Усмонов Муҳриддин Мухтор ўғлининг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Анор биоценозида пйралидае оиласи сонини бошқаришда ситотрога тухумини олиш қурилмасида кўпайтирилган трихограммани самарадорлиги”, 06.01.09 - Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Qx1339.
Илмий раҳбар: Жумаев Расул Ахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патент олинган: Ситотрога тухумини олиш учун қурилма (ИАП 07491).
II. Тадқиқотнинг мақсади Анор биоценозида анор мевахўри сонини бошқаришда дон куяси тухумини олиш қурилмасида кўпайтирилган трихограммани самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анор биоценозида учрайдиган анор мевахўри (Эузопҳера пуниcаелла Моозе)нинг зарари, учраш даражалари аниқланган;
илк бор трихограмма кўпайтириш учун дон куяси (Ситотрога cереалелла) тухумларини йиғиб олишнинг инновацион қурилмаси яратилган;
дон куяси тухумларини йиғиш қурилмасида дон куяси тухумларнинг шикастланиш кўрсаткичлари амалдаги усулига нисбатан 5,4-6,8 баробар кам шикастланиши аниқланган;
турли усулларда йиғиб олинган дон куяси тухумларини трихограмманинг зарарлаш даражаси ўзаро таққосланганда Тричограмма остриниае 94,2%, Тричограмма чилонис 95,1%, Тричограмма пинтои 83,2% биологик самарадорлик аниқланган;
қурилмада йиғиб олинган дон куяси тухумларида кўпайтирилган трихограмманинг анор мевахўри миқдорини бошқаришда 79,2 % биологик самарадорликка эришилиб 9,6-10,5 сентнер анор хосили сақлаб қолиниши аниқланган;
дон куяси тухумини йиғиб олишнинг яратилган қурилмаси амалдаги йиғиб олиш усулига нисбатан 438 % рентабелликка эришиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анор биоценозида Пйралидае оиласи сонини бошқаришда ситотрога тухумини олиш қурилмасида олинган дон куяси тухумларида кўпайтирилган трихограммани самарадорлиги бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
дон куяси тухумини олиш қурилмаси яратилди ҳамда Ситотрога тухумларини олиш қурулмасидан фойдаланилиб кўпайтирилган трихограмма авлодларини Мирзаобод туманида жами 126 гектар анорчилик фермер хўжаликларида учрайдиган анор мевахўри зараркунандаси тухумларига қарши 1:10 нисбатда 126 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 14-январ 06/22-05/182-сон маълумотномаси). Натижасида 7-кунга бориб 79,2 % биологик самарадорликга эришилиб, 9,6-10,5 сентнер қўшимча анор хосили сақлаб қолишга эришилган;
Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани “Замановий биосамара”, “Хазина маскани”, “Шерзод биосамараси” ҳамда Гулистон тумани “Олтинкўз”, “Раъно биомаҳсулот” биолабораторияларида дон куяси тухумларини олиш қурилмаси жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 14-январ 06/22-05/182-сон маълумотномаси). Натижасида биолабораторияларда ситотрога тухумларини амалдаги усулига нисбатан бир авлодини тухумини олиш 3 кунга узайтирилган;
анор биоценозида Пйралидае оиласи сонини бошқаришда ситотрога тухумини олиш қурилмаси ёрдамида кўпайтирилган трихограммани самарадорлиги Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Замонавий биосамара” МЧЖ биолабораторияларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 14-январ 06/22-05/182-сон маълумотномаси). Натижада мавсумда энтомофагларни сифатли, ишлаб чиқариш, сақлаш, етказиб бериш ва қўллаш учун кетадиган ишчи кучи ва сарф материаллари 2-3 баробар тежалган ҳамда электр энергия, хўжалик харажатлари хисобига 1 млн 150 минг сўм тежалган.