Тошматов Салоҳиддин Зайниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида телекоммуникация корхоналарининг фаолиятини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш”,
08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/Иқт4635.
Илмий раҳбар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, ДСc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тўлкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Умаров Абдувохаб Турсунович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида телекоммуникация корхоналарининг фаолиятини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телекоммуникация хизматлари бозорини бошқаришнинг ташкилий-иқцодий механизми самарадорлиги комплекс омилларга, устувор даражада илм-фан омилига асосланиб, бозорни самарали барқарорлаштиришга ёндашув, жумладан, катта ҳажмли маълумотлардан комплекс фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, интеграциялашган хавфсизликни таъминлашга кўра такомиллаштирилган;
кооперация-тармоқ муносабатлари муҳити самарадорлигини баҳолаш
(блок-схемаси)га кўра кооператив тармоқ муносабатлари муҳитини шакллантиришда кооператив тармоқ ауцорсингининг интеграцияси ва функсионал-атроф-муҳит ва тизимли ёндашуви такомиллаштирилган;
телекоммуникация соҳасида ДСС (дйнамиc спеcтрум шаринг) частота спектрини динамик қайта тақсимлаш технологиялари самарадорлигини ЛТЕ ва НР тармоқларининг биргаликда ишлашини таъминлаш ёндашуви (консепсияси)га кўра ошириш таклиф этилган;
узоқ муддатли инвестициялар, товар-моддий захиралари, маҳсулотлар сотишдан олинадиган ялпи фойда ва солиқлар каби омилларга кўра “Ўзбектелеком” АК соф фойдасининг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиёт шароитида телекоммуникация корхоналарининг фаолиятини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
телекоммуникация хизматлари бозорини бошқаришнинг ташкилий-иқцодий механизми самарадорлиги комплекс омилларга, устувор даражада илм-фан омилига асосланиб, бозорни самарали барқарорлаштиришга ёндашув, жумладан, катта ҳажмли маълумотлардан комплекс фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, интеграциялашган хавфсизликни таъминлашга кўра такомиллаштириш бўйича таклифлар “Ўзбектелеком” АК фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2024-йил 13-сентябрдаги 27-05-21/3057-сонли, Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 33-8/6765-сонли маълумотномалари). Ушбу таклиф телекоммуникация хизматларини кўрсатиш ва истеъмол қилиш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда корхонада нарх, сифат ва ҳажм параметрларининг уйғунлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
кооперация-тармоқ муносабатлари муҳити самарадорлигини баҳолаш
(блок-схемаси)га кўра кооператив тармоқ муносабатлари муҳитини шакллантиришда кооператив тармоқ ауцорсингининг интеграцияси ва функсионал-атроф-муҳит ва тизимли ёндашуви бўйича тавсиялар “Ўзбектелеком” АК фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2024-йил 13-сентябрдаги 27-05-21/3057-сонли, Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 33-8/6765-сонли маълумотномалари). Таклиф соҳада ахборот харажатларининг самарадорлигини 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 0,63 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
телекоммуникация соҳасида ДСС (дйнамиc спеcтрум шаринг) частота спектрини динамик қайта тақсимлаш технологиялари самарадорлигини ЛТЕ ва НР тармоқларининг биргаликда ишлашини таъминлаш ёндашуви (консепсияси)га кўра ошириш таклифи “Ўзбектелеком” АК фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2024-йил 13-сентябрдаги 27-05-21/3057-сонли, Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 33-8/6765-сонли маълумотномалари). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ЛТЕ тармоғининг частота каналларида бундай тармоқларни жойлаштиришни тезлаштирилишига имкон берган;
узоқ муддатли инвестициялар, товар-моддий захиралари, маҳсулотлар сотишдан олинадиган ялпи фойда ва солиқлар каби омилларга кўра “Ўзбектелеком” АК соф фойдасининг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф ““Ўзбектелеком” АКни стратегик ривожлантириш режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2024-йил 13-сентябрдаги 27-05-21/3057-сонли, Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 33-8/6765-сонли маълумотномалари). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши “Ўзбектелеком” АКнинг соф фойда ҳажмининг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларига кўра, соф фойда ҳажмини муайян даражада оширишга хизмат қилган.