Мусирмонов Жамолиддин Жалгашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефт ва газ қазиб чиқариш корхоналари оқова сувларини биоремидацион усулда тозалаш», 03.00.12 – Биотехнология, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B1136.
Илмий раҳбарлар: Хўжамшукуров Нортожи Абдухаликович, биология фанлари доктори, профессор; Уринова Адолат Абдивасиевна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза-қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институт.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.72.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш .
Расмий оппонентлар: Турабаев Акмал Нормуминович, биология фанлари доктори, профессор; Саттаров Абдумурод Саттарович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт ва газ қазиб чиқариш корхоналаридан ҳосил бўлаётган оқова сувларни биоремедиацион усулда тозалаш жараёнларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт ва газ қазиб чиқариш корхоналарида ҳосил бўлаётган хўжалик-маиший сувлари (мг/л: фосфатлар-5,66; хлоридлар-651,74; сулфатлар-664,33; нитратлар-531,6; нитритлар-16,36) ҳамда саноат оқова сувлари (мг/л: фосфатлар-8,34; хлоридлар-577,94; сулфатлар-641,62; нитратлар-664,01; нитритлар-40,06) асосий биоген элементлар билан кучли ифлосланиши аниқланган;
нефт ва газ қазиб чиқариш корхоналарида ҳосил бўлаётган хўжалик-маиший (0,38 мг/л) оқова сувлари ҳамда саноат сувларининг (0,96 мг/л) темир билан кучли ифлосланиши исботланган;
нефт ва газ қазиб чиқариш корхоналарида ҳосил бўладиган хўжалик-маиший ва саноат оқова сувлари таркибидаги ифлослантирувчи моддалар мавсумий ўзгарувчанлик характерига эга эканлиги асосланган;
нефт ва газ қазиб чиқариш корхоналаридан чиқаётган асосий биоген элементлар ва оғир металлар билан кучли ифлосланган хўжалик-маиший ва саоноат оқова сувларини макрофитларнинг турларига (Л.минор, А.cаролиниана, Э.срассипес) боғлиқ ҳолда тозалашнинг биоремедиацион кўрсаткичлари аниқланган;
биргаликда ўстирилган макрофитлар нефт ва газ қазиб чиқариш корхоналари оқова сувлари таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни (%: На-64,8178,95; Мг-84,4894,44; К-81,2587,88, Cа-87,595,52; Cр-57,1466,67; Фе-79,4181,25; Мн-55,4570,59) алоҳида ўстирилган макрофитларга нисбатан самарали сорбсиялаши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт ва газ қазиб чиқариш корхоналари оқова сувларини биоремидацион усулда тозалаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқова сувлар кимёвий таркибини биоремедацион тозалаш Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 28 февралдаги 03-03/3-2041-сон маълумотномаси). Натижада, биоремидацион йўл билан тозалаш технологияси Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан чиқаётган саноат ҳамда маиший оқова сувларининг кимёвий таркибини мўътадиллаштириш имконини берган;
макрофитлар ёрдамида биоремидацион тозалаш технологияси Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 28 февралдаги 03-03/3-2041-сон маълумотномаси). Натижада, саноат оқова сувлари таркибидаги На миқдорини анъанавий усулда 41,18%, амалиётга тадбиқ этилган биоремидацион усулда 64,82% гача камайтириш имконини берган. Биоремидацион тозалаш технологиясининг амалиётга тадбиқ этилиши маиший оқова сувлар таркибидаги На миқдори анъанавий усулда 35,94%, амалиётга тадбиқ этилган биоремидацион усулда 78,95% гача камайтириш имконини берган;
макрофитларни саноат ва маиший оқова сувларида биргаликда етиштириш биотехнологияси Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 28 февралдаги 03-03/3-2041-сон маълумотномаси). Натижада, саноат оқова сувлари таркибидаги Фе миқдори анъанавий усулда 30,56%, амалиётга тадбиқ этилган биоремидасион усулида 79,42% миқдоригача, Cр миқдори анъанавий усулда 45,46% гача камайтирилган бўлса, тавсия этилган биоремидацион технологияда 57,15% гача, маиший оқова сувлар таркибидаги Cр миқдори анъанавий усулда 63,3% га камайтирилган бўлса, тадбиқ этилган биоремидацион технологияда 66,67% гача камайтириш имконини берган.