Бекмирзаев Миржалол Хусанбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “12-15 ёшли гимнастикачиларни оғирликлар ёрдамида куч қобилиятларини ривожлантириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3240.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Эштаев Анвар Курганович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Иштаев Жавлон Мавлонбекович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Хонкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оғирликлар ва ўзгарувчан қаршиликлардан фойдаланиш асосида 12-15 ёшдаги гимнастикачиларни махсус куч машқлари технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
12-15 ёшли гимнастикачиларнинг қўл ҳаракатлари элементларини бажаришда иштирок этувчи олдиндан яқинлаштирувчи ва пастдан узоқлаштирувчи мушакларнинг куч кўрсаткичларини аниқлаш учун қўл динамометрини тасмалар ва махсус ўриндиқ асосида модернизация қилиш ҳисобига куч қобилиятларини ўлчаш методикаси такомиллаштирилган;
оғирликлар ва қаршиликлар билан бажариладиган машқларда узоқлаштирувчи ва яқинлаштирувчи мушаклар кучини ривожлантиришга қаратилган (эркин машқлар, таяниб сакрашлар, қўшпоя, турник, дастакли от ва халқаларда) махсус машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига ёш гимнастикачиларнинг статик ва динамик куч қобилиятлари ривожлантирилган;
ёш гимнастикачиларга супинация ва пронация ҳаракатларида бажариладиган гимнастика кўпкураш машқларини ўзлаштиришда (қумли, манжитли, қўрғошинли) оғирликлар билан бажариладиган машқларни тизимлаштириш ҳисобига гимнастика ҳаракат элементларини бажариш техникаси самарадорлиги оширилган;  
ёш гимнастикачиларнинг йиллик машғулот циклида мушакка йўналтирилган оғирликлар асосида такомиллаштириш учун мусобақада қўлланиладиган элементларни бажариш сифати тезлик-куч бирикмаларини қўллаш ҳисобига қўшпояда горизонтал тик туришлар, халқада куч билан бурчакдан тик туриш каби мусобақа комбинациялари яхшиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 12-15 ёшли гимнастикачиларни  оғирликлар ёрдамида куч қобилиятларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
12-15 ёшли гимнастикачиларнинг қўл ҳаракатлари элементларини бажаришда иштирок этувчи олдиндан яқинлаштирувчи ва пастдан узоқлаштирувчи мушакларнинг куч кўрсаткичларини аниқлаш учун қўл динамометрини тасмалар ва махсус ўриндиқ асосида модернизация қилинган ҳамда гимнастика спорт турлари билан шуғулланувчиларнинг куч қобилиятларини баҳолаш жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-июндаги 03-16/6219-сон маълумотномаси). Натижада, куч қобилияти кўрсаткичларини ўлчаш усуллари такомиллаштирилган, назорат гуруҳида 10,45%га тажриба гуруҳида бу кўрсаткич 17,48%га оширилган;
оғирликлар ва қаршиликлар билан бажариладиган машқларда узоқлаштирувчи ва яқинлаштирувчи мушаклар кучини ривожлантиришга қаратилган (эркин машқлар, таяниб сакрашлар, қўшпоя, турник, дастакли от ва халқаларда) махсус машқлар мажмуасини ишлаб чиқилган ва ёш гимнастикачилар машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-июндаги 03-16/6219-сон маълумотномаси). Натижада 13-14 ёшли 1-даражали спортчиларнинг оёқнинг болдир кучини ўлчашда олинган натижалари қуйидагича бўлиб назорат гуруҳида 8,56 %га тажриба гуруҳида эса бу кўрсаткич 17,22 %га ошган. Бу натижаларнинг якуни биз ишлаб чиқиб қўллаган машқлардан кейинги умумий натижалар назорат гуруҳида 9,46 %га, тажриба гуруҳида эса бу кўрсаткич 18,46 %га яхшиланган;
ёш гимнастикачиларга супинация ва пронация ҳаракатларида бажариладиган гимнастика кўпкураш машқларини ўзлаштиришда (қумли, манжитли, қўрғошинли) оғирликлар билан бажариладиган машқлар тизимлаштирилган ва гимнастика спорт турларига ихтисослашган мактаблар машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-июндаги 03-16/6219-сон маълумотномаси). Натижада, 12-13 ёшли 2-даражали гимнастикачиларда олинган натижалар қуйидагича: гавдани букиш (олдинга) назорат гуруҳида 8,73 %га, тажриба гуруҳида эса 14,04 %га яхшиланди; гавдани ёзиш (орқага) 9,39 %га, тадқиқот гуруҳида эса 15,35 %га яхшиланган. Кейинги натижалар оёқ панжа кучини босиш орқали ўлчаш бу ҳолатда назорат гуруҳида 7,97 %га, тажриба гуруҳида 12,75 %га яхшилангани аниқланди. 12-13 ёшли 2-даражали гимнастикачиларнинг умумий кўрсаткичлари назорат гуруҳида 8,99 %га, тажриба гуруҳида 14,57 %га яхшиланган;
ёш гимнастикачиларнинг йиллик машғулот циклида мушакка йўналтирилган оғирликлар асосида такомиллаштириш учун мусобақада қўлланиладиган элементларни бажариш сифати тезлик-куч бирикмаларини қўллаш ҳисобига қўшпояда горизонтал тик туришлар, халқада куч билан бурчакдан тик туриш каби мусобақа комбинациялари яхшиланган ва гимнастика спорт турларига ихтисослашган мактаблар машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-июндаги 03-16/6219-сон маълумотномаси). Натижада, 14-15 ёшли спорт усталигига номзод спортчиларнинг кўрсаткичлари назорат гуруҳида 10,78 %га, тажриба-синов гуруҳида эса бу кўрсаткичлар 21,80 %га ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish