Ашурова Ойгул Анваржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоестетик маданиятини ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2230.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети ҳузуридаги PhD.03/28.02.2023.B.60.06 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Муминова Дилафрўз Акбаралиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогка институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоестетик маданиятини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мактабгача таълим мутахассисларида экоестетик маданиятни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик мослашув босқичлари табиатга экоестетик муносабат қарор топишини белгилаб берувчи ижтимоий-сиёсий, ахлоқий билимлар, эстетик тафаккур, шахсий ижтимоий тажриба, масъулиятлилик, ташаббускорлик мезонларини амалий-педагогик фаолият тузилмаси билан алоқадорликка кўра асосланган;
бўлажак мактабгача таълим мутахассислари экоестетик маданиятини ривожлантиришнинг замонавий педагогик модели амалий компонент, табиатга экоестетик муносабатда бўлиш кўникмаларини ривожлантириш, фаол экологик-эстетик масъулиятни босқичма-босқич ривожлантиришнинг функсионал имкониятларини инновацион таълим муҳитига ижодий фаолликни ошириш ҳаракатлари билан замонавий адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоестетик маданиятини   ривожлантиришда лойиҳавий таълим технологиясининг тарбиявий таъсирчанлигидан фойдаланиш ва  муаммоли (вазиятлар, кейс топшириқлари) таълим асосида педагогик жараёнлар самарадорлигини оширишнинг педагогик имкониятлари такомиллаштирилган;
бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоестетик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари адабий таълимга кўра  аниқлаш ҳамда самарадорлигини таълимий мақсадларга мос таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоестетик маданиятини ривожлантириш технологияси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг табиатга экоестетик муносабатини ривожлантириш асосида экологик-ахлоқий ва эстетик сифатлар (эстетиклик, эконазокат, экомасъулият)ни шакллантиришнинг илмий-назарий ва методик асосларини такомиллаштиришга доир тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-176-сонли “Барқарор иқтисодий ривожланишни “яшил” иқтисодиёт асосида таъминлашнинг консептуал асосларини такомиллаштириш” номли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 15-августдаги 01/10-11-4677-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак мактабгача таълим мутахассислари экоестетик маданиятини ривожлантирувчи шакл, метод ва воситаларни тизимлаштирилишига хизмат қилган;
бўлажак мактабгача таълим мутахассислари экоестетик маданияти ривожланишининг ижтимоий-педагогик мослашув босқичларни табиатга экоестетик муносабат қарор топишини белгилаб берувчи ижтимоий-сиёсий, ахлоқий билимлар, эстетик тафаккур, шахсий-ижтимоий тажриба, масъулиятлилик, ташаббускорлик мезонларини амалий-педагогик фаолият тузилмаси билан алоқадорликда аниқлаштиришга оид янгиликлар  “Мактабгача таълим-тарбияни ташкил этиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйругʻига асосан берилган 149-601-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак мактабгача таълим мутахассислари экоестетик маданиятини ривожлантириш самарадорлигини баҳолашнинг диагностик аппарати такомиллаштирилган;
бўлажак мактабгача таълим мутахассислари экоестетик маданиятини ривожлантиришнинг замонавий педагогик моделининг амалий компонентини уларда табиатга экоестетик муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш, фаол экологик-эстетик масъулиятни босқичма-босқич ривожлантиришнинг замонавий педагогик усулларини самарали қўллаш асосида такомиллаштиришга оид янгиликларидан ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 19-июндаги 01-2638-сон далолатномаси). Натижада,  болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашувига қаратилган илмий лойиҳанинг назарий асослари такомиллаштирилган;
бўлажак мактабгача таълим мутахассисларининг экоестетик маданиятини ривожлантиришнинг лойиҳавий таълим технологиясини бадиий адабиёт воситасида унинг тарбиявий таъсирчанлигидан фойдаланиш ва муаммоли (вазиятлар, кейс топшириқлари) таълим асосида педагогик жараёнларни бадиий-эстетик самарадорлигини оширишнинг педагогик имкониятларини аниқлаштиришга оид тавсиялар   Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйругʻига асосан берилган 149-601-рақамли нашр рухсатномаси чоп этилган “Мактабгача таълим-тарбияни ташкил этиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 3-январдаги 11-05-12/04-сон далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши бўлажак мактабгача таълим мутахассислари экоестетик маданиятини ривожлантиришнинг замонавий педагогик усулларини ишлаб чиқиш ҳамда фойдаланиш йўлларини такомиллаштиришга имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish