларни бойитишда муҳим илмий далиллар сифатида хизмат қилган;
ижтимоий бошқарув ва маънавиятнинг ўзаро алоқадорлиги ва трансформациясида ўзгаларга нисбатан меҳр-муҳаббат, сахийлик, масъулиятлилик, мақсад сари интилиш, меҳнацеварлик, ҳалоллик, оптимизм, кенг феъллик каби эмпирик тамойиллар ҳамда жамиятда барқарорлик, адолат ва тинчликни таъминлаш, шахс қадр-қимматини ҳурмат қилиш, қонунлар ва бошқарув амалларини инсоннинг маънавий, ахлоқий ва ижтимоий эҳтиёжларига мос келишига йўналтирилтириш каби устувор вазифаларига оид илмий-назарий таҳлиллар, фалсафий хулосалар ва таклиф тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йиллардаги фаолиятида, жумладан, 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналиши “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи”нинг 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 20-июндаги 272-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий бошқарувнинг маънавий асосларини фалсафий таҳлил қилишга, ёшларнинг дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, садоқат туйғуси билан яшайдиган авлодни тарбиялашга, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш ва уларни бугунги кун талаблари билан уйғунлаштиришга ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига хизмат қилган;
Учинчи Ренессанс пойдевори сифатида маънавий меросдаги бошқарув тизимининг самарадорлиги ягона бирлашган давлатнинг барпо этилишида, ижтимоий юксалишни таъминладиган сиёсий ислоҳотларни амалга оширганликда, ягона идора тизимининг иқтисодий барқарорликни таъминлаганида, маданий мерос, маънавий қадриятлар ва бойликлардан унумли фойдаланишга оид илмий-назарий хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти, жумладан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги Низом” асосида экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, экологик билимларни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда, маънавий-маърифий тадбирларда, тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 20-июндаги 1-01-21-3172-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ўртасида олиб борилаётган тарғибот тадбирларининг моҳияти бойитилган ва сифат жиҳатдан замон талаблари доирасида назарий ва прагматик аҳамият касб этган, ижтимоий бошқарув жараёнларида ёшлар этикаси, ватанпарварлик каби фазилатларни ёшлар тарбиясини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар сифати ва мазмунини бойитишда муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий бошқарув тизимини самарали ташкил этишда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни (соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, рақобат ва ҳамкорликни мувофиқлаштириш, шаффофлик ва ҳисобдорлик принциплари асосида) олиб бориш, сиёсий жараёнларни (адолат, тенглик, эркинлик, инсон ҳуқуқлари, сўз ва сиёсий иштирок ҳуқуқи принциплари асосида) ташкил этиш, маънавий-маърифий соҳани (ҳамжиҳатлик ва ҳурмат муҳитини яратиш, ижтимоий ва маданий хилма-хилликни таъминлаш, ахлоқий қадриятларни ҳимоя қилиш принциплари асосида) ривожлантириш заруратига доир янгиликлардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил март-апрел-май ойларида эфирга узатилган “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 18-июндаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, эфирга узатилган телекўрсатувлар, давра суҳбатлари жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидларга барҳам беришда аҳолининг фаоллигини кучайтиришга, жамиятда ижтимоий бошқарув асосида раҳбарларнинг маънавий қиёфасини оширишга ва дастур ссенарийларининг мазмун-моҳиятини сўнгги илмий янгиликлар билан бойитишга ва сифат жиҳатдан замон талаблари доирасида кенг аудиторияни йиғишда назарий ва прагматик аҳамият касб этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish