Sayt test rejimida ishlamoqda

    

Ўлжаев Ўткир Боймаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Углеродли нанонайча, графен ва кремний оксидида водородни самарали сақлаш механизмлари ” 01.04.04 – Физик электроника (физика-математика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/FM1028.
    Илмий раҳбар: Ядгаров Ишмумин Джаббарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.65.01.
Расмий оппонентлар: Исаханов Зайнобиддин Абилпайзиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор Раззоков Жамолиддин Инотуллаевич, Кимё фанлари доктори (DSc)
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Диссертация ишининг мақсади: Молекулуар Динамика усули уордамидан фоудаланиб, турли хил материалларда водородни селектив сақлашнинг самарали молекуляр механизмларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    Илк маротаба эндоедрал никелли бир қаватли углерод нанонайча (Нин@БҚУНН) сиртида водородни сақлаш кўрсатгичига никелл атомлари ва ҳароратнинг боғлиқлиги аниқланди;
атмосфера босимига яқин ва хона ҳарорати шароитида нуқсонсиз ва нуқсонли графенда водород сақлаш ҳажми баҳоланди;
хона ҳароратида аморф кремний оксиди (а-СиО2) даги ғовакларнинг водород адсорбсия механизмига таъсири аниқланди;
кремний оксиди а-СиО2 сирти ва ҳажми бўйича водородни сақлашда ғовакларнинг таъсири аниқланди;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертациуа иши  доирасидаги  олинган натижалардан, атмосфера босимига яқин ва хона ҳарорати шароитида нуқсонсиз ва нуқсонли графенда водороднинг абсорбсияланиш механизмларини аниқлаш ЎзР ФА Ион плазма ва лазер технологиялари институтида проф. Ш.Д. Пайзиев  раҳбарлигида 2022-2023 йилларда олиб борилган “Лазер нурланишидан фойдаланган ҳолда турли хил муҳитларнинг чизиқли бўлмаган оптик ва вақтли релаксация хусусиятларини ўрганиш ва материал сиртларини микро ва наноструктурали ва функсионал материаллар билан ўзгартириш”  бюджет мавзусидаги фундаментал тадқиқотлар илмий-техникавий вазифаларини бажаришда, хусусан, бир рангли (1030 нм) ва икки рангли (1030 нм + 515 нм) лазер майдонлари ёрдамида Зн ва ЗнСе нанозарраларини ўз ичига олган плазмадаги юқори гармоникаларни яратишни ўрганишда фойдаланилган (ЎзР ФА нинг 2024-йил         2-октябрдаги №3/1257-2210 сонли маълумотномаси). Диссертация муаллифи томонидан олинган ушбу илмий  натижалардан фойдаланиш Зн ва ЗнСе нанозарралрини ҳосил бўлиш жараёнини самарали баҳолаш ва тавсифлаш имконини берди.
Ғовакли материаллар ва улардаги ғовакларнинг водород адсорбсиясига таъсири боʻйича тадқиқот олиб борилган. Хусусан, ғовакли материалларда водородни самарали сақлашда структурадаги ғовакларнинг роли жараёнларни моделлаштириш усули билан ўрганилган ва ушбу тадқиқот натижалари ЎзР ФА Материалшунослик институтида Ўзбекистон-Беларус илмий ҳамкорлик доирасида 2022-2024-йилларда бажарилган “АЛ-4821023123” “Водородни ғовакли материалларда абсорбсияланган ҳолда самарали сақлаш технологияси” мавзусидаги лойиҳани бажариш доирасида ғовакли керамика структураларидаги ғовакларнинг ҳар хил ҳарорат ва босим таъсиридаги ўзгаришларини ўрганишда фойдаланилган (ЎзР ФА нинг 2024-йил 4-октябрдаги № 3/1257-2211 сонли маълумотномаси). Диссертация муаллифи томонидан олинган ушбу илмий  натижалардан фойдаланиш ғовакли материаллар, хусусан ғовакли керамика структураларидаги ғовакларнинг ҳарорат ва босим таъсиридаги ўзгаришлари, бу эса, ўз навбатида ғовакли керамикада водороднинг сингиши (сорбсия) учун мақбул шароитлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish