Акбарова Гулхаё Ойбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида „Қайта тикланувчи енергийа манбалари“ фанини лойиҳалаш методи асосида  оъқитишни такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4073.
Илмий раҳбар: Носиров Муроджон Зокирович, физика-математика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Якубов Комилжон Рузметович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лойиҳалаш  методидан  фойдаланиш  асосида  “Қайта тикланувчи энергия манбалари” фанини  ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Қайта тикланувчи энергия манбалари” фанини ўқитишда фундаментал ва амалий ўқув лойиҳаларини шакллантиришнинг методик таъминоти лойиҳа методининг дидактик хусусиятлари (реал вазиятга боғлиқлик, эҳтиёжларга асосланганлик, техник-технологик, ижтимоий аҳамиятга эгалик, ўқув жараёни динамиклигини ошириш, коллаборатив таълим, маҳсулотга йўналганлик, фанлараролик) ва услубий тузилмасини (муаммони идентификация қилиш, лойиҳа ҳажми, ресурсларини ва амалга ошириш босқичларини аниқлаш, мета-алоқани амалга ошириш, натижаларни умумлаштириш, тақдимот) ички интеграциялаш ва адаптив қўллаш натижасида такомиллаштирилган;
“Қайта тикланувчи энергия манбалари” фанини инновацион ёндошувлар воситасида ўқитишнинг дидактик шарт-шароитлари лойиҳа методининг тамойилларини (башоратлилик, босқичма-босқичлилик, меъёрлаш, ўзаро алоқадорлик, самарадорлик, касбий-педагогик маданиятни қўллаб-қувватлаш, илмий билим олиш, ўзини-ўзи ривожлантириш, интегративлик) лойиҳалаш босқичларига (тайёргарлик, режалаштириш, тадқиқ қилиш, олинганнатижаларни таҳлил қилиш, хисобўл на натижаларни баҳолаш) функсионал дидактика қоидаларига кўра имплеминтация қилиш асосида такомиллаштирилган;
лойиҳа методи асосида “Қайта тикланувчи энергия манбалари” фанини ўқитишга доир илмий-методик тавсиялар ўқув лойиҳаларини шакллантириш операторларини (эслаш, тушуниш, қўллаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, ишлаб чиқиш) методни қўллаш натижасида талабаларда ривожланадиган компетенциялар мазмунига (илмий тушуниш, илмий лойиҳалаш ва баҳолаш, маълумотар ва далилларни илмий тадқиқ қилиш) когнитив фаоллаштириш ва ўқитиш жараёнида қайта алоқага киришиш асосида ишлаб чиқилган;
лойиҳа методи асосида “Қайта тикланувчи энергия манбалари” фанини ўқитиш модели ўқитишнинг дидактик шарт-шароитларини (ижтимоий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, касбий-педагогик, касбий-амалий фаолиятга йўналганлик, таълим тамойилларини қўллаб-қувватлаш, когнитив мустақилликни қўллаб-қувватлаш, талабаларда эмоционал-лабилисатзияни келтириб чиқариш) муаллифлик вариатив технологияларига (“Турли нуқтаи назар”, “5Wҳй”, “дидактик-интегратив тармоқ”) адаптив қўллашнинг эргономик талабларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида “Қайта тикланувчи энергия манбалари” фанини лойиҳалаш методи асосида ўқитишни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“Қайта тикланувчи энергия манбалари” фанини ўқитишда фундаментал ва амалий ўқув лойиҳаларини шакллантиришнинг методик таъминоти лойиҳа методининг дидактик хусусиятлари,  реал вазиятга боғлиқлик, эҳтиёжларга асосланганлик, техник-технологик, ижтимоий аҳамиятга эгалик, ўқув жараёни динамиклигини ошириш, коллаборатив таълим, маҳсулотга йўналганлик, фанлараролик ва услубий тузилмаси ички интеграциялаш ва адаптив қўллаш натижасига доир таклиф ва мулоҳазалар “Ноанъанавий энергия манбалари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи, 429-103 рақамли гувохнома). Натижада, талабаларнинг фанга доир компетенсиялари ривожланиш интенсивлиги таъминланган;
инновацион ёндашувлар воситасида ўқитишнинг дидактик шарт-шароитлари лойиҳа методининг тамойилларини лойиҳалаш босқичларига функсионал дидактика қоидаларига кўра имплеминтация қилиш,  когнитив фаоллаштириш ва ўқитиш жараёнида қайта алоқага киришиш асосида ишлаб чиқишга доир хулоса ва тавсийалардан “А-4-12 Наноплазмоника эффекти ва унинг ёрдамида кремнийли п-н-структураларда фотоелектрик энергия олиш самарадорлигини ошириш”  (2022-2023) мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни ҳал етишда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 2024-йил 15-январдаги 02-07-965/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг фанга доир компетенсияларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
лойиҳа методи асосида “Қайта тикланувчи энергия манбалари“ фанини ўқитиш модели ўқитишнинг дидактик шарт-шароитларини муаллифлик вариатив технологияларига “Турли нуқтаи назар”, “5Wҳй”, “Жараёнларга боғлиқ дидактик тармоқ”  адаптив қўллашнинг эргономик талабларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштириш юзасидан тавсийалар “Ноанъанавий энергия манбалари”  ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи, 429-103 рақамли гувохнома). Натижада, талабаларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш ҳамда “Қайта тикланувчи энергия манбалари”  бўйича илмий-амалий лойиҳалар қилиш бўйича назарий-консептуал билимларини ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish