Усманов Баходир Баҳтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда ижтимоий ҳимояни молиялаштиришни ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори доцент;
Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда ижтимоий ҳимояни молиялаштиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли турмуш фаровонлиги оила даромадларини қисқа ва узоқ муддатли даврларга ажратган ҳолда аҳолини мутлоқ ва нисбий камбағаллик категориялари асосида ижтимоий ҳимоя харажатларини молиялаштириш асосланган.
давлат томонидан ижтимоий хизматларни бепул тақдим этиш ёки уни маблағлар билан таъминлаб бериш орқали ижтимоий ҳимояни молиялаштиришнинг монетар ва номонетар шаклда бўлишини тизимлаштириш таклиф этилган.
ижтимоий ҳимоя харажатларини молиялаштиришда демографик омиллар – оила аъзлоларининг ўртача ёши 34 ёшдан кичик бўлишини ва яшаш ҳудудини инобатга олиш орқали турмуш фаровонлигини манзилли таъминлашга эришиш таклиф этилган.
нодавлат ижтимоий ҳимояни молиялаштиришда краудфандинг механизмидан фойдаланиш орқали кам таъминланган оилаларни фавқулодда харажатларини қоплаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда ижтимоий ҳимоя харажатларини молиялаштиришда бюджет сиёсати устуворликларидан фойдаланишни такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳоли турмуш фаровонлиги оила даромадларини қисқа ва узоқ муддатли даврларга ажратган ҳолда аҳолини мутлоқ ва нисбий камбағаллик категориялари асосида ижтимоий ҳимоя харажатларини молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2022-йил 5-октябрдаги 04/3-02-34ққ-сон қарори 2-банди
3-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилади (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 15-октябрдаги 01/2-10/204-сон маълумотномаси). Натижада, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрининг белгиланган тизимларга интеграция ишлари тўлиқ якунлади.
давлат томонидан ижтимоий хизматларни бепул тақдим этиш ёки уни маблағлар билан таъминлаб бериш орқали ижтимоий ҳимояни молиялаштиришнинг монетар ва номонетар шаклда бўлишини тизимлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги ПҚ-31-сон қарорига 3-иловаси 15-банди ижросини таъминлашга хизмат қилади (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 15-октябрдаги 01/2-10/204-сон маълумотномаси). Натижада, касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ёшлар ва хотин-қизларни касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитиш харажатларини бир қисмини қоплаш учун 2023-йилда 5 163 нафар фуқароларга 4 377 млн. сўм, 2024-йил 1-ярим йиллигида 1 724 нафар фуқароларга 1 599 млн. сўм маблағлар ажратилди.
ижтимоий ҳимоя харажатларини молиялаштиришда демографик омиллар – оила аъзлоларининг ўртача ёши 34 ёшдан кичик бўлишини ва яшаш ҳудудини инобатга олиш орқали турмуш фаровонлигини манзилли таъминлашга эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-октябрдаги 654-сон қарорининг 1-илова 7-банди 3-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилади (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 15-октябрдаги 01/2-10/204-сон маълумотномаси). Натижада, оила аъзосининг жон бошига тўғри келувчи минимал истеʼмол харажатлари миқдорини 648 минг сўмдан кам бўлмаслигига эришилди.
нодавлат ижтимоий ҳимояни молиялаштиришда краудфандинг механизмидан фойдаланиш орқали кам таъминланган оилаларни фавқулодда харажатларини қоплаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 19-апрелдаги 195-сон қарорига 4-илова 5-банди 5-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилади (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2024-йил
15-октябрдаги 01/2-10/204-сон маълумотномаси). Бу борада, келгусида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг молиялаштириш манбаларини кенгайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.