Курбонов Нуриддин Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зарядланган қора ўралар атрофида зарядланган заррачалар динамикаси ва энергетик жараёнлар”, 01.03.01-Астрономия  ва 01.03.02- Астрофизика ва Космос физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.2.PhD/FM1082.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Улуғбек номидаги Астрономия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли илмий кенгаш
Илмий раҳбарлар: ф.-м.ф.д., Тошматов Бобир Абдуманонович, ф.-м.ф.д. Райимбаев Джавланбек Раджапбаевич
Расмий оппонентлар: Атамуротов Фаррух Шухратович, физика-математика фанлари доктори, (Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети профессори); Жўраева Нозима Бобомурод қизи, физика-математика фанлари бўйича PhD (ЎзР ФА Астрономия институти Катта илмий ходими).
Етакчи ташкилот: Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зарядланган қора ўралар атрофида энергетик жараёнларни ва зарядланган заррачаларнинг ҳаракатини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Эйнштейн-Максвелл-скаляр назариясида зарядланган қора ўра яқинида массасиз скаляр майдон ҳисобига зарядланган заррачаларнинг синхротрон нурланишининг интенсивлиги ва электр Пенроуз жараёнининг самарадорлиги пасайганлиги аниқланди;
илк бор қора ўра зарядининг бир хил қийматлари учун Калб-Рамонд гравитациясида электр Пенроуз жараёнининг самарадорлиги умумий нисбийлик назариясидаги қора ўраларга нисбатан юқори эканлиги кўрсатилди;
илк бор аккреция дискининг Новиков-Торн моделида, регулар қора ўра атрофидаги магнитланган зарралардан иборат бўлган аккреция дискидан энергия чиқариш самарадорлиги Керр қора ўраларидан (20%) ошиб, 22% га етганлиги ҳисобланган;
илк бор магнитланган заррачаларнинг магнитланганлик параметри катта қийматларида қора ўранинг аккреция диски ички радиуси чизиқли ва чизиқсиз электродинамика учун бир хил эканлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли гравитация назарияларида зарядланган қора ўралар атрофида зарядланган зарралар динамикасини ва энергетик жараёнларнинг натижалари қуйидаги ишларда қўлланилган:
- зарядланган регулар қора ўра атрофида магнитланган ва магнит зарядланган зарралар учун айланма орбиталарни аниқлаш натижалари бир нечта муаллифлар томонидан қора ўралар атрофидаги фазо-вақт хусусиятларини ўрганишда фойдаланилган (Пҳйсиcал Ревиеw Д 108-жилд, 4-сон, 044030, (2023), Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C83-жилд, 11-сон, 989, (2023), Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C 84-жилд, 2-сон, 203, (2024), Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе 46-жилд, 101616, (2024)). Натижалар қора ўралар учун назарий ма'лумотлар асосида қора ўралар атрофида магнитланган ва магнит зарядланган заррачаларнинг ҳаракатини таҳлил қилиш имконини бериш учун тақдим этилди;
- зарядланган қора ўралар атрофидаги энергетик жараёнларини ўрганиш натижалари бир қатор муаллифлар томонидан муқобил гравитация назариялари (Эйнштейн-Максвелл-скаляр назарияси ва Калб-Рамонд гравитацияси) учун фазо-вақт хусусиятларини ўрганишда фойдаланилган (Пҳйсиcал Ревиеw Д 108-жилд, 4-сон, 044030, (2023), Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал Плус, 138-жилд, 7-сон, арт. но. 635, (2023), Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C83-жилд, 11-сон, 989, (2023), Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C 84-жилд, 2-сон, 203, (2024), Чинесе Пҳйсиcс C, 48-жилд, 2-сон, арт. но. 025101, (2024), Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе 46-жилд, 101616, (2024)). Натижалар зарядланган қора ўраларнинг энергетик хусусиятларини ва атрофида зарядланган заррачаларнинг айланма орбиталарини таҳлил қилиш учун ишлатилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish