Кодирова Муаттар Ганижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гилоний ижтимоий-фалсафий қарашларида шахснинг маънавий қиёфаси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fal856
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сафарбоев Мадраҳим, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абдулқодир Гилоний асарларидаги шахс маънавий қиёфасига оид ғояларнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулқодир Гилоний маънавий-меросида илгари сурилган ахлоқий фазилатлар (ўзгага юк бўлмаслик ва камтарлик) шахс маънавий камолоти мезони ҳамда тасаввуф таълимотидаги ахлоқий камолот босқичларининг шахс маънавий қиёфасининг шаклланишида ҳалоллик ва ростгўйлик фазилатларини шакллантириши аниқлаштирилган;
Қодирия таълимотидаги шахс маънавий камолоти учун зарур бўлган қасам ичмаслик; ёлғон айтмаслик; ваъдани бажариш; лаънат айтиш ва азоб беришдан сақланиш; жабр кўргузганга сабр билан жавоб қилиш; ўзгани айбламаслик; ҳаромдан узоқ юриш; бошқаларга юк бўлмаслик; тамаъ қилмаслик; тавозуъ, камтарлик, хокисорлик каби маънавий камолот хислатларининг коррупсияга муросасиз муносабатни шакллантиришдаги, жамиятни “ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш”даги ва ижтимоий тарбиянинг миллий қадриятларга асосланган шаклини ишлаб чиқишдаги аҳамияти исботланган;
Абдулқодир Гилонийнинг “Раббонийликни англаш” асаридаги бағрикенглик (инсонларни бутун борлиқ билан ҳамжиҳат, ҳамкор, бир-бирини тушуниб, муроса-мадорада яшаш) ва кечиримлилик (лаънат айтиш ва азоб беришдан сақланиш, жабр қилганда сабр билан жавоб бериш, ўзгани айбламаслик) ғояларининг жамиятда тинчлик ва барқарорлик, дўстлик ва эзгуликни қарор топтиришдаги ҳамда инсон ижтимоий қиёфасида прагматик аҳамияти очиб берилган;
Абдулқодир Гилоний ижтимоий-фалсафий қарашларидаги ижтимоий фаолликка оид машғуллик ила фориғлик шиорида ҳалол меҳнат билан машғул бўлиш, моддий бойликларга қалбан боғланмаслик, илоҳий ишқ билан фориғланиш ғоялари Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанднинг “Даст ба кору, дил ба ёр” шиорига асос бўлганлиги ҳамда инсон иқтисодий камолотининг босқичларининг (ишчи кучи сифатидаги инсон, аниқ меҳнат субъекти сифатидаги инсон, тадбиркор сифатидаги инсон, менежер сифатидаги инсон) шахс маънавий-ахлоқий такомиллашувидаги аҳамияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулқодир Гилоний ижтимоий-фалсафий қарашларида шахс маънавий қиёфасининг таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
Абдулқодир Гилоний маънавий-меросида илгари сурилган ахлоқий фазилатлар (ўзгага юк бўлмаслик ва камтарлик) шахс маънавий камолоти мезони ҳамда тасаввуф таълимотидаги ахлоқий камолот босқичларининг шахс маънавий қиёфасининг шаклланишида ҳалоллик ва ростгўйлик фазилатларини шакллантиришига оид янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг 2024 йил январ ва июн ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 26-июлдаги 04-36-884-сон маълумотномаси). Натижада, эфирга узатилган телекўрсатувлар, давра суҳбатлари тасаввуф таълимотидаги ахлоқий камолот босқичларининг шахс маънавий қиёфаси шаклланишида позитив таъсири, Учинчи Ренессанс маънавий пойдеворини яратишда Гийлоний ижтимоий-фалсафий қарашларининг аҳамияти, Янги О'збекистон маънавий-ахлоқий тараққиётига таъсирига бағишланган кўрсатувларни мазмунли ташкил этишга, дастурларни сўнгги илмий янгиликлар билан бойитишга хизмат қилган;
Қодирия таълимотидаги шахс маънавий камолоти учун зарур бўлган қасам ичмаслик; ёлғон айтмаслик; ваъдани бажариш; лаънат айтиш ва азоб беришдан сақланиш; жабр кўргузганга сабр билан жавоб қилиш; ўзгани айбламаслик; ҳаромдан узоқ юриш; бошқаларга юк бўлмаслик; тамаъ қилмаслик; тавозуъ, камтарлик, хокисорлик каби маънавий камолот хислатларининг коррупсияга муросасиз муносабатни шакллантиришдаги, жамиятни “ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш”даги ва ижтимоий тарбиянинг миллий қадриятларга асосланган шаклини ишлаб чиқишдаги аҳамияти баён этилган назарий мулоҳазалар ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти, жумладан ҳудудий олий таълим муассасаларида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишга доир дастур ва лойиҳаларнинг ижроси, 2024-йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурларининг ижроси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги Низом” асосида экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, экологик билимларни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда, маънавий-маърифий тадбирларда, тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 9-сентябрдаги 4-09-21-4708-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ўртасида олиб борилаётган тарғибот тадбирларининг моҳияти бойитилган ва сифат жиҳатдан замон талаблари доирасида назарий ва прагматик аҳамият касб этган, ёшлар маънавий онги шаклланишида тасаввуф бунёдкор ғояларининг интегратив ўрнини асослаб беришга хизмат қилган;
Абдулқодир Гилонийнинг “Раббонийликни англаш” асаридаги бағрикенглик (инсонларни бутун борлиқ билан ҳамжиҳат, ҳамкор, бир-бирини тушуниб, муроса-мадорада яшаш) ва кечиримлилик (лаънат айтиш ва азоб беришдан сақланиш, жабр қилганда сабр билан жавоб бериш, ўзгани айбламаслик) ғояларининг жамиятда тинчлик ва барқарорлик, дўстлик ва эзгуликни қарор топтиришдаги ҳамда инсон ижтимоий қиёфасида прагматик аҳамияти келтирилган назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида амалга оширилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 20-сентябрдаги 363-сон маълумотномаси). Натижада, диссертациянинг хулоса ва таклифлари Янги Ўзбекистон маънавий-ахлоқий тараққиётига таъсирини, ёшларининг маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтиришда аҳамиятини ҳамда лойиҳа доирасидаги назарий методологик таҳлилларни янада бойитиш илмий далиллар сифатида хизмат қилган;
Абдулқодир Гилоний ижтимоий-фалсафий қарашларидаги ижтимоий фаолликка оид машғуллик ила фориғлик шиорида ҳалол меҳнат билан машғул бўлиш, моддий бойликларга қалбан боғланмаслик, илоҳий ишқ билан фориғланиш ғоялари Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанднинг “Даст ба кору, дил ба ёр” шиорига асос бўлганлиги ҳамда инсон иқтисодий камолотининг босқичларининг (ишчи кучи сифатидаги инсон, аниқ меҳнат субъекти сифатидаги инсон, тадбиркор сифатидаги инсон, менежер сифатидаги инсон) шахс маънавий-ахлоқий такомиллашувидаги аҳамиятига оид таклифлар, тавсия ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-2023- йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш”га қаратилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 25-октябрдаги 10-137-сон маълумотномаси). Натижада, Гилоний ижтимоий-фалсафий қарашларида шахснинг маънавий қиёфаси илмий таҳлил этишга, ёшларнинг дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, садоқат туйғуси билан яшайдиган авлодни тарбиялашга, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш ва уларни бугунги кун талаблари билан уйғунлаштиришга хизмат қилган.