Азимов Дониёр Тўйчи ўғлининг
Патентлар асосида ўтказиладиган техника фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Қолипсиз тайёрлаш усули билан ораёпма плиталарни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”, 05.09.05 - Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари бўйича фалсафа доктори).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5004.
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор Адилходжаев Анвар Ишанович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc15/31.08.2022.Т.73.04
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талаб этилган реологик хоссаларга эга бўлган ҳамда кам қиздириладиган ресурстежамкор технологиялар учун темирбетон буюмларини опалубкасиз қолиплаш технологиясида фойдаланиш учун бетон қоришмаларнинг таркибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта цемент, чақиқтош, қум, МастерCаст 765 суперпластификатори, нисбий сирт юзаси 8000-9000 см2/г ни ташкил этган микрокремнезем минерал микротўлдиргичи асосидаги талаб этилган реологик кўрсаткичларга эга бўлган бетон қоришмаси ишлаб чиқилган (№ИАП07481);
илк марта темирбетон буюмлари ва конструксияларини кам қиздириладиган технологиялар асосида ишлаб чиқариш учун талаб этилган реологик хоссаларга эга бўлган, цемент, чақиқтош, қум, кўп функсионал РАПИДМИХ модификатори, сув ва нисбий сирт юзаси 3300-3500 см2/г ни ташкил этувчи майдаланган қолип шлаклари асосидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқилган (№ИАП 7752);
комплекс модификаторлар асосида ишлаб чиқилган бетон қоришмалардан фойдаланиш талаб этилган реологик хоссаларни таъминлаш орқали уларни темирбетон конструксияларини опалубкасиз қолиплаш технологиясида самарали қўллаш имконияти исботланган;
таклиф этилаётган полифунксионал кимёвий модификатордан фойдаланиш цемент тизими структураси шаклланиш жараёнини тезлаштириши орқали иссиқлик-намлик билан ишлов бериш жараёнида изотермик қиздириш ҳароратини сезиларли даражада пасайтириши ҳисобига опалубкасиз қолиплаш усулида темирбетон буюм ва конструксияларни кам қиздириладиган технология ёрдамида ишлаб чиқариш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Қолипсиз тайёрлаш усули билан ораёпма плиталарни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
цемент, чақиқтош, қум, МастерCаст 765 суперпластификатори, нисбий сирт юзаси 8000-9000 см2/г бўлган микрокремнезем микротўлдиргичи ва сувдан ташкил топган талаб этилган реологик хоссаларга эга бетон аралашмаси ва у асосида опалубкасиз қолиплаш технологиясидан фойдаланган ҳолда темирбетон буюм ва конструксиялар “БИНОКОР ТЕМИРБЕТОН СЕРВИС” МЧЖ ҚК заводида амалиётга жорий этилган ("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 24.10.2024 йилдаги 04/15-3145-сонли маълумотномаси). Натижада, темирбетон буюмларни узлюксиз опалубкасиз тайёрлаш линияларида оптимал бетон таркибларни жорий этишда цемент сарфини 15-25% га тежашга, рентабелликнинг 2,7-5,9% га оширишга ва маҳсулотнинг таннархини 3,1-6% га камайтиришга эришилган;
цемент, чақиқтош, қум, кўп функсионал РАПИДМИХ модификатори, сув ва нисбий сирт юзаси 3300-3500 см2/г ни ташкил этувчи майдаланган қолип шлаклари асосидаги бетон қоришмаси ва у асосида опалубкасиз қолиплаш технологиясида буюмлар ва конструксиялар “БИНОКОР ТЕМИРБЕТОН СЕРВИС” МЧЖ ҚК заводида амалиётга жорий этилган ("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 24.10.2024 йилдаги 04/15-3145-сонли маълумотномаси). Натижада, (№ИАП07481 “Бетон қоришмаси” ва №ИАП7752 “Бетон қоришмаси”) ихтиро патентларида келтирилган оптимал бетон таркиблари асосида умумий 5,4 млрд. сўм га тенг маҳсулот ишлаб чиқарилган ҳамда олинган умумий иқтисодий самара 601 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish