Султанова Нигина Уткуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Чакана савдо хизматлари соҳасида корхоналар рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми”, 08.00.05 –Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2PhD/Iqt2911
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Кулиевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида чакана савдо соҳасида корхоналар рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “чакана савдо корхонасининг рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни рақибларга нисбатан афзалликларга эга бўлган ҳолда рақобат устунлигига эришиш имконини берувчи рақобат стратегиясини шакллантириш шароитида корхоналарнинг стратегик салоҳиятидан фойдаланиш, потенсиал мижозларнинг эҳтиёжларини максимал қондириш, уларга сифатли савдо хизматларини кўрсатиш қобилияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
чакана савдо корхоналарининг рақобатбардошлигини интеграл баҳолаш усули чакана савдо корхонасининг товар (ТР = 0,16) ва бренд (БР = 0,18) рақобатбардошлиги, моддий-техник (МЦ = 0,12), молиявий (МС = 0,21), меҳнат (МеҳС = 0,11) ҳамда савдо (СС = 0,22) салоҳияти кўрсаткичларининг вазн коеффициентларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
чакана савдо корхонасининг рақобатбардошлиги корхонанинг барча таркибий бўлимлари фаолиятларини ягона тизимга бирлаштириш ҳамда корхонанинг стратегик рақобатбардошлигини таъминлаш учун уларнинг фаолиятини мақсадли бошқаришнинг таснифлаш, маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш, гуруҳларга ажратиш, рақобат стратегияларини танлаш, стратегик мақсадларни белгилаш босқичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
Самарқанд вилоятида чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини ошириш ва самарали ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2027-йилга қадар асосий фаолият параметрларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чакана савдо соҳасида корхоналар рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “чакана савдо корхонасининг рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини рақибларга нисбатан афзалликларга эга бўлган ҳолда рақобат устунлигига эришиш имконини берувчи рақобат стратегиясини шакллантириш шароитида корхоналарнинг стратегик салоҳиятидан фойдаланиш, потенсиал мижозларнинг эҳтиёжларини максимал қондириш, уларга сифатли савдо хизматларини кўрсатиш қобилияти нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Савдо иқтисодиёти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 22-августдаги 284-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда корхоналарнинг стратегик салоҳиятидан фойдаланиш, потенсиал мижозларнинг эҳтиёжларини максимал қондириш, уларга сифатли савдо хизматларини кўрсатиш қобилияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “чакана савдо корхонасининг рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
чакана савдо корхоналарининг рақобатбардошлигини интеграл баҳолаш усули чакана савдо корхонасининг товар (ТР = 0,16) ва бренд (БР = 0,18) рақобатбардошлиги, моддий-техник (МЦ = 0,12), молиявий (МС = 0,21), меҳнат (МеҳС = 0,11) ҳамда савдо (СС = 0,22) салоҳияти кўрсаткичларининг вазн коеффициентларини аниқлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ҳудудий бошқармалари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 19-февралдаги 9/06-30-3070-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида чакана савдо корхоналари фаолиятидаги заиф бўғинларни ўз вақтида аниқлаш ва кўрсаткичларни мақсадли равишда мослаштириш ҳамда уларнинг энг оқилона қийматларини таъминлаш имконини берган;
чакана савдо корхонасининг рақобатбардошлиги корхонанинг барча таркибий бўлимлари фаолиятларини ягона тизимга бирлаштириш ҳамда корхонанинг стратегик рақобатбардошлигини таъминлаш учун уларнинг фаолиятини мақсадли бошқаришнинг таснифлаш, маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш, гуруҳларга ажратиш, рақобат стратегияларини танлаш, стратегик мақсадларни белгилаш босқичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ҳудудий бошқармалари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 19-февралдаги 9/06-30-3070-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхонанинг функсионал бўлимлари ва бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий функсиялари ўртасидаги муносабатлар самарадорлигини ошириш имконини берган;
Самарқанд вилоятида чакана савдо корхоналари рақобатбардошлигини ошириш ва самарали ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган асосий фаолият параметрларининг прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ҳудудий бошқармалари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 19-февралдаги 9/06-30-3070-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида чакана савдо корхоналари фаолиятини миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолашнинг услубий воситаларини такомиллаштириш орқали бошқарув қарорларини қабул қилиш ва истиқболда стратегик ривожланиш векторини аниқлаш имконини берган.