Касимова Нозима Омиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон автомобил саноати корхоналарида инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш» 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2099
Илмий маслаҳатчи: Якубова Дилдар Мухамеджановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар:.Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Туйғун Узоқович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобил саноати корхоналарининг инвестицион фаолияти самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришга хизмат қилувчи назарий ва амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобил маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимларининг самарадорлигини аниқлашда бозор консентрацияси ва автомобил эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ҳажмини оширишга қаратилган автомобил компонентларини баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини замонавий технологиялар ва ретроновацияларнинг 70/30 нисбатида интеграция қилиш орқали маҳсулотларнинг сифати ва ишончлилигини сақлаб қолган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва қўшимча қиймат яратишга йўналтирилган инновацион стратегиясининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
«СамАвто» МЧЖ ҚКнинг автобус (шаҳар) ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришнинг индексиал баҳоланиши ҳамда автомобилсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2024-2033 йиллар даврига мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
автомобил саноати корхоналари инфратузилмасини инвестицион самарадорлигини оширишда “СамАвто” МЧЖ ҚКнинг инвестиция таркиби ҳамда автомобилсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинадиган даромад ҳажми юзасидан 2024-2033 йилларга мўлжалланган прогнозлар кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон автомобил саноати корхоналарида инвестицион фаолият самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
автомобил маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимларининг самарадорлигини аниқлашда бозор консентрацияси ва автомобил эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ҳажмини оширишга қаратилган автомобил компонентларини баҳолаш тизими тадбиқ этилган, бу «Ўзавтосаноат» АЖ га жорий қилинган (№04-440-сон 2023-йил 17-октябрдаги маълумотномаси). Натижада, корхонада автомобилнинг бозор консентрацияси ва тижорат автомобиллари коеффициенти 15 фоизга ўсган;
корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини замонавий технологиялар ва ретроновацияларнинг 70/30 нисбатида интеграция қилиш орқали маҳсулотларнинг сифати ва ишончлилигини сақлаб қолган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва қўшимча қиймат яратишга йўналтирилган инновацион стратегияси ишлаб чиқаришга жорий қилинди «Ўзавтосаноат» АЖга жорий қилинган (№04-440-сон 2023-йил 17-октябрдаги маълумотномаси). Бунинг натижасида корхонанинг қўшимча қиймат яратиши 12 фоизга ошган;
«СамАвто» МЧЖ ҚКнинг автобус (шаҳар) ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришнинг индексиал баҳоланиши ҳамда автомобилсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2024-2033 йиллар даврига мўлжалланган прогноз параметрлари «Ўзавтосаноат» АЖга жорий қилинган (№04-440-сон 2023-йил 17-октябрдаги маълумотномаси). Бу маҳсулот ишлаб чиқаришда 1,1 фоизга таннархни камайтириш имконини берган;
автомобил саноати корхоналари инфратузилмасини инвестицион самарадорлигини оширишда “СамАвто” МЧЖ ҚКнинг инвестиция таркиби ҳамда автомобилсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинадиган даромад ҳажми юзасидан 2024-2033 йилларга мўлжалланган прогнозлар кўрсаткичлари «Ўзавтосаноат» АЖда мақсад кўрсаткичлар режасига киритилган (№04-440-сон 2023-йил 17-октябрдаги маълумотномаси). 2033 йилда корхона 35 млрд. сўм даромад олиши асосланган.