Аблакулова Ирода Камолидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср ўзбек романларининг инглизча таржималарида миллийликнинг ифодаланиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1972.
Илмий раҳбар: Рузманова Рохила Усмановна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil.83.01.
Расмий оппонентлар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор;  Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари  доктори, професссор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрда яратилган “О ъткан кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “Навоий” каби ўзбек романларининг инглиз тилидаги таржималарида лингвомаданий хусусиятларнинг сақланганлик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллийликни ифодаловчи мақоллар, иборалар, тарихий ва архаик сўзларни инглиз тилига таржима қилишда таржиманинг эквивалент ва транслитерация усулларидан кўпроқ фойдаланилганлиги, миллий характерни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг таржимада туширилиб қолдирилиши асар мазмунига путур етказиши ва миллий характернинг тўлиқ очиб берилмаслигига олиб келиши аниқланган;
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ҳамда “Меҳробдан чаён”, Ойбекнинг “Навоий” романлари матнидаги семантик хусусиятини таржимада акс эттиришда лисоний бирликлар, иборалар, лингвомаданий воситалардан самарали фойдаланилганлиги исботланган;
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ҳамда “Меҳробдан чаён”, Ойбекнинг “Навоий” романидаги тарихий ва архаик сўзларнинг инглиз тилидаги таржималарида сўзма-сўз таржима усулидан фойдаланилганлиги сабаб реалиялар орқали давр руҳи номутаносиблиги очиб берилган;
таҳлилга тортилган асарлардаги мақоллар, иборалар, тарихий ва архаик сўзлар орқали ифодаланган реалияларнинг миллийлик хусусиятлари берилиши калкалаш таржима усули ёрдамида амалга оширилганлиги сабаб таржимада берилган давр руҳини ёритишдаги асосий камчилик эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср ўзбек романларининг инглиз тилига таржималарини ўрганиш ҳамда аслиятдаги миллийликни таржима қилиш усулларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллийликни ифодаловчи мақоллар, иборалар, тарихий ва архаик сўзларни инглиз тилига таржима қилишда таржиманинг эквивалент ва транслитерация усулларидан кўпроқ фойдаланилганлиги, миллий характерни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг таржимада туширилиб қолдирилиши асар мазмунига путур етказиши ва миллий характернинг тўлиқ очиб берилмаслигига олиб келиши билан боғлиқ илмий хулосалардан ОъзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 26-июлдаги 17.01/213-сон маълумотномаси). Шунингдек, ушбу диссертацияда илмий жиҳатдан асосланган таржима усулларига оид материаллардан ОъзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 26-июлдаги 17.01/212-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ адабиётшунослигидаги насрий асарларнинг инглизча таржималарида қўлланилган лексик воситаларни янгича ёндашув асосида таҳлил қилишга эришилган;
 Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ҳамда “Меҳробдан чаён”, Ойбекнинг “Навоий” романлари матнидаги семантик хусусиятини таржимада акс эттиришда лисоний бирликлар, иборалар, лингвомаданий воситалардан самарали фойдаланилганлиги ҳақидаги  хулосалардан И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 26-декабрдаги 3705/30.02.01-сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий натижаларининг қўлланилиши қиёсий адабиётшунослик, таржимашунослик, услубият, лексикология ва фразеология соҳаларини янгича қарашлар билан янада бойитган;
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ҳамда “Меҳробдан чаён”, Ойбекнинг “Навоий” романидаги тарихий ва архаик сўзларнинг инглиз тилидаги таржималарида сўзма-сўз таржима усулидан фойдаланилганлиги сабаб реалиялар орқали давр руҳи номутаносиблигининг очиб берилиши тўғрисидаги хулосалардан   Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалида “Тилга эътибор”, “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатувлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 12-декабрдаги 03-19-2561-сон гувоҳномаси). Натижада тингловчилар таржимашунослик ва унинг ривожланиш тенденсиялари, шунингдек, ХХ аср ўзбек романларининг инглизча таржималарида миллийликнинг ифодаланиш ҳақида кенг маълумотларга эга бўлган;
таҳлилга тортилган асарлардаги мақоллар, иборалар, тарихий ва архаик сўзлар орқали ифодаланган реалияларнинг миллийлик хусусиятлари берилиши калкалаш таржима усули ёрдамида амалга оширилганлиги сабаб таржимада берилган давр руҳини ёритишдаги асосий камчилик эканлиги ҳақидаги материаллардан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2022-йил 9-сентябр куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд” кўрсатувининг дастур сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 20-сентябрдаги 01-12/333-сон гувоҳномаси). Натижада тингловчиларнинг таржима санъати ва унинг турли халқлар ўртасида маданий кўприк вазифасини ўташ қобилияти ҳақидаги билимларини кенгайтириш, шунингдек, китобхонликка қизиқишини янада ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish