Жуманова Зилола Туйчиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон республикаси иқтисодиётида туризм ўрнини статистик тадқиқотини такомиллаштириш” 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3723
Илмий раҳбар: Шадиев Хамид Азимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Б.Х.Маматқулов иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, А.Набихўжаев, иқтисодиёт фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқотлари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида туризм ўрнининг статистик тадқиқотини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
туризмнинг иқтисодиётдаги ўрнини статистик баҳолашда халқаро стандартларга мос равишда туризмнинг иқтисодиётдаги тўғридан-тўғри, билвосита ҳамда мултипликатив ўрнини статистик баҳоловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
туризмнинг иқтисодиётдаги билвосита ва мултипликатив ўрнини статистик баҳолашда мос равишда “Туризмни иқтисодиётдаги ўрнини статистик тадқиқоти” номли сўровнома ҳамда АРДЛ модели ёрдамида коеффициентлар ишлаб чиқилган;
турли статистик усуллар (статистик кузатиш, иқтисодий индекслар, танланма кузатув, корреляцион-регрессион таҳлил ва бошқалар)дан мақсадли фойдаланиш ҳисобига миллий туризм соҳасини иқтисодиётдаги ўрнини статистик таҳлил қилиш услуби такомиллаштирилган ҳамда Регрессиве – Вар ҳамда Логит, Пробит ва Тобит модели асосида эконометрик моделлаштирилган;
туризмнинг иқтисодиётдаги ўрнини статистик аниқловчи иқтисодий кўрсаткичларнинг хусусан, туристлар сони, туризмнинг ялпи қўшилган қиймати, туризмнинг иқтисодиётдаги тўғридан-тўғри, билвосита ҳамда мултипликатив таҳлили асосидаги улушининг кўп вариантли прогнозлари АРИМА модели асосида прогноз қилиш такомиллаштирилган ва прогноз қийматлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга татбиқ этилди:
туризмнинг иқтисодиёт ўрнини статистик баҳолашда халқаро стандартларга мос равишда туризмнинг иқтисодиётдаги тўғридан тўғри, билвосита ҳамда мултипликатив ўрнини статистик баҳоловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил 7 декабрдаги 02-12-17-1957-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик натижасида интеграл кўрсаткичлар ва индикаторларни қўллаш асосида туризмнинг иқтисодиётдаги ўрнини комплекс статистик баҳолаш имконияти кенгайган;
туризмнинг иқтисодиётдаги билвосита ва мултипликатив ўрнини статистик баҳолашда мос равишда “Туризмни иқтисодиётдаги ўрнини статистик тадқиқоти” номли сўровнома ҳамда АРДЛ модели ёрдамида коеффициентлар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил 7 декабрдаги 02-12-17-1957-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликларнинг амалиётга жорий этилиши туризм соҳасини иқтисодиётдаги ўрнини баҳолаш бўйича статистик ахборотлар базасини шакллантиришга ҳамда кўп омилли статистик ахборотлар базасини шакллантиришга ҳамда кўп омилли статистик таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирган;
турли статистик усуллар (статистик кузатиш, иқтисодий индекслар, танланма кузатув, корреляцион-регрессион таҳлил ва бошқалар)дан мақсадли фойдаланиш ҳисобига миллий туризм соҳасини иқтисодиётдаги ўрнини статистик таҳлил қилиш услуби такомиллаштирилган ҳамда Регрессиве – Вар ҳамда Логит, Пробит ва Тобит модели асосида эконометрик моделлаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил 7 декабрдаги 02-12-17-1957-сонли маълумотномаси). Бу эса туризм соҳасини иқтисодиётдаги ўрнини, уларга таъсир қилувчи омилларни тўлақонли статистик баҳолаш имкониятларини оширган;
туризмнинг иқтисодиётдаги ўрнини статистик аниқловчи иқтисодий кўрсаткичларнинг хусусан, туристлар сони, туризмнинг ялпи қўшилган қиймати, туризмнинг иқтисодиётдаги тўғридан тўғри, билвосита ҳамда мултипликатив таҳлили асосидаги улушининг кўп вариантли прогнозлари АРИМА модели асосида прогноз қилиш такомиллаштирилган ва прогноз қийматлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил 7 декабрдаги 02-12-17-1957-сонли маълумотномаси). Натижада, республика бўйича 2024-2030 йилларда туристлар сони, туризм экспорти ва импорти каби иқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз вариантлари аниқланган.