Холжигитов Собир Мамарауповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Магнит майдонида айланма параболоид шаклидаги қобиқнинг магнитоеластик деформацияланиши” (Магнитоупругое деформирование параболоида вращения в магнитном поле) 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика математика фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.4.PhD/FM963.
Илмий раҳбар: Индиаминов Равшан Шукурович физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик - технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжабеков Мураджон Усарович физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор;
Сагдиев Хамидулла техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади: вақтга бўғлиқ ўзгарувчан механик ва магнит майдонларнинг таъсирида ток ўтказувчи айланма параболоид шаклидаги юпқа қобиқнинг магнителастик деформацияланиш жараёнини математик моделлаштириш, кучланганлик ва деформацияланиш ҳолати назариясини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 вақтга бўғлиқ ўзгарадиган электр, магнит ва механик майдонлари таъсирида бўлган айланма параболоид шаклидаги юпқа қобиқнинг магнителастик деформацияланиши математик модели ишлаб чиқилган;
магнит майдон остида жойлашган параболоид шаклидаги ток элтувчи айланиш сиртли қобиқнинг деформацияланиш ва электромагнит майдон билан ўзаро таъсирини биргаликда таҳлил қилиш инконини берувчи магнителастикликнинг геометрик ночизиқли икки ўлчамли модел ишлаб чиқилган;
илк бора айланма параболоид шаклидаги ток элтувчи юпқа қобиқнинг магнителастикка боғлиқлик масалаларини сонли ечиш услубиёти ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ток элтувчи юпқа қобиқда ташқи бегона токнинг ва магнит майдонининг ўзгаришига боғлиқ равишда кучланганлик-деформация ҳолатида ташқи бегона электр токи қийматининг ошиши натижасида қобиқнинг кучланиши ва кўчиши, Лоренс кучининг нормал ташкил этувчиси, магнит индуксияси, электр майдони кучланганлиги қийматлари ошишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги ўзгарувчан электромагнитомеханик кучларнинг таъсири жараёнида ток элтувчи айланиш сиртли юпқа қобиқ шаклидаги микроелементларнинг магнитоеластик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатларини тадқиқ қилиш учун ишлаб чиқилган математик моделлар, сонли алгоритмлар ва дастурий воситалар асосида:
электродинамик ва электромагнит мослашувчанликни инобатга олган ҳолда, ток элтувчи кесик айланма параболоид шаклидаги юпқа қобиқ конструктив микроелементларига ўзгарувчан электромагнитомеханик кучларининг таъсири жараёнларини аниқлаш мақсадида Самарқанд вилояти «Электромагнит мослашув хизмати» тасарруфидаги электромагнит тўлқинларни ўлчайдиган қурилмаларида ишлатиладиган конструктив микроелементларига жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 13.06.2024 йил №3/17-4/4-10003-сон маълумотномаси). Натижада ўзгарувчан электродинамик кучлар таъсири жараёнида бўлган ток элтувчи кесик айланма параболоид шаклидаги юпқа қобиқнинг электромагнитомеханик параметрлари учун ишлаб чиқилган тавсиялар асосида юпқа қобиқнинг мустаҳкамлиги ҳолати 6-11% га орттирилишига эришилган, яратилган математик ва дастурий таъминот муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 6-8% га қисқартириш имконини берган;
ток элтувчи айланиш сиртли кесик параболоид шаклидаги микроелементларнинг тебранишлари ва уларнинг электромагнит майдони билан мураккаб ўзаро таъсир жараёнларини аниқлаш ҳамда қобиқларда пайдо бўладиган электромагнитомеханик эффектларни таҳлил этиш мақсадида «АлНет» Шуба Корхонаси соҳа иш жараёнларида ишлатиладиган электрон қурилмалардаги диод ва транзисторлари таркибидаги конструктив микроелементларига жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 13.06.2024 йил №3/17-4/4-10003-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тавсиялар асосида қурилмаларда ишлатиладиган ток элтувчи юпқа микроқобиқларнинг мустаҳкамлиги 8-10% га орттирилишига эришилган, электромагнитомеханик кучлар таъсирида бўлган юпқа қобиқ эгилишини минималлаштиришдаги баҳолаш иш унумдорлигини 6-8% га оширишга имкон берган;
айланиш сиртли кесик параболоид шаклидаги ток элтувчи юпқа микроелементларнинг тебранишлари, уларнинг электромагнит майдони билан ўзаро мураккаб ностасионар таъсир жараёнлари ва уларда пайдо бўладиган электромагнитомеханик эффектларини таҳлил этиш мақсадида “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК Самарқанд филиали Иштихон туман телекоммуникация боғламасига қарашли электрон автоматик станцияларининг электрон бошқарув машиналарида ишлатиладиган ток элтувчи юпқа микроелементларига жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 13.06.2024 йил №3/17-4/4-10003-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тавсиялар асосида айланиш сиртли кесик параболоид шаклидаги ток элтувчи қобиқларнинг мустаҳкамлиги ҳолати 8-12% га орттирилишига, қобиқнинг эгилишини минималлаштиришга эришиш мақсадида яратилган математик ва дастурий таъминот муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 6-8% га қисқартириш имконини берган;
ток элтувчи юпқа микроқобиқларнинг тебранишлари ва электромагнит майдони билан ўзаро мураккаб ўзгарувчан таъсир жараёнлари ҳамда уларда содир бўладиган электромагнитомеханик эффектларини таҳлил қилиш мақсадида Жиззах политехника институти “Радиоелектроника” кафедраси тасарруфида бўлган илмий ва ўқув лабораториясидаги ўлчов-текширув приборларида ишлатиладиган ток ўтказувчи юпқа конструктив микроелементларига жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 13.06.2024 йил №3/17-4/4-10003-сон маълумотномаси). Натижада электродинамик кучлар таъсирида бўлган ток элтувчи юпқа қобиқ шаклидаги микроелементнинг электромагнитомеханик параметрлари учун ишлаб чиқилган тавсиялар асосида қобиқнинг мустаҳкамлиги 5-8% га орттирилишига эришилган, яратилган математик ва дастурий таъминот муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 6-7% га қисқартириш имконини берган;
айланиш сиртли қобиқнинг чизиқли бўлмаган эластик деформацияланишини ўзгарувчан механик кучлар таъсирларини ҳисобга олган ҳолдаги математик моделлари, кучланганлик-деформацион ҳолатини тадқиқ қилиш имконини берадиган эластикликнинг  масалаларини сонли ечиш учун ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий восталари каби диссертацияси илмий натижаларидан Давлат илмий-техника дастури  доирасида 2016-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент кимё-технология институтининг 16.10.2024 йил №1/04-2659-сон маълумотномаси). Натижада сейсмик ва ташқи кучлар таъсирида кўп қатламли суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қувурнинг кучланганлик-деформация ҳолатини ҳисоблаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish