Бобоев Рустамбек Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертатция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёллар уретраси полипининг морфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатлари”, 14.00.15 – Патологик анатомия.
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3171.
Илмий рахбар: Қосимхожиев Мухаммаджон Иброхимжон ўғли, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Мусаева Юлдуз Албисовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Исламов Шавкат Эржигитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тожикистон дипломдан кейинги тиббиёт таълими институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аёлларда уретра полипларининг патоморфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
уретра полипи билан хасталанган беморларнинг клиник-анамнестик маълумотлари бўйича, яллиғланиш омилларидан ИЛ-1β ва ЎНО-α ортиб кетганлиги хасталикнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида асослаб берилган;
уретра полипи эпителийсининг гиперплазия, метаплазия, дистрофия, лимфоид фолликула куринишдаги яллигланиш ва эрозия каби гетероген ўзгаришларининг ўзига хос патоформорфологик жихатлари асосланган;
уретра полипининг иммуногистокимёвий маркерларидан Ki67 ва BcL2 экспрессияланишида, пролифератив ва антиапаптознинг юқорилиги ва PanCК, p53 барча шаклларида экспрессияланиш кўрсаткичининг паст даражада эканлиги хавфсиз ўсма ҳужайраларининг пролиферацияланиш даражаси ва метапластик ва диспластик ўзгаришлари исботланган;
уретра полипини морфометрик текширишлар асосида олинган натижалар тахлили, полипнинг безли ва фиброзли шаклида стромасининг 35,6%ни фиброз тўқима, яллиғланишли полипда яллиғланиш инфилтрати 37,8%, ангиоматоз полипда вена қон томирлари 44,3% майдонни эгаллаганлигини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аёллар уретраси полипининг морфологик ва иммуногистокимёвий жихатларини ўрганиш натижасида олинган илмий натижаларга кўра;
илмий тадқиқотлар натижалари асосида “Аёллар уретраси полипини патоморфологик ва иммуногистокимёвий ўзгаришлари бўйича аниқлаш усули” мавзусидаги услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/10-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023-йил 30-ноябрдаги 6и-51/м-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган).
биринчи илмий янгилик: уретра полипи билан хасталанган беморларнинг клиник-анамнестик маълумотлари бўйича, яллиғланиш омилларидан ИЛ-1β ва ЎНО-α ортиб кетганлиги хасталикнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида асосланганлиги Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси (31.10.2023-й.; №459), Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси (03.11.2023-й.; №23), Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси (06.11.2023-й.; №128) буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган ташхислаш тактикаси уретра полипи билан хасталанган аёлларнинг клиник-анамнестик маълумотларига асосланган тартибида хасталикнинг ўзига хос хусусиятлари касалликни эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини бериб, онкологик касалликларни олди олинишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: уретра полипини ривожланишида сурункали сийдик йўллари инфекцияси хавфли омил сифатида етакчилик қилганлиги, яллиғланиш реакциясининг интенсивлигига ИЛ-1β ва ЎНО-α прояллиғланишли ситокинлар миқдорининг ошишига олиб келиши исботланганлиги ташхислашда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан битта ташхис учун 156000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг хаёт сифатини ошириш имконини берган. Хулоса: ушбу қўлланма далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига мос равишда клиник ва патоморфологик солиштирма ташҳислаш натижалари, даволашни жаҳон даражасига кўтаришга имкон беради;
иккинчи илмий янгилик: уретра полипи эпителийсининг гиперплазия, метаплазия, дистрофия, лимфоид фолликула кўринишдаги яллигланиш ва эрозия каби гетероген ўзгаришларининг ўзига хос патоформорфологик жихатлари асосланганлиги Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси (31.10.2023-й.; №459), Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси (03.11.2023-й.; №23), Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси (06.11.2023-й.; №128) буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган ташхислаш тартиби тўқима эпителийсининг гиперплазия, метаплазия, дистрофия ва эрозия каби гетероген ўзгаришлар асосида бу касалликнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва клиник-морфологик аҳамиятини баҳолаб касалликни ташхислашда уролог, уроонколог шифокорларига самарали даволаш тактикасини танлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: уретра полипининг гистогенези, морфогенезини ташхислашда гистокимёвий лаборатор текширувлардан фойдаланиб ташхислаш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан битта ташхис учун 456000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: уретра полипининг клиник морфологик хусусиятларини тўлиқ ўрганиб борилиши, клиницистлар учун касаллик келиб чиқиш сабабларини 100% аниқлаш, тўғри таҳлил қилиш ва даволаш алгоритмини тўғри танланишига имкон беради;
учинчи илмий янгилик: уретра полипининг иммуногистокимёвий маркерларидан Ki67 ва BcL2 экспрессияланишида, пролифератив ва антиапаптознинг юқорилиги ва PanCК, p53 барча шаклларида экспрессияланиш кўрсаткичининг паст даражада эканлиги хавфсиз ўсма ҳужайраларининг пролиферацияланиш даражаси ва метапластик ва диспластик ўзгаришлари исботланганлиги Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси (31.10.2023-й.; №459), Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси (03.11.2023-й.; №23), Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси (06.11.2023-й.; №128) буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган ташхислаш тартиби уретра полипининг иммуногистокимёвий маркерлари PanCК, Ki-67, BcL-2, p53 билан текшириш натижалари хасталикни хавф омилларни ўрнини баҳолаш, бемор аёллар ҳаёт сифатини пасайиши, ногиронликни олдини олишга қаратилганлигини исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: уретра полипларининг иммуногистокимёвий маркерлардан PanCК, Ki-67, BcL-2, p53 экспрессияланиш даражасининг миқдорий кўрсаткичлари асосида апоптоз генларнинг фаоллашуви, хавфсиз ўсма хужайраларини пролиферацияланиш даражаси ва диспластик ўзгаришларини ташхислаш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан битта ташхис учун 456000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: таклиф этилган текширув натижасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан битта ташхис учун 456000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: уретра полипини морфометрик текширишлар асосида олинган натижалар тахлили, полипнинг безли ва фиброзли шаклида стромасининг 35,6%ни фиброз тўқима, яллиғланишли полипда яллиғланиш инфилтрати 37,8%, ангиоматоз полипда вена қон томирлари 44,3% майдонни эгаллаганлигини исботланганлиги Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси (31.10.2023-й.; №459), Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси (03.11.2023-й.; №23), Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси (06.11.2023-й.; №128) буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган морфометрик текширишлардан олинган натижалар тахлили, баҳолаш ва ташхислаш тартиби уретра полипининг стромаси ўзгаришлари, юзасидаги эпителий тўқимасининг қаватлари хужайралари таркибида дисплазияга хос бўлган даврлардаги ўзгаришларини патоморфологик таҳлилига индивидуал ёндашув асосида даволаниш муддатини қисқартиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: уретра полипининг стромаси ўзгаришлари, юзасидаги эпителиш тўқимасининг қаватлари хужайралари таркибида дисплазияга хос бўлган даврлардаги ўзгаришларини патоморфологик жихатларини баҳолаш учун сарф харажатларга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 176000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: уретра полипининг стромаси ўзгаришлари, юзасидаги эпителиш тўқимасининг қаватлари хужайралари таркибида дисплазияга хос бўлган даврлардаги ўзгаришларини патоморфологик жихатларини баҳолаш учун сарф харажатларга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 176000 сўмга иқтисод қилишга ва бемор аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш хамда ногиронликни олдини олишга эришилган.