Йўлдошев Собитали Зохиджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак шифокорларнинг валеологик компетентлигини жисмоний тарбиянинг адаптив технологиялари орқали ривожлантириш методикаси” (жисмоний тарбия ва спорт фанини ўқитиш мисолида), 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped6399.
Илмий раҳбар: Комилов Нодирбек Бокижонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Обидова Гулмира Кузибаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Тоштемиров Отабек Абидович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий таълим талабаларининг валеологик компетентлигини адаптив технологиялар орқали ривожлантириш жараёнида таълим технологияларидан фойдаланишнинг янги имкониятлари ва валеологик компетенцияларни методик такомиллаштириш технологиялари бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий таълимда талабаларнинг интелектуал кўникмаларини (анализ, синтез, абстрактлаштириш, конкретлаштириш ва умумлаштириш) га доир ривожлантирувчи технологиялари валеологик компетентлигини таснифлари, адаптив дастурларини назорат қилувчи машиқлари интегратив таълим ресурсларини яратувчи воситалар орқали жисмоний тарбия ва спорт фанини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари аниқлаштирилган;
тиббий таълимда талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг мазмуни, процессуал асослари интерфаол таълим компонентларини қамраб олган волеологик компетентлигини идентификацияшга асосланган таълим ресурсларини адаптив қўллаш ҳамда компетенсиявий талабларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ва спорт фанини ўқитиш жараёнида тиббий таълим талабалари валеологик компетентлигини ошириш мақсадида «Дйнамиc стирринг» моделини қўллаш орқали талабаларнинг профессионаллик даражасини оширишга қаратилган интерфаол методлари жистомий тайёргарликнинг функсионал йўналишларига мувофиқ такомиллаштирилган;
тиббий таълим жараёнида касбий фанларни интеграциялаб ўқитиш механизми талабаларнинг профессионал тайёргарлигини яхлит ривожлантиришда касбий фанларга ёндош предметларнинг фундаментал асосларини интеграция мазмуни ва амалий методларни қўллш асосида тиббий таълимда педагогик жараёнлар трансформацияни таъминлш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий таълим жараёнида жисмоний тарбия ва спорт фанида адаптив технологиялар асосида тиббий таълим талабалари валеологик компетентлигини ривожлантиришдаги ўрни ва илмий натижалар асосида:
тиббий таълимда талабаларнинг интелектуал кўникмаларини (анализ, синтез, абстрактлаштириш, конкретлаштириш ва умумлаштириш) га доир ривожлантирувчи технологиялари валеологик компетентлигини таснифлари, адаптив дастурларини назорат қилувчи машиқлари интегратив таълим ресурсларини яратувчи воситалар орқали жисмоний тарбия ва спорт фанини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини ривожлантиришга доир таклифлари “Тиббий таълимда жисмоний тарбия ва спорт фанини адаптив технологийлар орқали ўқитишни такомиллаштириш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2024-йил 4-октябрдаги 02-28/22641-сон маълумотномаси). Натижада тиббий таълим муассасаларида талабаларга жисмоний тарбия ва спорт фанини ўқитишда валеологик компетентлигини ривожлантиришнинг таснифлари такомиллаштирилган;
тиббий таълимда талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг мазмуни, процессуал асослари интерфаол таълим компонентларини қамраб олган волеологик компетентлигини идентификацияшга асосланган таълим ресурсларини адаптив қўллаш ҳамда компетенсиявий талабларига доир таклифлари “Тиббий таълимда жисмоний тарбия ва спорт фанини адаптив технологийлар орқали ўқитишни такомиллаштириш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 4-октябрдаги 02-28/22641-сон маълумотномаси) Натижада фанлараро боғлиқликни таъминлаш мақсадида интеграл маърузалар самарадорлиги оширилган;
жисмоний тарбия ва спорт фанини ўқитиш жараёнида тиббий таълим талабалари валеологик компетентлигини ошириш мақсадида «Дйнамиc стирринг» моделини қўллаш орқали талабаларнинг профессионаллик даражасини оширишга қаратилган интерфаол методлари жистомий тайёргарликнинг функсионал йўналишларини сингдиришга доир таклифлари «Тиббий таълимда жисмоний тарбия ва спорт фанини адаптив технологийлар орқали ўқитишни такомиллаштириш » номли ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 4-октябрдаги 02-28/22641-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг фан бўйича билим, кўникма ва малакалари ривожлантирилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish