Назаров Худайберди Куйдимуратовичнинг
фан доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маккажўхорининг янги тезпишар, ҳосилдор нав ва дурагайларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини такомиллаштириш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2020.2.DSc/Qx61.
Илмий маслаҳатчи: Рашидова Дилбар Каримовна, қишлоқ хўжалиги доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/08.05.2024.Qx.42.02
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобоев Сайфулла Гафурович, биология фанлари доктори, профессор; Аликулов Сафар Менглиқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий дехқончилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маккажўхорининг географик узоқ нав ва намуналарини ўзаро дурагайлаш асосида маҳаллий янги нав намуналарини олиш, тезпишар, маҳсулдор, дон ва яшил масса ҳосилдорлиги юқори бўлган янги навларни яратиш, маккажўхорининг морфо-хўжалик белгиларига биологик фаол препаратларнинг таъсирини аниқлаш ҳамда навларнинг бирламчи уруғчилигини такомиллаштириш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маккажўхори коллекциясидаги маҳаллий ва хориждан келтирилган тезпишар, дон ва яшил масса ҳосилдорлиги юқори бўлган 21 та нав намуналари баҳоланган;
ирсий жиҳатдан фарқ қилувчи маҳаллий ва хорижий нав-намуналар иштирокида F1 дурагайларда қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиш қобилияти аниқланган;
илк бор маккажўхори коллекциясидан ажратиб олинган дон учун (ВС 6661 х MJ 600) ва яшил масса учун (Ўзбекистон 100 х Ўзбекистон 601 ЕСВ) ота-оналик шаклларида ижобий натижаларни намоён қилган дурагай комбинациялар ажратиб олинган;    
хориждан келтирилган маккажўхори нав ва намуналари билан маҳаллий навларни дурагайлаш орқали янги тезпишар, дон ва яшил масса ҳосилдорлиги юқори бўлган навлар яратилган;
янги яратилган, дон ҳосилдорлиги юқори бўлган маккажўхорининг Келажак-100 ва яшил масса учун Эсдалик-80 навлари истиқболли нав сифатида Давлат реестрига киритилган;
маккажўхори уруғига экишдан олдин ишлов берилганда, ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши, дон ва яшил масса ҳосилдорлиги ҳамда уруғлик сифатига УЗХИТАН препаратининг ижобий таъсири аниқланган;
маккажўхорининг суперэлита, элита уруғларини етиштиришда бирламчи уруғчиликнинг янги тизими илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маккажўхорининг янги тезпишар ҳосилдор нав ва дурагайларини яратиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот илмий натижалари асосида:
дон ва яшил масса ҳосилдорлиги юқори бўлган маккажўхорининг янги истиқболли Келажак-100 ҳамда Эсдалик 80 навлари яратилган ҳамда уларга патент (NAP 00371, NAP 00372) олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 11 ноябрдаги № 05/05-04/581 сонли маълумотномаси). Натижада, маккажўхори генофонди эртапишар, ҳосилдор манбалар билан бойитилган;
маккажўхорининг дон учун янги яратилган истиқболли Келажак 100 нави 2019-2021 йиллар давомида Сирдарё вилояти Ховос тумани “ЭНЕРГО НАСЛ ЧОРВА” маъсулияти чекланган жамияти хўжалигида жами 25,0 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 11 ноябрдаги № 05/05-04/581 сонли маълумотномаси). Натижада, янги нав андоза Ўзбекистон 601 ЕСВ навига (60,1-80,4 ц/га) нисбатан 6-7 кунга эрта пишиб, 18,0-20,0 ц/га юқори ҳосил олиш имконини берган;
маккажўхорининг дон учун янги истиқболли Келажак 100 нави Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Оқсув фермер хўжалигида 2019-2021 йиллар давомида 7,0 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 11 ноябрдаги № 05/05-04/581 сонли маълумотномаси). Натижада, Келажак 100 нави андозага нисбатан 3-5 кунга тезпишар бўлиб, 18,0-24,0 ц/га юқори ҳосил олишга эришилган.
маккажўхорининг яшил масса ҳосилдорлиги юқори бўлган янги, истиқболли Эсдалик 80 нави 2019-2021 йиллар давомида Сирдарё вилояти Ховос тумани “ЭНЕРГО НАСЛ ЧОРВА” маъсулияти чекланган жамияти хўжалигида жами 18,0 гектар майдонга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 11 ноябрдаги № 05/05-04/581 сонли маълумотномаси). Натижада, янги навнинг яшил масса ҳосилдорлиги андоза Ўзбекистон-100 навига (680,0-740,0 ц/га) нисбатан 50,0–55,0 ц/га юқори ва ўрим давриниинг 8-12 кунга қисқа бўлишига эришилган;
маккажўхорининг яшил масса ҳосилдорлиги юқори истиқболли Эсдалик 80 нави Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Оқсув фермер хўжалигида 2019-2021 йиллар давомида 7,0 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 11 ноябрдаги № 05/05-04/581 сонли маълумотномаси). Натижада, Эсдалик 80 навининг ўрим даври, андоза Ўзбекистон-100 навига нисбатан 5-7 кунга қисқа бўлиб, яшил масса ҳосилдорлиги 53,0-58,0 ц/га юқори бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish