Жўраев Яшнаржон Ровшан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Таълим муассасаларида автомобил ҳайдовчиларини тайёрлаш сифатини ошириш услубини такомиллаштириш, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4114.
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор ; Абдуллаев Ботир Инатович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим муассасаларида автомобил ҳайдовчиларини тайёрлаш сифатини ошириш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим муассасаларида “Йўл ҳаракати қоидалари” фанини ўргатиш сифатини ошириш ва тингловчиларда йўл-транспорт вазиятларини тўғри баҳолай олиш кўникмаларини босқичма-босқич шакллантириш (биринчи босқичида умумий бандлар тизимлаштирилган, иккинчи босқичида мавзулар матни ва муаммоли вазиятлар аниқлаштирилган, учинчи босқичида таълим жараёнининг муаммоли вазиятлари асосланган, тўртинчи босқичда мавзулар юзасидан қисқача мунозарали савол-жавоблар шакллантирилган) асосида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш усули такомиллаштирилган;
таълим муассасаларида “Йўл ҳаракати қоидалари” фанидан коммуникатив технологияларни интенсив таълимда қўллаш орқали автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш усули ва тингловчиларнинг касбий маълумотлари, қабул қила олиш даражаси, малакаси, кўникмаси турлича бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ёши, билими ҳамда бошқарувда йўл қўйган хатоларини ҳисобга олувчи мезонлар асосланган;
автомобил ҳайдовчиларни тайёрлаш жараёнининг биринчи босқичида меъёрий ҳужжатларга асосан ҳайдовчига кўрсатиладиган малака талаблари мураккаб бўлиши сабабли мустақил таълимни жорий этиш, иккинчи босқичида ўзлаштирмаган билимларига устуворлик бериш асосида умумлаштирилган услуб такомиллаштирилган ва уни ташкил этувчи кўрсаткичларнинг мезонлари асосланган;
автомобил ҳайдовчиларни тайёрлаш жараёнида тингловчиларда мураккаб йўл-транспорт вазиятларини баҳолаш ва реал шароитларда тўғри қарор қабул қила олиш кўникмаларини шакллантиришнинг методик асосини (ноанъанавий педагогик усуллар 1+1, 5+7, чархпалакни айлантир ва ўтилган мавзуларга жавоб бер) яратган ҳолда педагогик таксономия орқали назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш жараёнлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим муассасаларида автомобил ҳайдовчиларини тайёрлаш сифатини ошириш услубини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
таълим муассасаларида “Йўл ҳаракати қоидалари” фанини ўргатиш сифатини ошириш ва тингловчиларда йўл-транспорт вазиятларини тўғри баҳолай олиш кўникмаларини босқичма-босқич шакллантириш асоси Тошкент давлат траснпорт университетининг “Йўл транспорт ҳодисаси экспертизаси” ва “Йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асослари” номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил
19-июндаги 233-сонли буйруғига асосан 233-0980 нашр рухсатномаси ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг 2024-йил 1-мартдаги 51-У-сон буйруғига асосан 51-311 нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 15-ноябрдаги 2/7096-сон маълумотномаси). Натижада автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш усули такомиллаштирилган;
таълим муассасаларида “Йўл ҳаракати қоидалари” фанидан коммуникатив технологияларни интенсив таълимда қўллаш орқали автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларни тайёрлаш усули ва тингловчиларнинг ёши, билими ҳамда бошқарувда йўл қўйган ҳатоларини ҳисобга олувчи мезонлар асосланган
“Авто Транс Касб” автомактабида таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 17-март 2/1707-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг билим даражаси 17 % га, автомобилни бошқариш қобилияти 7 % га ошган;
автомобил ҳайдовчиларни тайёрлаш жараёнининг биринчи босқичида мустақил таълимни жорий этиш, иккинчи босқичида ўзлаштирмаган билимларига устиворлик бериш асосида умумлаштирилган усули “Авто Акбар Даимлер” автомактабида таълим жараёнига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишда ҚР-кодни сканер қилиш технологияси жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 17-март 2/1707-сон маълумотномаси). Натижада автомобил ҳайдовчиларининг ёʻлларда қоида бузиш ҳолатлари эътиборга олинган ҳолда, транспорт воситаларини бошқаришга ўргатиш 5 % га, йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишда ҚР-кодни сканер қилиш технологияси орқали 15,7 % га ошган;
автомобил ҳайдовчиларни тайёрлаш жараёнида тингловчиларда мураккаб йўл-транспорт вазиятларини баҳолаш ва реал шароитларда тўғри қарор қабул қила олиш кўникмаларини шакллантиришнинг методик асоси “Тошкент давлат транспорт университети” йўл ҳаракатини тшкил этиш таълим йўналиши ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 17-март
2/1707-сон маълумотномаси). Натижада педагогик таксономия орқали назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш жараёнлари такомиллаштирилган.