Райимов Абдулхамид Абдулхакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарих фанини ўқитишда ўқувчиларда аккултуратив кўникмаларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1984.
Илмий раҳбар: Болтаева Мухайёхон Лутфиллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Талапов Бахриддин Алижонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарих таълими асосида ўқувчиларда аккултуратив кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик методларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“аккултурация”, “аккултуратив ёндашув” ва “аккултуратив кўникма” тушунчаларинининг илмий-педагогик мазмунини баҳолаш асосида аккултуратив кўникмаларнинг таркибий элементлари (бағрикенглик, тоқатлилик, чидамлилик, сабр-бардошлилик, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, ўзаро ишонч)нинг консептуал асослари аниқлаштирилган;  
тарих фанини ўқитишга нисбатан замонавий ёндашувларнинг педагогик хусусиятлари (тарихни обектив ёритиш, амалиёт билан боғлаш, рационал хулоса чиқаришга ундаш кабилар) орқали ўқув жараёнида мулоқот тизимини амалга оширишнинг педагогик имкониятлари (маданий ҳилма-ҳиллик, кўп миллатлилик, виждон эркинлиги, фикрлар ҳилма-ҳиллиги) такомиллаштирилган;
ўқувчиларда аккултуратив кўникмаларни шакллантиришда тарих фанига герменевтик алгоритм (англаш, тушуниш, муносабат ва фикрлаш)ни қўллаш асосида тарихий жараён моҳиятни билиш босқичлари (когнитив, операцион ва аксиологик)ни такомиллаштириш ҳамда маданий уйғунликни англаш ва унга мослашувчанликни намоён қилиш муҳитини яратишга устуворлик бериш омиллари асосланган;
таълимнинг глобаллашуви шароитида “Ўзбекистон тарихи” ва “Жаҳон тарихи” фанларини ўқитишни уйғунлаштириш, фанлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалийлаштириш асосида ўқувчиларда аккултуратив кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик технологияси (“Замон билан мулоқот” технологияси) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарих фанини ўқитишда ўқувчиларда аккултуратив кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик методларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
“аккултурация”, “аккултуратив ёндашув” ва “аккултуратив кўникма” тушунчаларинининг илмий-педагогик мазмунини тадқиқ этиш асосида  аккултуратив кўникмаларнинг таркибий элементларининг консептуал асослари аниқлаштирилганлигига оид тавсиялардан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2019-йил 10-декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 4-майдаги 01-/1-02/2-297-сон маълумотномаси). Натижада, тарих фанини инновацион ўқитиш асосида ўқувчиларда аккултуратив дунёқараш ва фикрлаш тарзини сезиларли равишда ривожланишига эришилган;
тарих фанини ўқитишга нисбатан замонавий ёндашувларнинг педагогик хусусиятлари орқали ўқув жараёнида мулоқот тизимини амалга оширишнинг педагогик имкониятлари такомиллаштирилганлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-ФИ-8-сонли “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 23-февралдаги 04/11-1046-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши тарих фанини ўқитиш асосида ўқувчиларда толерантликни шакллантиришга доир илмий-тадқиқот лойиҳасининг назарий-методологик асосларини бойишига хизмат қилган;
таълимнинг глобаллашуви шароитида “Ўзбекистон тарихи” ва “Жаҳон тарихи” фанларини ўқитишни уйғунлаштириш, фанлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалийлаштириш асосида ўқувчиларда аккултуратив кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик технологияси (“Замон билан мулоқот” технологияси) ишлаб чиқилганлигига доир амалий таклиф ва тавсияларидан Халқ таълими вазирининг 2020-йил 15-майдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида”ги 125-сон буйруғиги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 4-майдаги 01-/1-02/2-297-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон тарихи”, ва “Жаҳон тарихи” фанларини аккултуратив кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш асосида тарих таълимининг сифати ва самарадорлигига эришилган;
ўқувчиларда аккултуратив кўникмаларни шакллантиришда тарих фанига герменевтик алгоритмни қўллаш асосида тарихий жараён моҳиятни билиш босқичларини такомиллаштириш ҳамда маданий уйғунликни англаш ва унга мослашувчанликни намоён қилиш муҳитини яратишга устуворлик бериш омиллари асосланганлигига доир тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар” дастурининг “Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар ва бошқа саналарда кенг аҳоли орасида амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар” номли ИХ бандида белгиланган “Ўзбекистон ҳудудида етишиб чиққан буюк алломалар, саркардалар, давлат ва жамоат арбобларининг ҳаёти, илмий, ижодий ишлари, давлат ва жамият ривожи йўлида амалга оширган ибратли фаолияти ҳақида маълумотлар бериб бориш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ташкил этилган тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 14-февралдаги 04/12-1173-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ўқувчиларда аккултуратив кўникмаларни шакллантириш, маданий муносабатларда бағрикенгликни намоён қилишга доир тарғибот ишлари самарадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish