Муртазаева Зиёдахон Бадритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Менингококк инфекциясининг замонавий клиник-эпидемиологик хусусиятлари», 14.00.10 - Юқумли касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1420.
Илмий раҳбар: Таджиева Нигора Убайдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Орифжон Абдумаликвич тиббиёт фанлари доктори, доцент; Касимова Рано Иброхимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: менингококк инфекциясининг замонавий клиник-эпидемиологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1 ёшгача бўлган болаларнинг менингококк инфекцияси билан касалланишнинг ортиши ҳудудларда касалланиш даражасини ошишига салбий прогностик мезон бўлиб хисобланиши исботланган;
NmА серогуруҳи 97,4% (р˃0,001) ҳолатларда ажратиб олиниб, менингококк инфекциясининг ўрта оғир, оғир ва ўта оғир шаклларида бир хил учраши исботланган;
менингококк инфекциясининг тарқоқ шакли билан касалланган беморларнинг 94,1% да касаллик асоратлар билан кечиши, 6,8% ҳолатда ўлим ҳолати NmW, NmA, NmC серогуруҳлар сабабли юзага келиши асосланган;
беморлардан ажратиб олинган N.meningitidis нинг фторхинолон (31%), макролид (81%) антибиотиклар гуруҳларига ва триметоприм/сульфаметоксазолга (64%) юқори чидамли эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/61-сонли йиғилиш баённомасига асосан:
биринчи илмий янгилик: 1 ёшгача бўлган болаларнинг менингококк инфекцияси билан касалланишнинг ортиши ҳудудларда касалланиш даражасини ошишига салбий прогностик мезон бўлиб хисобланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабр 8н-р/1496-сон билан тасдиқланган «Менингококк инфекциясининг ташхисот алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 22.12.2022 йилдаги 464-сон ва Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 22.02.2023 йилдаги 4-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соглиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: менингококк инфекциясини эрта аниқлаш касалликнинг болалар ва катталар орасида ўз вақтида касалликни даволаш, оғир асоратлар ва ўлим ҳолатларини олдин олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: менингококк инфекциясини эрта ташхислаш, эпидемиологик назоратни олиб бориш хисобига самарали вакциналардан фойдаланиш касалликнинг кескин камайиши, спорадик холатларни олдини олиш ҳамда касалликдан кейинги ривожланадиган ўлим ва ногиронликга сарфланадиган бюджет маблағларини иқтисод қилишга имкон яратади;
иккинчи илмий янгилик: NmА серогуруҳи 97,4% (р˃0,001) ҳолатларда ажратиб олиниб, менингококк инфекциясининг ўрта оғир, оғир ва ўта оғир шаклларида бир хил учраши исботланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабр 8н-р/1496-сон билан тасдиқланган «Менингококк инфекциясининг ташхисот алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 22.12.2022 йилдаги 464-сон ва Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 22.02.2023 йилдаги 4-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соглиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: менингококк инфекциясининг қўзғатувчиси N.meningitisнинг серогуруҳларини аниқлаш республикада касалликнинг олдини олиш учун махсус вакциналарни танлаш ва вакцинопрофилактика тадбирларини тўғри асосланган холда ташкил этишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: менингококк инфекциясини катталар ва болалар орасида махсус вакциналар ёрдамида олдини олишни амалга ошириш касалликнинг кескин камайиши, спорадик холатларни олдини олиш ҳамда касалликдан кейинги ривожланадиган ўлим ва ногиронликга сарфланадиган бюджет маблағларини иқтисод қилишга имкон яратади;
учинчи илмий янгилик: менингококк инфекциясининг тарқоқ шакли билан касалланган беморларнинг 94,1% да касаллик асоратлар билан кечиши, 6,8% ҳолатда ўлим ҳолати NmW, NmA, NmC серогуруҳлар сабабли юзага келиши асосланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабр 8н-р/1496-сон билан тасдиқланган «Менингококк инфекциясининг ташхисот алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 22.12.2022 йилдаги 464-сон ва Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 22.02.2023 йилдаги 4-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соглиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: менингококк инфекциясининг эрта аниқлашда, касаллик қўзғатувчисини бактериологик усулда аниқлаш, антимикроб воситаларга сезувчанликни аниқлаш касалликни болалар ва катталар орасида ўз вақтида этиотроп давосини амалга ошириш, оғир асоратлар ва ўлим ҳолатларини олдин олиш ҳамда касалликни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: менингококк инфекциясини эрта ташхислаш, эпидемиологик назоратни олиб бориш хисобига самарали вакциналардан фойдаланиш касалликнинг кескин камайиши, спорадик холатларни олдини олиш ҳамда касалликдан кейинги ривожланадиган ўлим ва ногиронликга сарфланадиган бюджет маблағларини иқтисод қилишга имкон яратади;
тўртинчи илмий янгилик: беморлардан ажратиб олинган N.meningitidis нинг фторхинолон (31%), макролид (81%) антибиотиклар гуруҳларига ва триметоприм/сульфаметоксазолга (64%) юқори чидамли эканлигининг асосланганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 декабр 8н-р/1496-сон билан тасдиқланган «Менингококк инфекциясининг ташхисот алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиянома Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 22.12.2022 йилдаги 464-сон ва Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 22.02.2023 йилдаги 4-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соглиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: менингококк инфекциясини қўзғатувчисини эрта аниқлаш, N.meningitidis штаммларини антимикроб дори воситаларига сезгирлигини текшириш, беморларни даволашда эмпирик антибиотикотерапияни тоғри танлаш, қўзғатувчига нисбатан чидамлилик ривожланишини олдини олиш, оғир асоратлар ва ўлим ҳолатларини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: менингококк инфекциясини даволашда беморлардан ажратилган N.meningitidis штаммларига аниқланган сезгирлиги юқори бўлган антимикроб дори воситаларни қўллаш касалликни химиопрофилактикасини самарали амалга ошириш, даволашда рационал антибиотикотерапияни ташки этиш, ривожланиши мумкин бўлган асоратлар, ўлим ва ногиронликга сарфланадиган бюджет маблағларини иқтисод қилишга имкон яратади.