Абатов Жумабай Бахтибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped39.
Илмий раҳбар: Тилегенов Аскарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Жураев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компетенсиявий ёндашув асосида талабаларда креатив фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлигини белгиловчи маълумотларни селектив қидириш ва қайта ишлаш, интеллектуал интеграция, тизимли фикр юритиш, амалий вазифаларни ижодий ҳал қилиш, коммуникативлик каби уникал педагогик параметрлари идентификациялаш, конструктив лойиҳалаш, таҳлилий баҳолаш, ижодий тадқиқотчилик фаолият турларининг продуктивлигини ошириш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал модели мазмуни вариатив таълимнинг вариант–модификация, хилма-хиллик, номувофиқлик, мустақил таълим мазмунини аниқлаш, ўзгарувчанлик хусусиятлари билан марказлаштириш, индивидуал имкониятларни ривожлантириш, натижавийлик, мослаштириш, рефлексивлик, табиий ривожланиш ва ижтимоийлашув, кўпомиллилик каби методологик тамойилларнинг ўзаро ички интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаш ҳамда аудиториядан ташқари машғулотларнинг эмоционаллик, образлилик, интеллектуал-ижодий, рефлексив кўникмаларни шакллантириш ва коррексион-ривожлантирувчи хусусиятларини инобатга олиш асосида аниқ мақсадга йўналтирилган диагностик, когнитив, фаолиятли ва натижавий-баҳолаш каби босқичлардан иборат талабаларда креатив ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг локал-модулли технологияси ишлаб чиқилган;
талабаларда креатив фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган дидактик тизим таркиби фаолиятни ташкил этиш шакллари (индивидуал ўқиш, мустақил иш, гуруҳда ишлаш, ижтимоий ҳамкорлик), ўқув машғулотлари мазмунини белгилаш (билишга доир, ривожлантирувчи, коррексиялаш) ҳамда билиш фаолиятини рағбатлантирувчи фаол таълим стратегиялари (мунозара, дебат, муаммоли вазиятларни моделлаштириш, гипотеза ва экспериментал лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалий иш, шахсий портфолиони яратиш, ассоциатив ўқув топшириқлари)нинг прагматик хусусиятини ошириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба ёшларнинг креатив фикрлашини ривожлантириш учун педагогик технологияларни такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
компетенсиявий ёндашув асосида талабаларда креатив фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлигини белгиловчи маълумотларни селектив қидириш ва қайта ишлаш, интеллектуал интеграция, тизимли фикр юритиш, амалий вазифаларни ижодий ҳал қилиш, коммуникативлик каби уникал педагогик параметрлари ташхислаш, конструктив лойиҳалаш, таҳлилий баҳолаш, ижодий тадқиқотчилик фаолият турларининг продуктивлигини ошириш, шунингдек талабаларда креатив фикрлашни ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал модели мазмуни вариатив таълимнинг вариант-модификация, хилма-хиллик, номувофиқлик, мустақил таълим мазмунини аниқлаш, ўзгарувчанлик хусусиятлари билан марказлаштириш, индивидуал имкониятларни ошириш, натижавийлик, мослаштириш, рефлексивлик, табиий ривожланиш ва ижтимоийлашув, кўпомиллилик каби методологик тамойилларнинг ўзаро ички интеграциясини таъминлашга оид амалий таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат (қорақалпоқ тилида)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлигининг 2023-йил 26-октябрдаги 01/1336-А/Ф буйруғи, 01/1336-А/Ф-5/7-рақамли гувоҳнома). Натижада, талаба ёшларда креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш жараёни самарадорлигини оширишга эришилган;
индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаш ҳамда аудиториядан ташқари машғулотларнинг эмоционаллик, образлилик, интеллектуал-ижодий, рефлексив кўникмаларни шакллантириш ва коррексион-ривожлантирувчи хусусиятларини инобатга олиш асосида аниқ мақсадга йўналтирилган диагностик, когнитив, фаолиятли ва натижавий-баҳолаш каби босқичлардан иборат талабаларда креатив ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг локал-модулли технологиясини ишлаб чиқиш бўйича амалий хулосалардан “Жисмоний тарбия ва олимпия ўйинлари тарихи (қорақалпоқ тилида)” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлигининг 2023-йил 26 октябрдаги №01-1336-А А/Ф буйруғи, 01/1336 - А/Ф-5/20-рақамли гувоҳнома). Натижада, талаба ёшларда ижодий фикрлашни ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларда креатив фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган дидактик тизим таркиби фаолиятни ташкил этиш шакллари (индивидуал ўқиш, мустақил иш, гуруҳда ишлаш, ижтимоий ҳамкорлик), ўқув машғулотлари мазмунини белгилаш (билишга доир, ривожлантирувчи, коррексиялаш) ҳамда билиш фаолиятини рағбатлантирувчи фаол таълим стратегиялари (мунозара, дебат, муаммоли вазиятларни моделлаштириш, гипотеза ва экспериментал лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалий иш, шахсий портфолиони яратиш, ассоциатив ўқув топшириқлари)нинг прагматик хусусиятини ошириш орқали такомиллаштиришга оид услубий тавсиялардан “Жисмоний тарбия ва олимпия ўйинлари тарихи (қорақалпоқ тилида)” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлигининг 2023-йил 26 октябрдаги №01-1336-А А/Ф буйруғи, 01/1336 - А/Ф-5/20-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда ижодий фаолият юритиш ва эвристик-тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик тизимини такомиллаштиришга эришилган.