Дусматова Лола Хашимовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экиш муддатлари ҳамда меъёрларини соянинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири (Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Qx910.
Илмий раҳбар: Халиков Баҳодир Мейликович, қишлоқ хўжалиги доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шоличилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01
Расмий оппонентлар: Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Кулдашов Бобомурод Хусанович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида соянинг “Мадад” ва “Севинч” навларини экиш муддат ва меъёрларини уларнинг ўсиши, ривожланиши, дон ҳосили ва сифатига таъсирини ўрганиш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор соя навлари эрта муддатга (25.04-30.04) нисбатан 10 кун кеч экилганда нобуд бўлган ўсимликлар сони 0,8%-1,9% ни, 20 кун кеч экилганда 2,0%-3,0% ни, экиш меъёри гектарига 45 кг.га нисбатан 15 кг.га оширилганда (60 кг) 1,8%-2,9% ни, гектарига 30 кг.га оширилганда (75 кг) 2,3%-5,5% ни ташкил этиши аниқланган;
соянинг “Мадад” навини эрта муддат (25.04-30.04) га нисбатан 10 кундан 20 кунга кеч экиш амал даврини 4-5 кунга, экиш меъёрини гектарига 45 кг.дан 60 кг.га ошириш 1-2 кунга, 30 кг.га ошириш эса 2-3 кунга, “Севинч” навида эса мос равишда 2-4 кунга, 1-2 кунга ва 2-3 кунга узайтириши исботланган;
соянинг “Мадад” навини 25.04-30.04 муддатда экиш бир туп ўсимликдаги дуккаклар сонини 05.05-10.05 муддатга нисбатан 2,4-3,4 донага, 15.05-20.05 муддатга нисбатан 4,4-4,7 донага, дон сонини мос равишда 4,6-8,1; 8,3-8,9 донага, дон массасини 0,2-0,5; 0,5-0,9 г.га, “Севинч” навини эса 05.05-10.05 муддатда экиш дуккаклар сонини 25.04-30.04 муддатга нисбатан 0,7-1,8 донага, 15.05-20.05 муддатга нисбатан 4,8-5,5 донага, дон сонини мос равишда 2,7-3,2; 4,7-9,5 донага, дон массасини 0,2-0,3; 0,3-0,5 г.га юқори бўлиши исботланган. Иккала навда ҳам экиш меъёри гектарига 15 кг.дан 30 кг.га оширилганда дуккаклар сони 0,8-3,2 донага, дон сони 3,5-5,9 донага, дон массаси 3,7-3,9 донага кам бўлганлиги аниқланган;
энг юқори дон ҳосилдорлиги “Мадад” навини 25.04-30.04 муддатда, “Севинч” навини 05.05-10.05 муддатда гектарига 60 кг экилганда олиниб, дон ҳосили мос равишда 31,2; 29,5 ц/гани ташкил этганлиги исботланган;
энг юқори иқтисодий самарадорлик “Мадад” нави 25.04-30.04 муддатида, “Севинч” нави 05.05-10.05 муддатида гектарига 60 кг экилганда шартли соф фойда мос равишда 11773334; 10779746 сўм/гани, рентабеллик 69,4; 55,7 % ни ташкил этганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида экиш муддат ҳамда меъёрларининг соя навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
соя навларининг экиш меъёри ва муддатларини қўллаш юзасидан “Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида соя етиштириш бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилиб, фермер хўжаликларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27-сентябрдаги №21-06/1117-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома қўлланма сифатида вилоятда соя етиштираётган фермер хўжаликларига хизмат қилмоқда;
соянинг “Мадад” ва “Севинч” навларини турли экиш муддатлари (25-30 апрел, 5-10 май) ва меъёрларида (60 кг/га, 75 кг/га) экиб етиштириш технологияси Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманида жами 20 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27-сентябрдаги №21-06/1117-сонли маълумотномаси). Натижада, “Мадад” нави 25-30 апрелда, “Севинч” нави 5-10 майда гектарига 60 кг меъёрда уруғ экилганда, 75 кг/га меъёрда экилганга нисбатан ўртача 2,4-3,2 ц/га юқори ҳосилдорликка эришилиб, гектарига 15 кг дан уруғ тежалиши таъминланган;
соянинг “Мадад” ва “Севинч” навлари Ўрта-Чирчиқ тумани “Абдулла Абдухолиқ” фермер хўжалигида 10,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27-сентябрдаги №21-06/1117-сонли маълумотномаси). Соянинг ўртапишар “Севинч” нави 5-10 майда гектарига 400 минг дона (60 кг/га) меъёрида экилганда худди шу муддатда гектарига 500 минг дона (75 кг/га) меъёрида экилганга нисбатан гектарига 2,7 ц/га ёки 9,4% юқори ҳосилдорликка, соянинг “Мадад” навини 25-30 апрелда гектарига 375 минг дона (60 кг/га) меъёрда экилганда, худди шу муддатда гектарига 465 минг дона (75 кг/га) меъёрда экилганга нисбатан гектарига 3,1 ц/га ёки 9,9% юқори ҳосилдорликка эришилган;
соянинг “Мадад” ва “Севинч” навлари Шоличилик илмий тадқиқот институти тажриба хўжалигида 10,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27-сентябрдаги №21-06/1117-сонли маълумотномаси). Соянинг “Севинч” нави 5-10 майда гектарига 400 минг дона (60 кг/га) меъёрда экилганда худди шу муддатда гектарига 500 минг дона (75 кг/га) меъёрда экилганга нисбатан гектарига 2,1 ц/га ёки 8,9% юқори ҳосил олинган. Соянинг “Мадад” нави 25-30-апрелда гектарига 375 минг дона (60 кг/га) меъёрда экилганда худди шу муддатда гектарига 465 минг дона (75 кг/га) меъёрда экилганга нисбатан гектарига 3,3 ц/га ёки 10,2% юқори ҳосилдорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish