Бойтураев Олимжон Урайимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фарғона водийсида туризм соҳаси рақобатбардошлигини ошириш имкониятлари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2702.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Эштаев Алишер Абдуғаниевич; иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Олланазаров Бекмурод Давлатмуратович.
Этакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийсида туризм соҳаси рақобатбардошлигини ошириш имкониятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг туристик рақобатбардошлигини ошириш имкониятларини вилоятлар туристларини жалб қилишдаги ҳаракатлар ва инфратузилмадаги рақобатбардошлик кўрсаткичини (x_ij=a_ij/(мах)┬j〖a_ij 〗 ) ва туристларни жалб қилишда ҳудудларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичини (R_j=√(〖x_1j〗^2+〖x_2j〗^2+⋯.+〖x_nj〗^2 ) ) аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Поп, Чортоқ, Чуст, Уйчи ва Норин туманларининг зиёрат туризми йўналишида имкониятлари тадқиқ этилиб, “Етти зиёратгоҳ” номли янги (1 кунлик) туристик маршрутини ишлаб чиқиш орқали ҳудуднинг туристик йўналишлари диверсификацияланган.
Наманган вилоятида Халқаро гуллар фестивалини кенг тарғиб этиш ва бошқа туристик йўналишлари (гастро, эко, этнотуризм, мусиқа танловлари ва бошқалар) билан уйғунлашган ҳолда фойдаланишнинг 3 босқичли: (дестинасион маркетинг имиджини шакллантириш стратегияси, асосий туристик дестинацион гастро, эко, этнотуризм туристик йўналишларни уйғунлаштириб ривожлантириш стратегияси, истеъмолчи тажрибасининг эсда қоладиганларини ажратиб олиб ривожлантириш стратегияси) маркетинг стратегияси ишлаб чиқилган.
Фарғона водийсида туризм соҳаси рақобатбардошлигини ошириш имкониятларининг рақобатда ҳам таъсир этувчи факторлар сифатида олдинги даврдаги туристлар сонини (лн〖Q_(t-1) 〗=x_1), йалпи ҳудудий маҳсулот (И=х2), УНС (х3) – тарихий объектлар сони, ТЙС(х4)– олдинги 5 йил давомида ҳудудда боълган терроризм, юқумли касаллик тарқалиши ва глобал сийосий муаммолар каби омиллар орқали 2023-2027 йилларга прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қиллиниши.
Фарғона водийсида туризм соҳаси рақобатбардошлигини ошириш имкониятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийсининг туристик рақобатбардошлигини ошириш имкониятларини туристларни жалб қилишдаги ҳаракатлар ва инфратузилмадаги рақобатбардошлик кўрсаткичини (x_ij=a_ij/(мах)┬j〖a_ij 〗 ) шунингдек, туристларни жалб қилишда ҳудудларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичини (R_j=√(〖x_1j〗^2+〖x_2j〗^2+⋯.+〖x_nj〗^2 ) ) аниқлаш усули ишлаб чиқилиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги 02-18/8317-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудларнинг туристик раиобатбардошлигини салоҳиятини баҳолаш услубиёти натижаларидаги аниқликни оширган;
Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Поп, Чортоқ, Чуст, Уйчи ва Норин туманларининг зиёрат туризми йўналишининг имкониятларини очиб берувчи, “Етти зиёратгоҳ” номли янги (1 кунлик) туристик маршрутини ишлаб чиқиш орқали ҳудуднинг туристик йўналишлари диверсификацияланиши бўйича ишлаб чиқилган илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги 02-18/8317-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятининг туристик йўналишлари диверсификасияланган ва ҳудудга туристлар оқимининг ўсиш барқарорлигини (5-7 фоизга) таъминланиш таклифи асосланган;
Наманган вилоятида Халқаро гуллар фестивалини кенг тарғиб этиш бўйича ишлаб чиқилган 3 босқичли маркетинг стратегияси бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги 02-18/8317-сонли маълумотномаси) Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фестивални туризмнинг бошқа йўналишлари (гастро, эко, этнотуризм, мусиқа танловлари ва бошқалар) билан бирлаштиришда фойдаланилган;
Фарғона водийсида туризм соҳаси рақобатбардошлигини ошириш имкониятлари олдинги даврдаги туристлар сони (лн〖Q_(t-1) 〗=x_1), тарихий объектлар сони – УНС (х3), олдинги 5 йил давомида ҳудудда боълган туризмга оид муаммолар –ТЙС(х4) каби омиллар орқали 2028 йилга қадар прогноз параметрларини ишлаб чиқиш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги 02-18/8317-сонли маълумотномаси) Ушбу илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармонида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган.