Сиддиков Жахонгир Носуриллоевичнинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эргонимларнинг лингвистик тадқиқи (ўзбек ва инглиз тиллари материаллари асосида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3189.
Илмий раҳбар: Рустамов Дилшодбек Абдуваҳидович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Муяссар Сапарниязова филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятидаги корхона, ташкилот, муассасаларга қўйилган номларни тўплаш, уларни лингвистик таҳлилдан ўтказиш, давлат тили талабларига жавоб бермайдиган эргонимларнинг фаолият доирасини ўрганиш, эргонимларни қўллашдаги хато ва камчиликларни аниқлаш, илмий асосланган янги номларни расмий муомалага киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бугунги глобал дунёда миллий тилларнинг ўрни, уларнинг ички структурасида содир бўлаётган жараёнларергонимлар мисолида кўрсатилган, миллий тилларга четдан бўлаётган таъсирлар, хусусан, инглиз тилининг ўзбекча номларга кўрсатаётган таъсири очиқланган;
Андижон вилояти эргонимларининг ички бўлинишлари аниқланган, эргонимларнинг антропоергонимлар, топоергонимлар, фитоергонимлар,  зооергонимлар, оронимоергоним, гидроергонимлар, анемоноергонимлар каби лексик-семантик гуруҳларга бўлиниб кетиш қонуниятлари асосланган;
эргонимларнинг ички ва ташқи имкониятлар асосида ҳосил қилиниши қолиплари  аниқланган, компания, фирма, бренд ҳамда ишлаб чиқариш, савдо обектлари, маҳсулотларга ном қўйиш (нейминг) хизматини ташкил қилишнинг ютуқ ва камчиликлари кўрсатилган;
ташқи имконият ва аралаш усулда ҳосил қилинган эргонимлар таркибидаги инглиз тили элементларига экстралингвистик нуқтаи назардан баҳо берилган, эргонимларни ҳосил қилишда ўринсиз қўлланган инглиз тилига оид бирликлар таҳлилга тортилиб, уларнинг асос тилдаги ҳолатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилоятидаги корхона, ташкилот, муассасаларга қўйилган номлар – эргонимларнинг лексик-семантик, структур ва прагматик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
давлат тили софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва эргонимлардан фойдаланишда аҳолининг нутқ маданиятини ошириш, эргонимларни қўллашда давлат тили қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан баён этилган  хулосалардан 2019-2022-йилларга мўлжалланган А-ОТ-2019-10 рақамли «Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 13-июндаги 04/1-1574-сон маълумотномаси). Натижада Андижон вилоятидаги ўзбек ва инглиз тилларида фаолияти йўлга қўйилган эргонимик номларни тартибга солиш, улардан фойдаланишда учрайдиган хато ва камчиликларни аниқлаш, янги номларни илмий жиҳатдан асослаш жараёнлари фактик-аналитик материаллар асосида далилланган;
Андижон вилоятидаги корхона, ташкилот, муассасаларга қўйилган номларни тўплаш, уларни лингвистик таҳлилдан ўтказиш, давлат тили талабларига жавоб бермайдиган эргонимларнинг фаолият доирасини ўрганиш, эргонимларни қўллашдаги хато ва камчиликларни аниқлаш, илмий асосланган янги номларни расмий муомалага киритиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан ЭРАСМУС+ дастури доирасида  ИҚАТ - “Энҳанcинг cапаcитиес ин имплементатион оф институтионал қуалитй ассуранcе сйстемс анд тйпологй усинг бологна проcесс принcиплес” мавзусидаги 561685-ЭПП-1-2015-1-CЗ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП– рақамли (2015-2017) халқаро лойиҳасини амалга оширишда ва белгиланган вазифаларни бажаришда кенг фойдаланилган (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг 2024-йил 15-майдаги 32-02-567-сон маълумотномаси).  Натижада дунёда миллий тилларнинг ўрни, уларнинг ички структурасида содир бўлаётган жараёнлар эргонимлар мисолида кўрсатилган, миллий тилларга четдан бўлаётган таъсирлар, хусусан, инглиз тилининг ўзбекча номларга кўрсатаётган таъсири очиқланган;
вилоятдаги эргонимларни лингвистик таҳлилдан ўтказиш, корхона, ташкилот ва муассасаларни номлашда йўл қўйилаётган камчиликлар, нейминг, эргонимларни яратишда инглиз тилининг таъсирини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳасини амалга оширишда ва белгиланган вазифаларни бажаришда кенг фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 15-августдаги 90-сон маълумотномаси).  Натижада эргонимика соҳасини муайян илмий-назарий қарашлар ва фактлар билан бойитилишига, корхона, ташкилот ва муассасаларни номлашда юз берган лисоний, ижтимоий, тарихий ўзгаришларни кузатиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish