Ахмедова Шаҳло Икромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта саломасидан юқори сифатли глицерин олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хоъжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технололгиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4606.
Илмий раҳбар: Абдураҳимов Аҳрор Анварович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабажанович, техника фанлари доктори, профессор; Хамрокулова Муборак Хакимовна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта саломасидан олинадиган глицеринни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш ва унинг сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта саломасининг сифат кўрсаткичларини олинадиган глицерин физик-кимёвий кўрсаткичларига таъсир аниқланиб, натрий силикат билан ишқорий нейтраллаш таркибидаги метал қолдиқларини 60 % га камайтириши, кул миқдорини 50 % гача пасайтириши исботланган;
пахта саломасини гидролизлаб олинган глицеринли сувнинг консентрациясини 10-25 % дан 35 - 40 % гача оширилиши, оҳакли сув билан тозаланганда ишқорий реагентларнинг сарфини 20 % гача камайиши, олинадиган глицериннинг консентрациясини 8% гача ошириши асосланган;
дистилляция жараёнини қўлламасдан, фосфор кислота ва катионит билан ишлов бериш орқали техник глицериндан олий навли глицерин олиниб, жараённинг технологик режимлари аниқланган;
ион алмашиниш усулида тозаланган глицеринни унли қандолат маҳсулотлари рецептига киритиш билан маҳсулотларнинг сақлаш муддатларини 20-30%га ошириши исботланган;
дистилляция жараёнини қўлламасдан пахта саломасидан юқори сифатли глицерин олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта саломасидан олинган дистилланган глицеринни сифатини ошириш ҳамда ион алмашиниш усулуни қўллаб техник глицериндан тозаланган глицерин олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта саломасидан олинган дистилланган глицеринни адсорбсияли тозалашнинг самарали технологияси Ўзбекистон республикаси Ёғ-мой саноат корхоналари уюшмасининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиладиган ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон республикаси Ёғ-мой саноат корхоналари уюшмасининг 2024 йил 13 сентябрдаги КС/3-305-сон маълумотномаси). Натижада, дистилланган глицериннинг концентрациясини 97 % гача ошириш имконини беради;
пахта саломасидан олинган глицеринни катионитлар ёрдамида самарали тозалаш технологияси Ўзбекистон республикаси Ёғ-мой саноат корхоналари уюшмасининг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиладиган ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон республикаси Ёғ-мой саноат корхоналари уюшмасининг 2024 йил 13 сентябрдаги КС/3-305-сон маълумотномаси). Натижада, кул миқдори 0,18 % гача пасайтирилган глицери ишлаб чиқариш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish