Отеев Турсинбай Полатбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аксиал симметрик фазо-вақтларда заррача ва торларнинг динамикаси”, 01.04.02-Назарий физика ва 01.03.01-Астрономия(физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.2.PhD/FM1093.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли илмий кенгаш
Илмий раҳбарлар: ф.-м.ф.д., акад. Ахмедов Бобомурот Жўраевич, ф.-м.ф.д. Райимбаев Джавланбек Раджапбаевич
Расмий оппонентлар: Нарзиллоев Бахтиёр Мурот ўг'ли, физика-математика фанлари доктори, (ЎзР ФА Астрономия институти, бош илмий ходими); Таджимуратов Пулат Садуллаевич, физика-математика фанлари бўйича PhD (Cентрал Асиан Университй, доцент).
Етакчи ташкилот: Ал-Фараби номидаги қозоқ Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади квинтессенсияда жойлашган айланувчи қора туйнуклар атрофида спинли ва спинсиз заррачалар динамикаси ва энергетик жараёнларини ўрганиш, зарядланган қора ўралар атрофида ток ташувчи ҳалқо торларнинг ҳаракатини ўрганиш ва уларни кузатувдаги астрофизик объектларга қўллаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор квинтессенсия майдоннинг мавжудлиги қора ўра атрофида тўқнашувчи зарраларнинг масса маркази энергиясини камайтириши кўрсатилган;
илк бор квинтессенсияда жойлашган айланувчи қора туйнуклар атрофида энг катта спинли зарралар қора туйнукга энг яқин барқарор доиравий орбиталарда ҳаракатланиши кўрсатилган;
илк бор ГРО1655-40 манбасидан кузатилган маълумотларнинг Реисснер-Нордстром қора туйнуги атрофида ток ташувчи тор ҳалқаларнинг юқори частотали тебранишларлари билан мувофиқлиги топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. квинтессенсияда жойлашган айланувчи қора туйнуклар атрофида спинли ва спинсиз заррачалар динамикаси, зарядланган қора ўралар атрофида ток ташувчи ҳалқо торларнинг ҳаракатини ўрганиш бўйича олинган натижалар , Хитой Халқ Республикаси Шанхай мухандислик фанлари университети Ҳисоблаш физикасини қўллаш ва тадқиқ қилиш маркази тадқиқотчилари томонидан квинтессенсия ва электромагнит майдон билан ўралган Керр-Нюман қора туйнуклари атрофида ҳаракатланувчи зарядланган заррачаларнинг динамик жараёнларига қўлланилди ва квинтессенсия параметри ортганда эффектив потенсиалнинг графиги чексизда кузатувчи томон силжиши ва эффектив потенциалнинг камайиши, бироқ, квинтессенсиал ҳолат параметри ошиши билан эффектив потенциал графиги қора туйнук томон силжиши ва камайиши топилган. Натижалар 2022 йил, Америка физика жамиятининг Пҳйсиcал Ревиеw Д журнали 105 сони 10 мақоласида чоп этилди. Бундан ташқари заррача ва торлар динамикаси бўйича олинган натижалар Эвропа, Осиё ва Америка етакчи илмий тадқиқот муасасалари томинидан ўз илмий мақолаларида қўлланилган ва олинган натижалар Пҳйсиcс Леттерс Б, 771-сон , Интернатионал Жоурнал оф Модерн Пҳйсиcс Д, 26-жилд, 6-сон, Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, 78-жилд, 9-сон , Пҳйсиcал Ревиеw Д, 95-жилд, 6-сон, Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, 78-жилд, 6-сон, Пҳйсиcал Ревиеw Д, 102-жилд, 10-сон, Cлассиcал анд Қуантум Гравитй, 37-жилд, 24-сон, Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе, Волуме 44-жилд, Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, 82-жилд, 5-сон, Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе, 26-жилд, Чинесе Жоурнал оф Пҳйсиcс 70-жилдида чоп этилган.