Тожибоева Шоҳистахон Комилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик компетентлигини ривожлантириш методикаси” (“Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фани мисолида), 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2PhD/Ped7541.
Илмий раҳбар: Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.     
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Обидова Гулмира Кузибаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Сайдалиев Саидумар, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади медиасаводхонлик ва ахборот маданияти воситасида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг информацион-аналитик компетентлигини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий тилларни ўқитиш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда медиасаводхонлик ва ахборот маданияти таълими асосида информацион-аналитик компетентликни ривожлантиришнинг таркибий-мазмуний асосларига қадриятли-семантик, коммуникатив, когнитив компонентларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
хорижий тилларни ўқитишда матн, тасвир, рақам кўринишидаги ўқув материалларини интерпретация қилиши асосида бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик ва ахборотлар билан ишлаш компетенсиясини ривожлантириш босқичлари аниқлаштирилган;
бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик компетентлигини ривожлантириш модели “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фанидан ўқув ахборотларини таҳлилий-синтетик қайта ишлаш, имитацияларини яратиш, ўқув материалларини интерпретация қилиш асосида такомиллаштирилган;
медиасаводхонлик ва ахборот маданияти воситасида бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик компетентлигини ривожлантириш механизмлари ўзаро алоқа тизимлари, мотивацион, интеллектуал, рефлексив, иродавий сифатлар, ижтимоий контекстлар ҳамда мотивацион-интеллектуал ва амалий фаолиятли вазиятларни касбий трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти воситасида бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик компетентлигини ривожлантириш методикаси юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
хорижий тилларни ўқитиш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда медиасаводхонлик ва ахборот маданияти таълими асосида информацион-аналитик компетентликни ривожлантиришнинг таркибий-мазмуний асосларига қадриятли-семантик, коммуникатив, когнитив компонентларини киритиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2018−2020-йилларда бажарилган ПЗ−20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 1-июлдаги 04/11-53-85-сон маълумотномаси). Натижада, медиасаводхонлик ва ахборот маданияти воситасида бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик компетентлигини ривожлантиришнинг шарт-шароитлари ва унинг дидактик имкониятларини оширишга хизмат қилган;
хорижий тилларни ўқитишда матн, тасвир, рақам кўринишидаги ўқув материалларини интерпретация қилиши асосида бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик ва ахборотлар билан ишлаш компетенсиясини ривожлантириш босқичлари аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Миллий университетида 2018−2020-йилларда бажарилган ПЗ−201709134-сонли “Филология йўналиши бўйича инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзудаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 31-июлдаги 11-05-3914/64-сон маълумотномаси). Натижада, медиатаълимнимнг хорижий тажрибасини ўрганиш ва медиасаводхонликнинг таркибий қисмларини модификация қилишга шароит яратилган;  
бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик компетентлигини ривожлантириш модели “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” фанидан ўқув ахборотларини таҳлилий-синтетик қайта ишлаш, имитацияларини яратиш, ўқув материалларини интерпретация қилиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2018−2020-йилларда бажарилган ПЗ−20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 1-июлдаги 04/11-53-85-сон маълумотномаси). Натижада, медиасаводхонлик ва ахборот маданияти воситасида бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик компетентлигини ривожлантиришга доир семинар-тренинг машғулотлари, мустақил таълим ва лойиҳа дастурлари мажмуини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
медиасаводхонлик ва ахборот маданияти воситасида бўлажак инглиз тил ўқитувчиларининг информацион-аналитик компетентлигини ривожлантириш механизмлари ўзаро алоқа тизимлари, мотивацион, интеллектуал, рефлексив, иродавий сифатлар, ижтимоий контекстлар ҳамда мотивацион-интеллектуал ва амалий фаолиятли вазиятларни касбий трансформациялаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклифларидан ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда 2023-2024-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Болалар ва биз” дастурининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 22-июлдаги 04-36-868-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур эшиттиришлар жамиятда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш, информацион-аналитик кўникмаларни шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish