Тешаев Нутфулло Насруллоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг маънавий омиллари ва мафкуравий тамойиллари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Fal154
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08
Илмий маслаҳатчи: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Бобир Шаропович, социология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг маънавий омиллари ва мафкуравий тамойилларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик жамиятининг иқтисодий эркинлик, мулк турларининг хилма-хиллиги, бозор муносабатлари, ҳокимиятнинг демократиклиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш ва ҳимоя қилиш, шериклик ва миллий тотувлик, қонун олдида тенглик, ғоявий плюрализм мухолифатнинг мавжудлиги, сўз эркинлиги, фаровон ҳаётни таъминловчи ва кафолотловчи самарали ижтимоий сиёсат каби маънавий омиллари ҳамда плюрализм, шахс сиёсий, иқтисодий, ижтимоий эркинлиги, очиқлик, ташаббускорлик каби тамойилларининг ўзаро диалектик алоқадорлиги очиб берилган;
фуқаролик жамияти ҳақидаги ғоялар тадрижи маданий уйғониш, диний эътиқод, урф-одат ва ахлоқий нормалар, адолат, ҳалоллик каби тамойиллар асосида ривожланганлиги, фуқаролик жамиятини барпо этиш, уни ривожлантиришнинг инсон ҳуқуқлари, миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, тинчлик ва бирдамлик каби обектив ва субектив омилллари ҳамда уларга хос амалиётнинг замонавий иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кафолатлар тизимини яратиш, ватанпарварлик ва миллий ғурурни мустаҳкамлаш, инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши каби устувор тамойиллари далилланган;
Ўзбекистон тараққиёти янги босқичига хос ривожланиш стратегиясининг фуқаролик жамиятинини такомиллаштиришдаги аждодлардан қолган катта меросни ўрганиш ва тарғиб этиш имкониятини яратиш, илм-фан, техника салоҳиятини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш, миллий-маънавий қадриятларни қарор топиши учун қулай шароитлар яратиш каби йўналишларининг концептуал аҳамияти фалсафий асосланган;
Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамиятини янада такомиллаштиришда намоён бўлаётган миллий ва умуминсоний қадриятлар қадрсизланиши, ёт руҳдаги гуруҳ ва оқимларга эргашиш, бузғунчи мафкуравий хуружларга қарши муросасизликни тарбиялаш борасида ҳамкорлик ҳамжиҳатликнинг етишмаслиги, маънавий-мафкуравий ишларнинг илмий асосда йўлга қўйилмагани, масъулияцизлик каби муаммоларни ҳал этишнинг махсус адабиётлар, тавсиялар  яратиш, зиёлилар билан мулоқот қилиш, ёшлар учун мафкуравий клублар ташкил этиш каби инновацион механизмларини оптималлаштириш зарурати асослаб берилган;
тараққиёт стратегияси доирасидаги ислоҳотлар ва туб янгиланишлар жараёнида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, унинг институтлари фаолиятини такомиллаштиришда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий омилларни аниқлаш ҳамда тадқиқ қилишнинг замонавий методологиясини ишлаб чиқиш, маънавий ривожланиш динамикасини таҳлил қилиб бориш, жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича комплекс тадқиқотларни амалга ошириш, маънавий тараққиёт жараёнига таъсир кўрсатадиган ваколатли давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, ишбилармон доиралар, экспертлар ҳамжамияти ва кенг жамоатчилик вакиллари фикр-мулоҳазаларининг мониторингини олиб бориш каби таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг маънавий омиллари ва мафкуравий тамойилларини ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фуқаролик жамиятининг иқтисодий эркинлик, мулк турларининг хилма-хиллиги, бозор муносабатлари, ҳокимиятнинг демократиклиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш ва ҳимоя қилиш, шериклик ва миллий тотувлик, қонун олдида тенглик, ғоявий плюрализм мухолифатнинг мавжудлиги, сўз эркинлиги, фаровон ҳаётни таъминловчи ва кафолотловчи самарали ижтимоий сиёсат каби маънавий омиллари ҳамда плюрализм, шахс сиёсий, иқтисодий, ижтимоий эркинлиги, очиқлик, ташаббускорлик каби тамойилларининг ўзаро диалектик алоқадорлигига илмий янгиликлар, назарий хулосалар ва амалий таклифлардан Ўзбекистон миллий университетида бажарилган КА-3-007-рақам “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, консептуал фалсафий муаммолари таҳлили” фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасининг асосий вазифаларини ижро этишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 4-декабрдаги 04/11-8800-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштириш ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш шароитида фуқаролик жамияти ривожланишининг бугунги ҳолати ва истиқболини таҳлил этишга доир консептуал ва назарий хулоса ҳамда тавсияларни илмий асослашга хизмат қилган;
фуқаролик жамияти ҳақидаги ғоялар тадрижи маданий уйғониш, диний эътиқод, урф-одат ва ахлоқий нормалар, адолат, ҳалоллик каби тамойиллар асосида ривожланганлиги, фуқаролик жамиятини барпо этиш, уни ривожлантиришнинг инсон ҳуқуқлари, миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, тинчлик ва бирдамлик каби обектив ва субектив омилллари ҳамда уларга хос амалиётнинг замонавий иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кафолатлар тизимини яратиш, ватанпарварлик ва миллий ғурурни мустаҳкамлаш, инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши каби устувор тамойилларига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг 5 йўналишини жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳит масалалари 22-банди жамият ҳаётида юз бераётган турли ижтимоий масалалрни таҳлил қилиш учун подкаст (аудио, видео машғулот) форматидаги лойиҳани ишга тушуришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 26-июндаги 02-22/618-сон маълумотномаси). Натижада, диссертасияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар мамлакатимизда халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон тараққиёти янги босқичига хос ривожланиш стратегиясининг фуқаролик жамиятинини такомиллаштиришдаги аждодлардан қолган катта меросни ўрганиш ва тарғиб этиш имкониятини яратиш, илм-фан, техника салоҳиятини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш, миллий-маънавий қадриятларни қарор топиши учун қулай шароитлар яратиш каби йўналишларининг концептуал аҳамиятига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи 10-банди “Аввал – инсон, кейин - жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларни ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 26-июндаги 237-сон маълумотномаси). Натижада, изланувчилар ва маънавий-маърифий соҳа ходимлари илмий-услубий фаолияти учун тавсиялар ишлаб чиқишда назарий-методологик асос сифатида хизмат қилган;
Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамиятини янада такомиллаштиришда намоён бўлаётган миллий ва умуминсоний қадриятлар қадрсизланиши, ёт руҳдаги гуруҳ ва оқимларга эргашиш, бузғунчи мафкуравий хуружларга қарши муросасизликни тарбиялаш борасида ҳамкорлик ҳамжиҳатликнинг етишмаслиги, маънавий-мафкуравий ишларнинг илмий асосда йўлга қўйилмагани, масъулияцизлик каби муаммоларни ҳал этишнинг махсус адабиётлар, тавсиялар  яратиш, зиёлилар билан мулоқот қилиш, ёшлар учун мафкуравий клублар ташкил этиш каби инновацион механизмларини оптималлаштириш заруратига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятида, жумладан Ўзбекиетон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022-йил 4-мартдаги КҚ-311/1-ИВ-сонли қарорига асосан хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясини ташкил этиш тўғрисида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси”да кўрсатилган функсияларни амалга оширишда ҳамда “Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги нохолис ахборотларга қарши аҳоли, айниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва жамоатчиликда муайян ҳолатлар ҳақида ҳаққоний фикр шаклланишига кўмаклашиш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 4-январдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида фуқаролик жамияти институтлари, давлат идоралари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг маънавий омиллари ва мафкуравий тамойилларини янги давр тараққиётида вужудга келаётган мураккаб муаммоларни ечишнинг маънавий-маърифий янги, услуб воситаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг янги маънавий қиёфасини яратишда, жамият мафкуравий тараққиётини таъминлашда янгича фикрлайдиган ва мустақил фуқаролик позициясига эга бўлган ёшларни тарбиялашнинг консептуал жиҳатлари идеологизация (мафкуранинг устувор бўлиши, жамият ҳаётида асосий рол ўйнаши), деидеологизация (давлат ва жамият ҳаётида мафкура тамойилларига эътиборсизлик, уларнинг ўз функсиясини бажармай қўйиши), реидеологизация (давлат ва жамиятнинг мафкура соҳасига бефарқ бўлмаслиги, ислоҳотчилик ва етакчилик позициясини сақлаб қолиш) жараёнларига диалектик алоқадор эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Махсус репортаж”, “Кун мавзуси”, “Инсон қадри учун” кўрсатувлари ва эшиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 1-декабр 02-09-328-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролик жамияти ривожланиши жараёнида маънавий омиллар ва мафкуравий тамойилларни тўғри англаш билан бирга фуқаролик жамиятини ифода этувчи маънавий қадриятларни кишилар ижтимоий онгида ўз ифодасини акс этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish