Умаров Улаш Абдуазизовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хоʻжалигида ҳисоб-китобларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.1.DSc/Ю283.
Илмий маслаҳатчи: Насриев Илхом Исмаилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, ПҳД.37/27.02.2020.Ю.107.01.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Рашидов Камил Каюмович, юридик фанлар доктори, профессор; Тошев Бобоқул Норқобилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хоʻжалигидаги ҳисоб-китобларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш билан богʻлиқ илмий-назарий ва амалий  муаммоларни ҳал қилишга доир хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мижоз билан банк ўртасидаги банк ҳисоб варағи, шартномасида шунингдек қонунда, қонунга мувофиқ чиқариладиган банк қоидаларида ҳамда банк амалиётида қўлланиладиган иш муомиласи одатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисоб варағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилиниши асослантирилган;
мижознинг топшириғи бажарилмаган ёки тегишли даражада бажарилмаган тақдирда, банк бунинг учун Фуқаролик кодексининг 24-бобида назарда тутилган асосларда ва миқдорда жавобгар бўлади. Агар топшириқномани бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик тўловчининг топшириғини бажариш учун жалб этилган банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган жавобгарлик суд томонидан мазкур банкка юкланиши мумкинлиги асослантирилган;
инкассо топшириғи республика бюджетига тушадиган солиқлар ва мажбурий тўловларни ундириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибда ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этилиши асослантирилган;
агар банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш қоидалари пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш натижасида содир этилган бўлса, банк бунинг учун ушбу Кодекс 327-моддасига мувофиқ жавобгар бўлиши асослантирилган;
инкассо топшириқномаси товарлар (ишлар, хизматлар) учун, шунингдек маблағларни тўловчи ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича тақдим этилиши мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигида ҳисоб-китобларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари соҳасидаги тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мижоз билан банк ўртасидаги банк ҳисоб варағи, шартномасида шунингдек қонунда, қонунга мувофиқ чиқариладиган банк қоидаларида ҳамда банк амалиётида қўлланиладиган иш муомиласи одатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисоб варағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади деган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 793-модда иккинчи қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2016 йил 22 апрелдаги 122-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар мижоз ва банк ўртасида ҳисоб-қитобларга оид низоларни ҳал этишни таъминлашга хизмат қилган;
мижознинг топшириғи бажарилмаган ёки тегишли даражада бажарилмаган тақдирда, банк бунинг учун Фуқаролик кодексининг 24-бобида назарда тутилган асосларда ва миқдорда жавобгар бўлади. Агар топшириқномани бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик тўловчининг топшириғини бажариш учун жалб этилган банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган жавобгарлик суд томонидан мазкур банкка юкланиши мумкин деган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 795-моддаси фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2016 йил 22 апрелдаги 122-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар мижоз ва банк ўртасида ҳисоб-қитобларга оид низоларни ҳал этишни таъминлашга хизмат қилган;
инкассо топшириғи республика бюджетига тушадиган солиқлар ва мажбурий тўловларни ундириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибда ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этилади деган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 804-модда тўртинчи қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2016 йил 22 апрелдаги 122-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар мижоз ва банк ўртасида ҳисоб-қитобларга оид низоларни ҳал этишни таъминлашга хизмат қилган;
агар банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш қоидалари пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш натижасида содир этилган бўлса, банк бунинг учун ушбу Кодекс 327-моддасига мувофиқ жавобгар бўлади деган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 795-моддаси учинчи қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалари қўмитасининг 2016 йил 21 апрелдаги 04/3-06-287-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар мижоз ва банк ўртасида ҳисоб-қитобларга оид низоларни ҳал этишни таъминлашга хизмат қилган;
инкассо топшириқномаси товарлар (ишлар, хизматлар) учун, шунингдек маблағларни тўловчи ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича тақдим этилиши мумкин деган таклифлари "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги" Низомнинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкиининг 2016 йил 30 мартдаги 29-11/229-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар мижоз ва банк ўртасида ҳисоб-қитобларга оид низоларни ҳал этишни таъминлашга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish