Тухтаев Шухрат Қудратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қовоқдан озуқавий қўшимча олиш ва уни колбаса маҳсулотларида қўллаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хоъжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технололгиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2467.
Илмий раҳбар: Чориев Абдуасаттар Жўраевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабажанович, техника фанлари доктори, профессор; Қаршиев Толиб Овлаевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий қовоқ навларидан олинган озуқавий қўшимчаларни қўллаш билан гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ИҚ-конвектив қуритишда қовоқ этининг қалинлиги (4-8 мм), қуритиш ҳарорати (60-70 C), иссиқлик манбаи ва материал ўртасидаги масофа (150-250 мм), иссиқлик оқими зичлиги (25-27 кВт/м2), тўлқин узунлиги (2,8 мкм) каби параметрларининг кўрсатилган оралиқдаги вариациясининг қуритиш жараёнига таъсир қонуниятлари аниқланган;
гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қийма хоссаларига озиқавий қўшимчаларнинг таъсири аниқланиб, қовоқ эти ҳамда уруғидан олинган унларнинг мақбул миқдори 5 % эканлиги асосланган;
қовоқ уруғидан олинган озиқавий қўшимча ва биотомизғи қўшилган яримдудланган колбаса рецепти аниқланиб, қийма тизими хоссаларига озиқавий қўшимчаларнинг таъсири исботланган;
маҳаллий қовоқ навларидан олинган озуқавий қўшимчаларни қўллаш билан гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий қовоқ навларидан олинган озуқавий қўшимчаларни қўллаш билан гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қовоқ эти ва мағзидан функционал озуқавий қўшимча олиш ва гўшт маҳсулотларида қўллаш технологияси Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йилнинг 26 апрелидаги 26-38/04-24-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий ўсимликдан олинган озуқавий  қўшимчани гўшт маҳсулотлари таркибида қўллаб, тайёр маҳсулот миқдорини ошишириш имконини беради;
қовоқ эти ва мағзидан функционал озуқавий қўшимча олиш ва гўшт маҳсулотларида қўллаш технологияси Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йилнинг 26 апрелидаги 26-38/04-24-сон маълумотномаси). Натижада, гўшт маҳсулотлари етиштириш муддатларини камайтиришда томизғини мейёрлаштирилган концентрациясида бифидобактерияларда фойдаланиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish