Мураткамалова Роза Жолдасбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бошланғич синфларда ўқувчилар нутқини интегратив йўндашув асосида ривожлантириш методикасини лойиҳалаштириш (таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва таърбия назарияси ва методикаси (қорақолпақ тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2563.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Наурузбаева Айжан Сарсенбаевна, педагогока фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Бахтиёр Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Тлегенов Аскар Толегнович, педагогока фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфларда ўқувчиларнинг нутқини интегратив йўндашув асосида ривожлантириш методикасини лойиҳалаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим тизимида нутқ ўстириш методикаси ўқувчиларнинг педагогик ва психологик хусусиятларини эркин ва ижодий фикрлашига устиворлик бериш орқали нутқий компетенцияларнинг узвийлик ва узликсизлик, нутқий саводхонлик, мантиқий тафаккур тамойилларини ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда ўқувчилар нутқини ривожлантиришнинг лингводидактик технологияси лингвистик компетенсия элементлари имкониятлари интегратив ёндашув орқали когнитив, креатив, сентизив, аксеалогик мезонларига устиворлик бериш асосида шакиллантирилган;
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синфларида нутқ ўстириш методикаси продуктив фаолиятли ва эвристик таълим технологияларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг эркин ва ижодий фикрлаш, ўз фикрини изчил ва равон ифодалаш машқ ва матнларини методик жиҳатдан баҳолаш  асосида такомиллаштирилган;
бошланғиш синфларнинг она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантиришда медиа манбалардан фойдаланиш компонентлари, тил, нутқ ва тафаккур уйғунлигининг таълимий-дидактик имкониятларини кенгайтириш методикасини лойиҳалаштириш механизми нутқ ўстиришнинг коммуникатив-когнитив модуллаштирилган продуктив-эвристик технологияси орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синфларда ўқувчилар нутқини интегратив йўндашув асосида ривожлантириш методикасини лойиҳалаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич таълим тизимидада нутқ ўстириш методикаси ўқувчиларнинг педагогик ва психологик хусусиятларини эркин ва ижодий фикрлашига устиворлик бериш орқали нутқий компетенцияларнинг узвийлик ва узликсизлик, нутқий саводхонлик, мантиқий тафаккур тамойилларини ўзаро уйғунлаштиришга доир тавсиялардан Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда ишланган Ф3-2016-09081165532 сон “Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 27-ноябрдаги 599-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тили дарслари да ўқувчиларнинг имло саводхонлиги ва боғланишли нутқини ривожлантириш технологияси бойитилган;
бошланғич синфларда ўқувчилар нутқини ривожлантиришнинг лингводидактик технологияси  лингвистик компетенсия элементлари имкониятлари интегратив ёндашув орқали когнитив, креатив, сентизив, аксеалогик мезонларига устиворлик беришга доир таклиф ва тавсиялардан “Баслаwıш тáлим педагогикасı инноваcия ҳáм интеграсиясı” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасı олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-672-сонли буйруғи). Натижада бўшланғич таълим ўқитувчиларнинг фанларора саводхонлиги ва боғланишли нутқини ривожлантириш технологияси бойитилган;
бошланғиш синфларнинг она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантиришда медиа манбалардан фойдаланиш компонентларини, тил, нутқ ва тафаккур уйғунлигининг таълимий-дидактик имкониятларини кенгайтириш методикасини лойиҳалаштириш механизмига доир  таклиф ва тавсиялар “Билимлендириwде сипатти басқариw” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикасı олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи асосида берилган 302-0871 рақамли нашр рухсотнамаси). Натижада таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларда бошланғич синфларида ўқувчилар нутқини интегратив йўндашув асосида ривожлантириш методикасини лойиҳалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish