Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаев Амирбек Алижон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақавий хавфсизликни сақлаш контекстида Ўзбекистоннинг сув дипломатияси”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётинг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ss365.
Илмий раҳбар: Хайдаров Абдусамат Ахатович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02.
Расмий оппонентлар:
Касимова Назокат Анваровна, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Арапов Шерзод Дехканбаевич, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Марказий Осиё халқаро институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади трансчегаравий сувлардан фойдаланишнинг Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашга таъсирини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон сув дипломатиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сақлашнинг бугунги кундаги муҳим бўғини бўлган сув хавфсизлигини таъминлаш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ низо ва зиддиятларни превентив воситалар орқали бартараф этиш ва шу асосида давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган ёндашувлар “гидродипломатия” консепсиясига кўра асослаб берилган;
трансчегаравий сув ресурсларидан сиёсий таъсир этиш воситаси сифатида фойдаланишни олдини олиш, минтақа давлатларининг сувдан биргаликда фойдаланиш соҳасидаги позицияларини бир-бирига мувофиқлаштириш ва конструктив сув дипломатиясини олиб бориш ҳамда соҳадаги муносабатларга халқаро тажрибани кенг жорий қилишга йўналтирилган “Марказий Осиё сув табуси” тажрибасини тадбиқ этиш лозимлиги исботланган;
трансчегаравий сувлардан фойдаланиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормалари, Амударё сув ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ бугунги кундаги ноаниқликлар ва зиддиятлар ҳамда соҳадаги давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий механизмлар яратиш зарурартидан келиб чиққан ҳолда, Тожикистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида “Амударё сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш тартиби тўғрисидаги шартнома” лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи далилланган;
Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши ва Амударё қуйи ҳавзасидаги сув ресурсларидан фойдаланиш жараёнида Афғонистон каби янги иштирокчининг пайдо бўлиши натижасида вужудга келган вазиятдан келиб чиқиб, Марказий Осиё трансчегаравий дарёларидан ўзаро манфаатли тенг шериклик асосида фойдаланиш тартиби бўйича “Марказий Осиё-Афғонистон” Минтақавий комиссиясини ташкил этиш зарурияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақавий хавфсизликни сақлаш контекстида Ўзбекистон сув дипломатиясини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
трансчегаравий сув ресурсларидан сиёсий таъсир этиш воситаси сифатида фойдаланишни олдини олиш, минтақа давлатларининг сувдан биргаликда фойдаланиш соҳасидаги позицияларини бир-бирига мувофиқлаштириш ва конструктив сув дипломатиясини олиб бориш ҳамда соҳадаги муносабатларга халқаро тажрибани кенг жорий қилишга йўналтирилган “Марказий Осиё сув табуси” тажрибасини тадбиқ этиш борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий ҳужжатлари ва қарорларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Котибияти Ахборот-таҳлилий ва ҳуқуқий таъминлаш департаментининг 2024-йил 18-апрелдаги 05-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий базасини такомиллаштириш ва уларни амалий қўллашга хизмат қилди.
Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши ва Амударё қуйи ҳавзасидаги сув ресурсларидан фойдаланиш жараёнида Афғонистон каби янги иштирокчининг пайдо бўлиши натижасида вужудга келган вазиятдан келиб чиқиб, Марказий Осиё трансчегаравий дарёларидан ўзаро манфаатли тенг шериклик асосида фойдаланиш тартиби бўйича “Марказий Осиё-Афғонистон” Минтақавий комиссиясини ташкил этишга оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилган (Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 6-июндаги 15/17825-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар соҳанинг ахборот-таҳлилий базасини такомиллаштириш ва уларни амалий қўллашга хизмат қилди.
трансчегаравий сувлардан фойдаланиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормалари, Амударё сув ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ бугунги кундаги ноаниқликлар ва зиддиятлар ҳамда соҳадаги давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий механизмлар яратиш зарурартидан келиб чиққан ҳолда, Тожикистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида “Амударё сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш тартиби тўғрисидаги шартнома” лойиҳасини ишлаб чиқиш борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг қонунчилик ҳужжатлари юзасидан хулосаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2023-йил 7-августдаги 04/8-10-2800-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий базасини такомиллаштириш ва уларни амалий қўллашга хизмат қилди.
минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сақлашнинг бугунги кундаги муҳим бўғини бўлган сув хавфсизлигини таъминлаш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ низо ва зиддиятларни превентив воситалар орқали бартараф этиш ва шу асосида давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган ёндашувлар “гидродипломатия” консепсиясига оид хулосалардан Ўзҳекистон Халқ демократик партияси дастурининг “Ривожланишдаги ижтимоий устуворлик” номли 4-йўналишида кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга оширишда, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этишда аҳолининг сувдан фойдаланиш маданиятини кучайтиришга доир 6-йўналишдаги бандларни киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2024-йил 26-июндаги 4-248-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар соҳанинг ахборот-таҳлилий базасини такомиллаштириш ва уларни амалий қўллашга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish