Жўрабоева Сабохон Анвархановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шавқий Намангоний ва унинг адабий мероси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1103.
Илмий раҳбар: Каримова Фаридахон Исаковна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдурахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Раҳманова Зулайҳо Жамоловна, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зуллисонайн шоир, тарихчи олим Шавқий Намангонийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, адабий мероси ва унинг кўлами, хусусан, шеърияти ва унинг мавзулар доираси жанр хусусиятлари, поетик маҳоратини талқин этиш ҳамда шоир ижодининг ўзбек адабиётида тутган ўрнини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабий-тарихий ва илмий манбаларда ҳамда хориж ва ўзбек олимларининг илмий асарларига таяниб, Шавқий Намангонийнинг таржимаи ҳоли, ижодий биографиясига доир маълумотлар, бадиий асарлари базаси яратилиб, шоир мухаммасларидаги анъанавиу ҳамда уанги роетик услублар, бадииу маҳорат йўллари, мумтоз лирик шеърлар жанрлари аниқланган;
шоир адабий мероси ва қўлёзмалари матнидаги тафовутлар, мавзу кўламининг ижтимоий, ахлоқий хусусиятлари, асарларининг мазмун-мундарижаси, ва уларнинг ўзига хос вазни, бадиий санъатлари, қофия ва равий қўллашдаги шоир маҳорати, асарларидаги шакл ва мазмун ууғунлиги шоирнинг мумтоз лирика жанрларидаги шаклий ва услубий янгиликлар, анъанавийлик, новаторлик каби тушунчалар ижодкорнинг “Жомеъ ул-ҳаводис”,“Риёз ул-муслимин”, “Панднома”, “Тарихий Шавқий” асарлари воситасида далилланган;
Шавқий Намангоний девонидаги шеърларнинг жанр хусусиятларидаги ирфоний, маънавий, насиҳат, ижтимоий-сиёсий, ишқий каби мавзулар; ғазал ва мухаммасларидаги образлилик, давр воқеъликлари талқини, мазмун ва бадиий шаклларидаги вазн, шеърий санъатлар уйғунлиги; вазн хусусиятларидаги рамал, ҳазаж баҳрлари; қофия ҳамда ташбеҳ, ҳусни таълил, иқтибос каби шеърий санъатларнинг қўллашлар шоир поетик маҳорати сифатида асосланган;
шоир ижодий меросидаги лафзий, маънавий ва муштарак санъатларнинг мисралар эстетик-экспрессивлигини оширга хизмат қилганлик белги-кўрсаткичлари, уларнинг лирик жанрга мансуб асар поетик матннинг семантик-структурасини уюштириб келганлиги, шунингдек, шоир ижодида мумтоз анъаналарнинг барқарор ва тизимли тадрижий ривожи, поетик шакл ва поетик мазмундаги орифона, ошиқона каби ғазал ва мухаммасларнинг жанрий янгиланиш сабаблари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ аср охири ХХ аср бошларида яшаб ижод этган наманганлик шоир Мулла Шамсиддин Шавқий Намангоний адабий меросининг ўрганилишига доир олиб борилган илмий иш асосида:
адабий-тарихий ва илмий манбаларда ҳамда хориж ва ўзбек олимларининг илмий асарларига таяниб, Шавқий Намангонийнинг таржимаи ҳоли, ижодий биографиясига доир маълумотлар, бадиий асарлари базаси яратилган; илмий ва бадиий манбаларнинг илмий хулосалари ва тамойиллари аниқланган; шоир мухаммасларидаги анъанавиу ҳамда уанги роетик услублар, бадииу маҳорат йўллари, мумтоз лирик шеърлар жанрлари гуруҳланган; мавжуд илмий тадқиқотларда берилган мулоҳазалар қатъий хослик белгиларига мувофиқ адабиётшунослик қарашларига асосланиб аниқланган хулосалардан ПЗ-201912258-рақамли 2021-2024-йилларга мўжалланган “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-январдаги 04/1-172-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа шоир ҳаёти ва ижодий меросини ўрганишга доир янги илмий қарашлар, назарий маълумотлар ва янги манбалар билан бойитилган;
шоир адабий мероси ва қўлёзмалари матнидаги тафовутлар, мавзу кўламининг ижтимоий, ахлоқий хусусиятлари, асарларининг мазмун-мундарижаси, ва уларнинг ўзига хос вазни, бадиий санъатлари, қофия ва равий қўллашдаги шоир маҳорати, асарларидаги шакл ва мазмун ууғунлиги шоирнинг мумтоз лирика жанрларидаги шаклий ва услубий янгиликлар, анъанавийлик, новаторлик каби тушунчалар ижодкорнинг “Жомеъ ул-ҳаводис”,“Риёз ул-муслимин”, “Панднома”, “Тарихий Шавқий” асарлари воситасида далилланган мулоҳазалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Шавқий ҳаёти ва ижоди, асарларидаги умуминсоний ғоялар тарғибига бағишланган тадбирларида, аҳоли ўртасида ўтказилган адабий учрашув, суҳбат, китоб тақдимотларида, шунингдек, “Адабиёт кунлари”, “Навоийхонлик” сингари адабий-маърифий тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 21-июндаги 01-03/698-сонли маълумотномаси). Натижада, янги далил, фикр-мулоҳаза ва назарий хулосалар шоир асарларининг мазмун-моҳияти ва бадииятини чуқурроқ идрок этишларига хизмат қилган.
Шавқий Намангоний девонидаги шеърларнинг жанр хусусиятларидаги ирфоний, маънавий, насиҳат, ижтимоий-сиёсий, ишқий каби мавзулар; ғазал ва мухаммасларидаги образлилик, давр воқеъликлари талқини, мазмун ва бадиий шаклларидаги вазн, шеърий санъатлар уйғунлиги; вазн хусусиятларидаги рамал, ҳазаж баҳрлари; қофия ҳамда ташбеҳ, ҳусни таълил, иқтибос каби шеърий санъатларнинг қўллашлар шоир поетик маҳорати сифатида асосланган хулоса ва илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил феврал ва май ойларидаги “Ўзбек адабиёти тарихи”, “Ғазал бўстони”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси“Оъзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 24-июндаги 04-36-776-сон маълумотномаси). Натижалар, телекўрсатувларнинг сифати ортишига, томошабин-ларнинг аждодларимиз ижодига бўлган қизиқишлари кучайишига хизмат қилган.