Хасанова Вазира Хамиджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Рус тилини ўқитишда нофилологик таълим муассасалари гуруҳлари талабаларида нутқ компетенсиясини шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped.3200.
Илмий раҳбар: Джуманова Дилбар Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдора Ўринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Саида Нуруллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади рус тилини ўқитишда нофилологик (техника) олий ўқув юртлари талабаларида нутқ компетенсиясини шакллантиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзга тилли гуруҳлар талабалари ўртасида рус тилидаги нутқ компетенсиялари (маълумот алмашиш, ўзаро ҳаракатни ташкил этиш) персептив функсиялар (ўзаро ҳаракат) ва метакогнитив компонентларни (рефлекция, мустақил таълим) аниқлаш орқали монологик ва диалогик нутқнинг лингводидактик хусусиятлари далилланган;
истиқболда фойдаланиш учун нофилологик олий ўқув юртлари талабаларида рус тили нутқ компетенсиясини шакллантириш бўйича репродуктив, продуктив, рецептив, назорат машқлари ва муаммоли вазифалар тизими нутқ фаолиятининг таркибий қисмларини ҳисобга олган ҳолда услубий ёндашувларнинг (компетенсияга асосланган, шахсга йўналтирилган, тизимли, когнитив-коммуникатив, қиймат-семантик, акс эттирувчи-баҳолаш,) устуворлиги асосида такомиллаштирилган;
талабаларда рус тили нутқ компетенсиясини шакллантириш бўйича дастурий-услубий ва электрон қўлланмалар (дарсликлар) дидактик таъминоти нутқий фаолият компонентларини (когнитив, компетентлик, шахсий, қийматга йўналтирилган, тизимли ва рефлексив-баҳоловчи) бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
амалга оширилган экспериментал ишлар асосида нофилологик олий ўқув юртлари талабалари ўртасида рус тилида нутқ компетенсиясини шакллантиришга қаратилган педагогик технологиялар (Икки қисмли кундалик, ЗҲУ схемаси, Венн диаграммаси, кластер) самарадорлиги исботланган.
IV. Тадққот натижаларининг жорий қилиниши. Рус тилини ўқитиш жараёнида нофилологик олий ўқув юртлари талабаларининг нутқ компетенсиясини шакллантириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:  
ўзга тилли гуруҳлар талабалари ўртасида рус тилидаги нутқ компетенсиялари (маълумот алмашиш, ўзаро ҳаракатни ташкил этиш) персептив функсиялар (ўзаро ҳаракат) ва метакогнитив компонентларни (рефлекция, мустақил таълим) аниқлаш орқали монологик ва диалогик нутқнинг лингводидактик хусусиятларига оид таклиф ва ишланмалар “Рус тилида сўзлашамиз” электрон ўқув тренажори шаклида тақдим этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 16-февралдаги 02/01-01-25-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим, электротехника ва автоматика факултетларининг талабалари учун мўлжалланган рус тили фанининг ўқув дастури мазмунан бойитилиб, рус тилида онлине ва оффлине режимларда нутқий компетенсияларни шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
истиқболда фойдаланиш учун нофилологик олий ўқув юртлари талабаларида рус тили нутқ компетенсиясини шакллантириш бўйича репродуктив, продуктив, рецептив, назорат машқлари ва муаммоли вазифалар тизими нутқ фаолиятининг таркибий қисмларини ҳисобга олган ҳолда услубий ёндашувларнинг (компетенсияга асосланган, шахсга йўналтирилган, тизимли, когнитив-коммуникатив, қиймат-семантик, акс эттирувчи-баҳолаш) устуворлигига оид хулосалара “Рус тили. Касбий лексика” дарслиги ҳамда “Рус тилининг амалий курси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-0722-сон ва 2022-йил 25 ноябрдаги 500 226-сон гувоҳномалари). Натижада нофилологик олий ўқув юртлари бакалаврларининг рус тили нутқ саводхонлиги, коммуникатив компетенсияси яхшиланишига эришилган;
талабаларда рус тили нутқ компетенсиясини шакллантириш бўйича дастурий-услубий ва электрон қўлланмалар (дарсликлар) дидактик таъминоти нутқий фаолият компонентларини (когнитив, компетентлик, шахсий, қийматга йўналтирилган, тизимли ва рефлексив-баҳоловчи) бирлаштиришга оид хулосалардан  бакалавриатнинг барча йўналишлари 1-босқич талабалари учун мўлжалланган “Рус тили” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат транспорт университетининг 2023-йил 14-февралдаги 22-У-сон гувоҳномаси, Транспорт вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 2/22-сон маълумотномаси). Натижада нолингвистик  олий ўқув юртлари бакалаврларида рус тилида нутқ саводхонлиги ва коммуникатив компетенсия шаклланишига хизмат қилган;
амалга оширилган экспериментал ишлар асосида нофилологик олий ўқув юртлари талабалари ўртасида рус тилида нутқ компетенсиясини шакллантиришга қаратилган педагогик технологиялар (Икки қисмли кундалик, ЗҲУ схемаси, Венн диаграммаси, кластер) самарадорлигига оид назарий материаллар ва амалий тавсиялар “Автомобил транспортининг уч тилли изоҳли луғати” ва “Авиация атамаларининг қисқача изоҳли луғати” (русча-ўзбекча-инглизча)га киритилган ҳамда “Ассалом Ўзбекистон”, “Муносабат” (ток-шоу) телекўрсатувлари, шунингдек, Адабиёт кенгашининг рус тилидаги йиғилишларида, “Онажоним шеърият” тўгарагининг маҳорат дарсларида самарали фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининиг 2022-йил 25 ноябрдаги 388-4-сон, Тошкент давлат транспорт университетининг 2024-йил 29-мартдаги 78-У-сон гувоҳномаси; Ўзбекистон телерадиоканалининг 2023-йил 22-февралдаги 02-15-296-сон, Ёшлар давлат телерадиоканалининг 2023-йил 22-февралдаги 14-01-22-сон, Тошкент давлат телерадиоканалининг 2023-йил 24-февралдаги 01-01-37-сон маълумотномалари; Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 28-февралдаги 01 03/290-сон  маълумотномаси). Натижада бакалаврларнинг ўз мутахассислиги бўйича рус тилидаги луғат бойлиги ҳамда телетомошабинларнинг рус тили бўйича билимларини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish