Қобилов Нодирбек Собировичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш учун самарадор мойловчи материаллар ва оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларини ишлаб чиқиш», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Т737.
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мираҳмат Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Ташмурза Раҳмонович, техника фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Элёр Эгамбердиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хом ашёлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида нефт ва газ қудуқларини бурғилаш учун самарадор мойловчи материаллар ва оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт, ишлатилган мотор мойи, госсипол қатрони ва нефт  шламлари асосида нефт ва газ қудуқларини бурғилаш учун ишқаланиш коеффициенти 1,2-1,3 марта оширилган самарадор мойловчи материаллар таркиби аниқланган;
органоминерал ингредиентларнинг табиати, тузилиши, миқдори ва таркибига боғлиқ, оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларининг технологик хусусиятлари қовушқоқлик, сув узатиши, силжишнинг статик кучланиши ва барқарорликнинг ўзгариши асосланган;
барқарорлиги 1,20-1,25 марта яхшиланган, юқори мойловчи хусусиятли оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларининг таркиблари аниқланган;
оғирлаштирувчи материалларнинг тури, миқдори ва табиатини танлаш билан юқори мойлаш хусусиятига эга бурғилаш эритмаларининг технологик хоссаларини бошқариш асосланган;
бурғулаш жараёнларида мойловчи материаллардан фойдаланиш бурғулаш эритмасининг тузли ва юқори ҳароратга чидамлилигини ошириши исботланган;
маҳаллий хом ашёлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида бурғилаш эритмалари учун юқори трибилогик хусусиятларга эга мойловчи материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган самарадор мойловчи материаллар асосидаги оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефт-газ қудуқларини бурғилаш учун самарадор мойловчи материаллар ва оғирлаштирилган бурғилаш эритмаси ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефт-газ қудуқларини бурғилаш учун самарадор мойловчи материалларни ишлаб чиқариш технологияси «САНЕГ» ХК МЧЖнинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболи ишланмалар рўйхати»га киритилган («САНЕГ» ХК МЧЖнинг 2024 йил 24 июндаги УCХ № 015-0084-1741-2024-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий мойловчи материаллар МБР-1, МБР-2, МБР-3, МБР-4 ишлаб чиқариш имконини беради;
нефт-газ қудуқларини бурғулашда юқори мойлаш хусусиятига эга оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларини ишлаб чиқариш технологияси «САНЕГ» ХК МЧЖнинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболи ишланмалар рўйхати»га киритилган («САНЕГ» ХК МЧЖнинг 2024 йил 24 июндаги УCХ № 015-0084-1741-2024 - сонли маълумотномаси). Натижада, юқори барқарор физик-кимёвий хусусиятларга эга оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини маҳаллийлаштириш имконини беради;
нефт-газ қудуқларини бурғулашда юқори мойлаш хусусиятига эга оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларини ишлаб чиқариш технологияси «САНЕГ» ХК МЧЖнинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболи ишланмалар рўйхати»га киритилган («САНЕГ» ХК МЧЖнинг 2024 йил 24 июндаги УCХ № 015-0084-1741-2024-сонли маълумотномаси). Натижада, технологик ва трибологик хусусиятлари яхшиланган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари ишлаб чиқариш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish