Исмоилжонов Шухратжон Боймирза ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларининг танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш методикаси (ижод мактаблари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6391.
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Наманга давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар:  Асқарова Манзура Авазбековна, педагогика фанлари доктори; Эрқулова Феруза Мелиқузиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.           
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижод мактаблари юқори синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш малакаларини инглиз тили ўқитиш жараёнларида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги:
танқидий фикрлаш малакаларини ижод мактаблари тамойиллари билан интеграциялаш асосида замонавий педагогиканинг ўзига хос шакли (билиш (кноwинг), акс эттириш, мулоҳаза қилиш (рефлеcтион), англаш (cомпреҳенсион) теъран фикрлаш (тҳинкинг оут оф тҳе бох), бошқалар фикрига фикр билдириш ва бошқаларнинг ўз шахсига фикрларни қабул қилиш (гивинг анд реcеивинг феедбаcк), ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, прагматик тарзда ҳаракат қилиш  сифатидаги танқидий фикрлашнинг дидактик хусусиятлари очиб берилган;
инглиз тили ўргатиш жараёнларида юқори синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришнинг методик-дидактик компонентлари (чуқурроқ фикрлашга ундовчи, ривожлантирувчи, қарор қабул қилувчи)ни таълим муҳитига ижодкорлик элементларини (тҳинкинг дифферент-бошқа нуқталардан қараш, креативлик, маълумотларнинг манбааларига эътиборли бўлиш, турли нуқтайи назарларни тинглаш ва улардан хулоса чиқариш) қўллаш асосида аниқлаштирилган;
юқори синф ўқувчиларида инглиз тили ўқитиш жараёнларида танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш модели танқидий фикрлашга йўналтирилган мотивацион-информацион, диагностик-тузатувчи, йўналтирувчи, белгиловчи, умумлаштирувчи, аниқловчи таркибий қисмларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
ижод мактаблари ўқувчиларининг танқидий фикрлаш малакалари ёрдамида танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш босқичлари теран ва ижодкорона фикрлаш фазилатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш (лойиҳалаш ижодий вазифа) технологиялари асосида ўқув жараёнида танқидий мулоқот тизимини амалга оширишнинг педагогик имкониятлари (аргументларни мантиқий таҳлил қилиш ва асослаш, турли нуқтайи назарларни кўриб чиқиш, мулоқот ва музокаралар олиб бориш, фикрлар хилма-хиллиги) асосида тизимлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларда танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
 инглиз тили ўқитиш жараёнларида юқори синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш босқичлари креатив ва танқидий фикрлаш фазилатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга доир хулосалардан инглиз тили ўқитувчилари учун яратилган “Инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларининг танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш технологиялари бўйича” номли ўқув-методик қўлланмадан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф ва Исҳоқхон Ибрат ижод мактабларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2024-йил 2-октябрдаги 01-12/2-2116 сонли маълумотномаси) 2024-йил, 20-23-август кунларида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг ижод мактаблари билан ишлаш бўлими томонидан ташкил этилган “Касбий ривожланиш: таҳлил, мақсад, натижа” номли Республика оффлине ўқув-тренинг жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2024-йил 2-октябрдаги 01-12/2-2113-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, юқори синф инглиз тили фани ўқитувчиларининг ўқувчиларда танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол методларни такомиллаштириш ва дастурий воситаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
юқори синф ўқувчиларида инглиз тили ўқитиш жараёнларида танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришнинг ўқув топшириқларини интенсив бажара олиш самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган дидактик моделидан инглиз тили таълими жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2024-йил 2-октябрдаги 01-12/2-2113-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синфлар таълимида ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишда танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришнинг самарадорлиги таъминланган;
юқори синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларда танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришнинг методик-дидактик компонентлари (гивинг анд реcеивинг феедбаcк ((бошқалар фикрига) фикр билдириш ва (бошқаларнинг ўз шахсига) фикрларни қабул қилиш)дан таълим муҳитида самарали фойдаланишга ҳамда танқидий фикрлаш малакаларини ижод мактаблари тамойиллари билан интеграциялаш асосида замонавий педагогиканинг ўзига хос шакли (кноwинг (билиш), рефлеcтион (акс эттириш, мулоҳаза), cомпреҳенсион (англаш) тҳинкинг оут оф тҳе бох (теран фикрлаш), гивинг анд реcеивинг феедбаcк ((бошқалар фикрига) фикр билдириш ва (бошқаларнинг ўз шахсига) фикрларни қабул қилиш), ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, прагматик тарзда ҳаракат қилиш, касбий позицияга эга бўлиш) сифатидаги танқидий фикрлашнинг дидактик хусусиятлари аниқланганлигига доир хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадио канали  ДУК муҳарририяти томонидан тайёрланган “Катта танаффус”, “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларининг 2024-йил июн ва август сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК сининг 2024-йил 10-октябрдаги 123-сон маълумотномаси). Натижада теледастурлар ссенарийси матнлари илмий жиҳатдан бойишига ва инглиз тили дарсларида ижод мактаблари ўқувчиларининг танқидий фикрлаш малакалари ривожланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish