Наурузбаева Айжан Сарсенбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Янги Ўзбекистон шароитида бошланғич таълим модернизацияси дастурий таъминотини такомиллаштиришнинг методологик асослари (Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитиш мисолида), 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қорақалпоқ тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4DSc/Ped757.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Собирова Махбуба Юсупджановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Сейтқасимов Даулетназар Бекназарович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон шароитида қорақалпоқ тилини бошланғич таълим тизимида ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим тизимида қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминотини такомиллаштириш механизмининг педагогик-психологик хусусиятлари ўқувчиларнинг шахсий қизиқишларига ҳиссий таъсир кўрсатувчи эргономик ва инновацион таълим муҳитини замонавий технологиялар воситасида ташкиллаштириш ҳамда янги авлод ўқув адабиётларини яратиш мезонлари асосида аниқлаштирилган;
бошланғич таълим тизимида қорақалпоқ тилини ўқитиш механизми шахсга йўналтирилган таълимнинг витаген, фазилитасион, рефлексив ва ментал технологияларини эмпатик муносабатларда инвариант қоллаш орқали такомиллаштирилган;
таълим бошқа тилларда олиб бориладиган бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминоти қорақалпоқ тилида нутқнинг грамматик тузилишини ўзлаштириш бўйича зарурий мотив ҳамда таълимий эҳтиёжларни рефлексив уйғунлаштириш орқали маданиятлараро мулоқот компетенсияси тилнинг ифода воситаларини график, орфографик, фонематик, пунктуацион, просадик, услубий жиҳатдан гуруҳлаштириш асосида шакллантирилган;
бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминоти методикаси замонавий педагогик парадигмаларни халқаро баҳолаш дастурлари талабларига имплеминтация қилиш ва ўқувчиларнинг коммуникатив-когнитив компетенсияларини бошланғич таълим тамойилларига мувофиқ шакиллантириш асосида такомиллаштирилган.
таълим бошқа тилларда олиб бориладиган бошланғич синфларида қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминотини татбиқ этиш методикаси педагогик-прогнозли моделлаштириш, шахсга йўналтирилган услубий-дидактик тамойилларнинг витаген таълим технологияларига эмпирик-прагматик жиҳатдан ёндашув асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистон шароитида бошланғич таълим модернизацияси дастурий таъминотини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминотини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ўқувчиларнинг шахсий қизиқишларига ҳиссий таъсир кўрсатувчи эргономик ва инновацион таълим муҳитини замонавий технологиялар воситасида ташкиллаштириш ҳамда янги авлод ўқув адабиётларини яратиш мезонларини тизимлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Педагогикалиқ диагностика ҳаъм коррекcия” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикасı олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 4-августаги 418-сон буйруғи асосида берилган 418-149-рақамли нашр рухсотнамаси). Натижада бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминотини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
таълим бошқа тилларда олиб бориладиган бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминоти механизмини шахсга йўналтирилган таълимнинг витаген, фасилитасион, рефлексив ва ментал технологияларини эмпатик муносабатларда инвариант қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Жоқари мектеп педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикасı олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябр 388-сон буйруғи асосида берилган 388-308-рақамли нашр рухсотнамаси) Натижада бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминотини такомиллаштириш механизми ишлаб чиқилган;
мактабларнинг бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитиш дастурий таъминотини такомиллаштириш воситасида ўқувчиларнинг фукционал саводхонлигини ошириш орқали коммуникатив компетенсиясини шакллантиришга доир интегратив технологиялар “Қарақалпақ тилин тáлим басқа тиллерде алıп барıлатуǵıн мектеплерде оқıтıw” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикасı олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи асосида берилган 537318-рақамли нашр рухсотнамаси). Натижада таълим бошқа тилларда олиб бориладиган бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминоти бўйича дидактик тизими такомиллаштилган;
бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминоти методикаси замонавий педагогик парадигмаларни халқаро баҳолаш дастурлари талабларига имплеминтация қилиш ва ўқувчиларнинг коммуникатив-когнитив компетенсияларини бошланғич таълим тамойилларига мувофиқ шакиллантиришга доир хулосалар “Билимлендириwде сипатти басқариw” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикасı олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0871-рақамли нашр рухсотнамаси). Натижада бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминоти мазмуни такомиллаштирилган;
мактабларнинг бошланғич синфларда қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминотини татбиқ этиш методикаси педагогик-прогнозли моделлаштириш, шахсга йўналтирилган услубий-дидактик тамойилларнинг витаген таълим технологияларига эмпирик-прагматик жиҳатдан ёндашувга доир илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан 4-синф учун “Қорақалпоқ тили” дарслигини тайёлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси таълим марказининг 2023-йил 25-ноябрдаги 137-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич таълим тизимида қорақалпоқ тилини ўқитишнинг модернизациялашган дастурий таъминотини татбиқ этиш методикаси такомиллаштирилган.