Миркамалов Рустам Хамзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғарбий Тян-Шан (Ўзбекистон) юра давригача ҳосил бўлган мажмуаларининг геодинамик эволюцияси ва минерагеник районлаштириш», 04.00.01–Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/GM11.
Илмий маслаҳатчи: Пирназаров Мажид Махкамович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Минерал ресурслар институти» ДК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти ДК, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Тойчиев Хожиакбар Абдурасулович, геология-минералогия фанлари доктори; Долгополов Феликс Геннадьевич, геология-минералогия фанлари доктори; Биске Георгий Сергеевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Уранкамёбметалгеология» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Тян-Шан (Ўзбекистон) юра давригача ҳосил бўлган мажмуаларидаги минерагеник потенциални баҳолаш ҳамда конлар жойлашув хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ҳудудининг юра давригача ҳосил бўлган бурмали фундаментини геодинамик районлаштириш схемаси ишлаб чиқилган;
Ўзбекистоннинг мезозой эрасигача шаклланган бурмали фундаментини геодинамик тараққиёти модели, структуравий қайта жойлашув ва маъдан ҳосил бўлишининг олтита муҳим даврлари (R2-3, V-Є, O-S1, S2-D, C1-2, C3-P1) палинспастик реконструкцияси асосланган;
спрединг, субдукция усти аккреция ва вулканизми, коллизион сиқилиш, вулкано-плутонизм ҳамда коллизиядан кейин намоён бўлган плита ичи магматизми турли геодинамик шароитларида шаклланишининг кўп даврлилиги билан тавсифланадиган структуравий-моддий мажмуалар минерагеник ихтисослашганлиги аниқланган;
Ўзбекистон маъданли объектларининг кўпчилиги аккрецион, субдукция усти ва коллизион мажмуалардаги ўрни исботланган;
юқорисида бўшоқ тоғ жинслари билан ёпилган бурмали фундамент минерагеник потенциали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Геодинамик реконструкциялар ва юра давригача ҳосил бўлган ҳосилаларни минерагеник районлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ҳудуди геологик тузилишини турли жиҳатларини намоён этган, ўзаро боғлиқ кўп мақсадли хариталар мажмуи Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 04/11-спр-сон маълумотномаси). Натижада геологик ва маъдан фойдали қазилма конлари хариталари Атласи республика ҳудудини регионал геологик ўрганишнинг стратегик режаларини мувофиқлаштириш имконини берган;
мезозойгача шаклланган бурмали негиз геологик ҳосилаларининг ягона легендаси ва турлича маъданлашув жойлашувини стандарт ҳолатлари “Ҳисоргеология” ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 04/11-спр-сон маълумотномаси). Натижада нодир-асл ва колчедан-полиметалларга истиқболли майдонларда маъданлашувни башорат қилиш чуқурликлари сезиларли ошишини ҳисобга олган ҳолда геология-қидирув ишлари дастлабки босқичларининг йўналишларини аниқлаш имконини берган;
Нурота тоғлари ҳудудида аниқланган нодир-асл металли маъданлашувга истиқболли муайян ҳолатлар Марказий Ўзбекистон геологик тасвирлаш-излаш экспедициясида амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 04/11-спр-сон маълумотномаси). Натижада дастлабки ихтисослашган излаш ишларини ўтказилиши лозим бўлган биринчи навбатдаги майдонларни аниқлаш имконини берган;
Қизилқум ҳудудининг геологик тузилиши бўйича янги тасаввурлар Ялпи геологик тасвирлаш-излаш экспедициясида амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 04/11-спр-сон маълумотномаси). Натижада Шарқий Буконтов тоғлари геологик хариталари учун легенда ва Кўкпатос олтин маъданлар майдонининг 3D компьютер модели тузилган, беркитиқча ва ёпиқ маъданлашув ҳудудларини башоратлаш имконини берган;
мезозойгача ҳосил бўлган қатламларда углеводород хомашёси учун истиқболли майдонларни геодинамик реконструкциялар асосида башоратлаш бўйича таклифлар «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2018 йил 28 июндаги 02-14/2-40-сон маълумотнома). Натижада Қизилқум-Нурота ҳудудидаги юра давригача ҳосил бўлган бурмали фундамент углеводород хомашёсини излаш ишларини олиб бориш жараёнида мавзувий ва сейсморазведка ишларини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш имконини берган.