Пулатов Муроджон Мирсолих ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ультрабинафша нурлари ёрдамида гилос мевасини сақлаш муддатини узайтириш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т3841.
Илмий раҳбар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбонов Жамшид Мажидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ультрабинафша нурлари ёрдамида гилос мевасини сақлаш муддатини узайтириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
УБ нурлари ёрдамида гилос мевасига ишлов беришнинг мақбул масофаси 35 см ва жараён давомийлиги 6 дақиқа бўлганда кимёвий таркиби сақланиб қолиши исботланган;
нурланиш қуввати 5 кЖ/м2 бўлган турли ишлов бериш параметрларида гилос мевасининг энг юқори ёрқинлик, барқарорлик, титрланадиган кислоталилик ва максимал антоциан таркиби сақланиши аниқланган;
5 кЖ/м2 нурланиш қувватида қайта ишланган гилос мевалари 20 кун давомида сақланганда улардаги рефрактометрик қуруқ моддаларнинг энг паст миқдори - 10,1 °Brix, назорат қилинаётган намунада 0 кЖ/м2да қаттиқ моддаларнинг энг юқори миқдори - 11,9 °Brix бўлганлиги исботланган;
уч ҳил параметрларни (қувват, масофа ва вақт) ўзгартириш орқали УБ нурлари ёрдамида ишлов берилган 9 та намуналар орасида энг яхши натижага қувват 5 кЖ/кг, масофа 35 см ва ишлов бериш давомийлиги 6 дақиқа бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Гилос мевасини сақлаш муддатини узайтириш мақсадида ультрабинафша нурлари ёрдамида ишлов бериш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гилос мевасига ишлов бериш технологияси ва маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтириш қурилмаси “Sunny Land Products” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 14 августдаги 14-73/08-24-сон маълумотномаси). Юқори самарали технологиядан фойдаланиш натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш 1,9 баробар ошиб, хомашё йўқотилишини 12% га камайтириш имконини берган;
гилос мевасига ишлов бериш усули “Sunny Land Products” МЧЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 14 августдаги 14-73/08-24-сон маълумотномаси). Натижада, гилос мевасини сақлаш учун юқори самарали технологиядан фойдаланиш ҳамда маҳсулот сифатини 95-100% гача таъминлаш имконини берган;
такомиллаштирилган ультрабинафша қурилмаси ва гилос мевасига ишлов бериш технологияси “Sunny Land Products” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 14 августдаги 14-73/08-24-сон маълумотномаси). Натижада, ультрабинафша нурлардан фойдаланган ҳолда юқори самарали қурилмани жорий этиш ва конструкциянинг мақбул танлови туфайли гилос мевасини сақлаш муддатини мавжуд технологиялар ва қурилмаларга нисбатан 2-3 баравар узайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish