Иркабаева Феруза Махкамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий рус адабиёти контекстида Гузел Яхина ижоди”, 10.00.04 – Эвропа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3398.
Илмий раҳбар: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Джураева Зулфия Пардаевна, филология фанлари доктори, профессор; Фаттахова Амина Рустамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги педагогика давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рус замонавий адабий жараёнларнинг йўналиши сифатида Гузел Яхина ижодининг сеҳрли реализм контекстидаги ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Г. Яхина ижоди бўйича илмий-танқидий адабиётлар тизимлаштириш асосида уларнинг публицистик бўлим – ёзувчи асарларига шарҳлар ва тақризлар, Г. Яхина ижодини танқид қилувчи ҳамда ёзувчининг ижоди ёки унинг романларидан бирини тавсифловчи замонавий адабий жараёнларга бағишланган илмий тадқиқотлардан иборат уч даражали парадигмани ифодалаши исботланган;
сеҳрли реализмнинг замонавий рус адабиётидаги ёрқин бадиий йўналиши сифатидаги тавсифи, бу ёзиш усулининг реалистик ҳикояда ғайритабиий элементларнинг мавжудлиги, дуал оламлар, фолклор-мифологик элементларнинг синтези, Г. Яхина романларидаги муаллиф позициясининг махсус хронотопи ва ўзига хослиги каби хусусиятлари асосланган;
Г. Яхина романнавислигининг ўзига хос хусусиятлари унинг замонавий рус адабиётида сеҳрли реализмнинг фаоллашуви нуқтаи назаридан унинг ўрни ва роли контекстида очиб берилган ҳамда мазкур муаллифнинг сеҳрли реализмга алоқадорлиги ёзувчи асарларининг бадиий жиҳатларига кўра далилланган;
хронотоплар (циклик ва чизиқли), фолклор-мифологик элементлар (афсоналар ва мифларнинг акс эттирилиши, болалар фолклорига мурожаат қилиш), реал ва нореал дунё синтези, ўзига хос қаҳрамон ХХИ аср рус адабиётида сеҳрли реализмнинг ёрқин вакили сифатида ушбу ёзувчининг романларидаги ёзув техникасининг етакчи хусусиятлари эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий рус адабиёти контекстида Гузел Яхина ижоди мавзусидаги илмий тадқиқот натижалари асосида:
Гузел Яхина ижоди бўйича илмий-танқидий адабиётлар тизимлаштириш асосида уларнинг публицистик бўлим – ёзувчи асарларига шарҳлар ва тақризлар, Гузел Яхина ижодини танқид қилувчи ҳамда ёзувчининг ижоди ёки унинг романларидан бирини тавсифловчи замонавий адабий жараёнларга бағишланган илмий тадқиқотлардан иборат уч даражали парадигмани ифодалаши ва сеҳрли реализмнинг замонавий рус адабиётидаги ёрқин бадиий йўналиши сифатидаги тавсифи, бу ёзиш усулининг реалистик ҳикояда ғайритабиий элементларнинг мавжудлиги, дуал оламлар, фолклор-мифологик элементларнинг синтези, Гузел Яхина романларидаги муаллиф позициясининг махсус хронотопи ва ўзига хослиги каби хусусиятларига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган №ФЗ-201912258 “Ўзбек тили адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформа сини яратиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 24 июндаги 02/17-1773-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий рус адабиёти контекстида Гузел Яхина ижодининг кенг қамровли тавсифи электрон платформада замонавий рус адабиёти ҳақидаги таркибни тавсифлаш учун ишлатилган, бу рус, инглиз ва ўзбек тилларидаги сеҳрли адабиётни солиштириш имконини берган;
Гузел Яхина романнавислигининг ўзига хос хусусиятлари унинг замонавий рус адабиётида сеҳрли реализмнинг фаоллашуви нуқтаи назаридан унинг ўрни ва роли контекстида очиб берилган ҳамда мазкур муаллифнинг сеҳрли реализмга алоқадорлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган №ФЗ-201912258 “Ўзбек тили адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформа сини яратиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 24 июндаги 02/17-1773-сон маълумотномаси). Натижада, китобхонлар адабиётдаги янги ҳодисаларнинг мазмун-моҳияти билан танишиш ҳамда соҳанинг сўнгги терминалари ҳақида маълумот олиш имконига эга бўлган;
хронотоплар (циклик ва чизиқли), фолклор-мифологик элементлар (афсоналар ва мифларнинг акс эттирилиши, болалар фолклорига мурожаат қилиш), реал ва нореал дунё синтези, ўзига хос қаҳрамон ХХИ аср рус адабиётида сеҳрли реализмнинг ёрқин вакили сифатида ушбу ёзувчининг романларидаги ёзув техникасининг етакчи хусусиятлари эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон рус маданият марказида “Рус тили ва адабиётини ўқитишда янги технологиялар” номли илмий-амалий семинарини ташкиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон рус маданият марказининг 2023 йил 4 ноябрдаги 02-81/1-сон маълумотномаси). Натижада, семинар иштирокчиларига Гузел Яхина ижоди билан таништириш, ўқитувчиларнинг замонавий рус адабиёти бўйича услубий билимларини кенгайтириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларининг ўқув жараёнига амалиётга татбиқ этишига ундаш, ёш семинар иштирокчиларида ижобий ҳаётий позицияни шакллантиришга эришилган.