Sayt test rejimida ishlamoqda

Даминов Азиз Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

I. Умимий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интрадиализ қон-томир дисфункцияси: патогенетик ва терапевтик жихатлари”  14.00.05 – Иски касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4232.
Илмий раҳбар: Сабиров Максуд Атабаевич,  тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тонкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолияти кўрсатаётган муассаса (муасассалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маъруф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипходжаева Гулноза Зайнитдиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гемодиализ олаётган сурункали буйрак касаллигини 5-босқичи (СБК5д) билан оғриган беморларда қон томирларининг эндотелиал дисфункцияси ривожланишининг патогенетик механизмларини баҳолаш ва мувофиқлаштирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллигини 5-босқичи билан оғриган беморларда диализ жараёнида тизимли яллиғланиш ҳолатларининг фаоллашиши, эритроцитлар гемолизи, липидлар периксли оксидланиши/антиоксидант тизим ўзгаришларини эркин радикал оксидланиши томонига силжиши, эндотелиал фаолиятни бузилиши ва NO сингишини пасайиши муолажанинг 60-90 дақиқасига келиб ривожланиши ҳамда уларни гемодиализ сеанси охиригача авж олиб бориши аниқланган;
сурункали буйрак касаллигини 5-босқичи билан оғриган беморларда индивидуал интрадиализ жисмоний машқлардан фойдаланиш қон томир дисфункцияси шаклланишининг патофизиологик механизмларини зўриқишини олдини олиши исботланган;
сурункали буйрак касаллигини 5-босқичи билан оғриган беморларда диализ муолажаси якунида олти дақиқалик юриш синамаси ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари пасайиши кейинги сеансга қадар бошланғич даражага тикланганлигини аниқланган;
сурункали буйрак касаллигини 5-босқичи беморларига индивидуал танланган интрадиализ жисмоний зўриқиши уларнинг ҳаёт сифати, жисмоний кўрсаткичлари ва ижтимоий фаоллигига ижобий самараси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гемодиализ олган СБК5д беморларида қон томирларининг эндотелиал дисфункцияси ривожланишининг патогенетик механизмларини ўрганиш ва даволаш чораларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Сурункали буйрак касаллигини 5-босқичи беморларида диализ жараёнида тизимли яллиғланиш жараёнларининг фаоллашиши, эритроцитлар гемолизи, липидлар периксли оксидланиши/антиоксидант тизим ўзгаришларини эркин радикал оксидланиши томонига силжиши, эндотелиал фаолиятни бузилиши ва NO сингишини пасайиши муолажанинг 60-90 дақиқасига келиб ривожланиши ҳамда уларни гемодиализ сеанси охиригача авж олиб бориши аниқланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 3.10.2024 йилдаги № 105-сонли ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 4.10.2024 йилдаги № 140-5–сон буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 8/10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: интрадиализ жисмоний зўриқишдан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм натижалари асосида тузилган амалий тавсияларни амалга ошириш СБК 5-босқичи беморларини олиб борилишини муқобиллаштирилади, самарадорлик ва хавфсизликни оширади. Иқтисодий самарадорлиги: интрадиализ жисмоний фаолиятдан фойдаланиш беморларда гемодинамик бузилишлар хавфи ва касалхонага ётиш частотасини камайтириб уларни ижтимоий фаоллигини сақланишини имконини берган. Хулоса:  гемодиализ жараёнида CБК5д бўлган беморларда муолажанинг 60-90-дақиқасида тизимли яллиғланиш реакциясининг фаоллашиши, эритроцитлар гемолизи, ЛПО/АОТ тизимининг эркин радикал оксидланиш томонга силжишини камайтириш даволаш самарадорлигини ошириб, касалхонага ётиш частотасини камайтириб уларни ижтимоий фаоллигини сақланишини имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: Сурункали буйрак касаллигини 5-босқичи билан оғриган беморларда индивидуал интрадиализ жисмоний машқлардан фойдаланиш қон томир дисфункцияси шаклланишининг патофизиологик механизмларини зўриқишини олдини олиши исботланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 3.10.2024 йилдаги № 105-сонли ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 4.10.2024 йилдаги № 140-5–сон буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 8/10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Эришилган натижалар юртимизда режали гемодиализ беморларини яшовчанлигини ошиши, ҳаёт сифатини яхшиланиши ва уларни жорий стационар даволанишга бўлган эҳтиёжини камайтиради. . Иқтисодий самарадорлиги: интрадиализ жисмоний зўриқишдан фойдаланиш CБК5д бўлган беморларини йил мобайнида терапевтик бўлимларда жорий стационар ётиш ўрин кунларини қисқартириши орқали иқтисодий самара беради. Хулоса: СБК5д беморларида индивидуал интрадиализ жисмоний машқлардан фойдаланиш уларини яшовчанлигини ошиши, ҳаёт сифатини яхшиланиши ва жорий стационар ётиш ўрин кунларини қисқариши имконини берган.
учинчи илмий янгилик: Сурункали буйрак касаллигини 5-босқичи беморларида диализ муолажаси якунида олти дақиқалик юриш синамаси ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари пасайиши кейинги сеансга қадар бошланғич даражага тикланганлигини аниқланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 3.10.2024 йилдаги № 105-сонли ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 4.10.2024 йилдаги № 140-5–сон буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 8/10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган тадқиқот натижаларини нефрология ва гемодиализ клиник амалиётида қўллаш минимал фурсат ва харажат билан беморларнинг жисмоний меҳнат қобилияти ва эндотелиал фаолияти ҳолатини баҳолаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур тадқиқот натижаларини нефрология ва гемодиализ клиник амалиётида қўллаш гемодиализ беморларини йил мобайнида терапевтик бўлимларда жорий стационар ётиш кунларини қисқариш орқали 15862500 сўм сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: СБК5д бор беморларда диализ якунида олти дақиқалик юриш синамаси ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари пасайиши аниқланганлиги минимал фурсат ва харажат билан беморларнинг жисмоний меҳнат қобилияти ҳамда эндотелиал фаолияти ҳолатини баҳолаш ва даволаш самарадорлигини ошириб жорий стационар ётиш ўрин кунларини қисқариш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: Сурункали буйрак касаллигини 5-босқичи беморларига индивидуал танланган интрадиализ жисмоний зўриқиши уларнинг ҳаёт сифати, жисмоний кўрсаткичлари ва ижтимоий фаоллигига ижобий самараси асосланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 3.10.2024 йилдаги № 105-сонли ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 4.10.2024 йилдаги № 140-5–сон буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 8/10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Олиб борилган тадқиқот асосида ишлаб чиқилган алгоритм протоколи нефрология ва гемодиализ клиник амалиётида велотренажордан кенг фойдаланиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги олинган натижалар СБК5д бор беморларини йил мобайнида терапевтик бўлимларда жорий стационар ётиш кунларини камайишини ва ўрин кунларини қисқаришини ҳисоблаш орқали 15862500 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса:  индивидуал интрадиализ жисмоний машқлардан фойдаланиш СБК5д билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини, жисмоний кўрсаткичларини ва ижтимоий фаоллигини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish