Наркулов Одил Олтинбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мобил иловалар асосида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш методикаси” (Қаттиқ жисмлар физикаси фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4151.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Лутфиллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/31.03.2021.FM.70.06
Расмий оппонентлар: Ғаниев Абдуқаҳҳор Гадоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўраев Эргаш Йўлдошевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бакалавриат таълим йўналишида “Қаттиқ жисмлар физикаси” фанини, таркиби компютер имитацион моделларлар, аудио, видео контентлар билан бойитилган мобил иловалар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Қаттиқ жисмлар” физикаси фанини анъанавий ва мобил илова тузулмалари, алгоритми, усуллари, услублари ва методикаси аниқлаштирилиб, анъанавий дарс ўтишга нисбатан мобил иловалардан фойдаланиб дарс машғулотларини (маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини) ташкил қилишда компютер имитацион моделларга асосланган аудио, видео контентлар қамраб олинган мобил илова платформаси ишлаб чиқилган;
олий таълимда “Қаттиқ жисмлар физикаси” фанидан компютер имитацион моделлар яратиш учун мавзулар кетма-кетлиги аниқлаштирилиб, танлаб олинган мавзулардан физик жараёнларнинг ички ва ташқи хоссаларини ҳамда кўз илғамайдиган ва лаборатория шароитида кўрсатиб бўлмайдиган нозик жараёнларни намойиш этувчи компютер имитацион моделлар ишлаб чиқилган;
“Қаттиқ жисмлар физикаси фанининг мавзуларига оид ишлаб чиқилган аудио ва видео дарслардан, компютер имитацион моделлардан, мобил илова ёрдамида фанни ички ва ташқи хоссаларини талабаларга намойиш этиш учун бошқарув нуқтаи назаридан жамоани ташкилий динамик ривожланиш, гуруҳ динамикаси ва гуруҳ руҳиятига асосланган ҳолда шакллантириш жараёни, педагогик талабаларнинг ижодий ностандарт вазифаларни ҳал қилиш қобилиятини мақсадли шакллантиришнинг ўқув амалиёти, муаммо ёки вазифани ҳал қилиш учун ишчи прототипни яратишга қаратилган турли хил таълим йўналишлари талаблари ва турли касблар мутахассислари учун лойиҳага йўналтирилган танлов асосидаги технололгияларни қўллаб дарс машғулотларини ташкил қилиш методикаси такомиллаштирилган;
“Қаттиқ жисмлар физикаси” фани мавзуларини компютер имитацион моделлардан фойдаланиб дарс жарёнларини ташкил этишни физика йўналишидаги ҳамда бошқа олий таълим йўналишидаги предметлар учун анъанавий ва мобил иловалар асосидаги дарс машғулотларида таққослаб ўқитиш юзасидан самарадор тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида “Қаттиқ жисмлар физикаси” фани учун компютер имитацион моделлардан мобил иловада фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“Қаттиқ жисмлар” физикаси фанини анъанавий ва мобил илова тузулмалари, алгоритми, усуллари, услублари ва методикаси аниқлаштирилиб, анъанавий дарс ўтишга нисбатан мобил иловалардан фойдаланиб дарс машғулотларини (маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини) ташкил қилишда компютер имитацион моделларга асосланган аудио, видео контентлар қамраб олинган мобил илова платформаси ишлаб чиқилган ҳамда олий таълимда “Қаттиқ жисмлар физикаси” фанидан компютер имитацион моделлар яратиш учун мавзулар кетма-кетлиги аниқлаштирилиб, танлаб олинган мавзулардан физик жараёнларнинг ички ва ташқи хоссаларини ҳамда кўз илғамайдиган ва лаборатория шароитида кўрсатиб бўлмайдиган нозик жараёнларни намойиш этувчи компютер имитацион моделлар ишлаб чиқилган таклифлардан “ОТ–Атех-2018-519 Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023 йил 20 ноябрдаги 117/02-сон маълумотномаси). Натижада, “Қаттиқ жисмлар физикаси” фани учун компютер имитацион моделларни таълим жараёнига татбиқ этиш сифат кўрсаткичи оширилган;
“Қаттиқ жисмлар физикаси фанининг мавзуларига оид ишлаб чиқилган аудио ва видео дарслардан, компютер имитацион моделлардан, мобил илова ёрдамида фанни ички ва ташқи хоссаларини талабаларга намойиш этиш учун бошқарув нуқтаи назаридан жамоани ташкилий динамик ривожланиш, гуруҳ динамикаси ва гуруҳ руҳиятига асосланган ҳолда шакллантириш жараёни, педагогик талабаларнинг ижодий ностандарт вазифаларни ҳал қилиш қобилиятини мақсадли шакллантиришнинг ўқув амалиёти, муаммо ёки вазифани ҳал қилиш учун ишчи прототипни яратишга қаратилган турли хил таълим йўналишлари талаблари ва турли касблар мутахассислари учун лойиҳага йўналтирилган танлов асосидаги технололгияларни қўллаб дарс машғулотларини ташкил қилиш методикаси такомиллаштирилган таклифлардан “И-2016-4-15 “Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида тармоқдан фойдаланишнинг дастурий таъминотини яратиш ва татбиқ этиш (олий таълим муассасалари мисолида)” мавзуларидаги амалий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023 йил 20 ноябрдаги 117/02-сон маълумотномаси). Натижада олий таълимда “Қаттиқ жисмлар физикаси” фанини мобил илова асосида ўқитишни таълим жараёнига татбиқ этиш самарадорлиги ошган, ўқувчиларда мотивацион-қизиқиш ривожлантирилган;
“Қаттиқ жисмлар физикаси” фани мавзуларини компютер имитацион моделлардан фойдаланиб дарс жарёнларини ташкил этишни физика йўналишидаги ҳамда бошқа олий таълим йўналишидаги предметлар учун анъанавий ва мобил иловалар асосидаги дарс машғулотларида таққослаб ўқитиш юзасидан самарадор тавсиялар ишлаб чиқилган таклифлардан “ОТ–Атех-2018-519 Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023 йил 20 ноябрдаги 117/02-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида “Қаттиқ жисмлар физикаси” фани бўйича талабаларни билим, кўникмаларини ривожлантиришга эришилган.