Хамрақулов Жахонгир Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда экоетик компетентликни ривожлантиришнинг интегратив методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped3199.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети ҳузуридаги PhD.03/28.02.2023.B.60.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эркабаева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Асқарова Манзура Авазбекова, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда экоетик компетентликни ривожлантиришда экологик-ахлоқий таълим интеграциясидан фойдаланиш ва методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда экоетик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик мазмуни, илмий-консептуал асосларини тадқиқ этиш асосида экологик тарбиявий-дидактик ахборотлар, касбий кўникмаларга қўйилган компетенсиявий талабларга устуворлик бериш ҳамда экология ва ахлоқшунослик таълимини таълимий, тарбиявий ва ижтимоий вазифаларини интеграциялашнинг назарий-методик асослари аниқланган;
экоетик компетентликни ривожлантиришнинг конструктив-рационал услуб ва воситалари ҳамда техник-технологик, интеллектуал асосларини такомиллаштириш орқали талабаларда масъулиятли ва мажбуриятли экологик дунёқарашга асосланган позитив-прагматик экологик фаолиятини ташкил этишнинг педагогик модели ва технологияси ишлаб чиқилган;
экологик таълим-тарбиянинг методик асосларини этика, этноекология, биоетика фанлари методлари билан интеграциялаш, фанлараро ҳамкорлигини йўлга қўйишга асосланган талабаларнинг экоетик компетентлиги ўз-ўзини ривожлантириш, малака ва маҳоратини такомиллаштириш ҳамда истиқболли экологик-дидактик вазифаларга мос амалий ҳаракатларни ташкил этишга доир педагогик релаксацияни юзага келтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг экоетик компетентлигини ривожланганлик даражасини ташхис этишнинг ахборий-когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, фаолиятли-ижодий компонентлари ҳамда диагностик аппарати касбий-фаолиятга йўналганлик, экологик ахлоқий фаоллик кўникмаларини баҳолаш, когнитив ва фаолиятга доир кўникмаларни шаклланганлик даражасини аниқлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда экоетик компетентликни ривожлантириш механизмлари ва интегратив таълим технологияси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда экоетик компетентликни ривожлантиришда турли таълим-тарбия соҳаларини горизонтал ва вертикал йўналишларда интеграциялаш ва дифференциаллаш ва уларда экологик масъулиятни шакллантиришда экологик вазият ҳақидаги обектив маълумотларга эга бўлишини таъминлайдиган педагогик-дидактик воситалар таъсирчанлигини ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир тавсиялардан 2018-2020-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 9-декабрдаги 02-07-4435/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларда экоетик компетентликни педагогик жараёнда ривожлантиришнинг мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ҳамда эмпирик баҳолаш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилган;
экологик таълим-тарбияни “сиёсийлашиш” ва “мафкуралашиш” дан асраш асосида умумгуманистик эҳтиёжлардан келиб чиқишига эришиш ҳамда экологик педагогика усулларини этика фани методлари билан интеграциялаш, ижтимоий гуманитар фанларни экологик таълим билан фанлараро ҳамкорлигини йўлга қўйишнинг педагогик асосларига доир тавсияларадан 2018-2020-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 9-декабрдаги 02-07-4435/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларда экоетик компетентликни ривожлантиришда ижтимоий-гуманитар фанларнинг ҳамкорлигидан оқилона фойдаланишга қаратилган педагогик технологияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
талабаларда экоетик компетентликни ривожлантириш ва экологик ахлоқий масъулиятни тарбиялашда “умумий ижтимоий интизом”ни “экологик фаолият интизоми” билан интеграциялаш ва талабаларда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий муносабатлар интизомини тарбиялаш билан бевосита боғлиқ бўлган махсус экоетик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг интегратив методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олинган, 2018-2020-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 9-декабрлаги 02-07-4435/04-сон далолатномаси). Натижада экологик ахлоқий масъулиятни шакллантиришда самарадорликка эришилган;
талабаларда экоетик компетентликни ривожлантиришнинг конструктив-рационал услуб ва воситаларини, техник-технологик, интеллектуал асосларини яратиш орқали педагогик фаолиятни такомиллаштириш асосида позитив-прагматик экологик фаолиятининг янги сифат даражасини яратишнинг инновацион-педагогик модели ва технологиясига доир янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида кенг татбиқ этилган. Жумладан, “Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида “Юртим тарихини ўрганаман” ва “Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат” лойиҳасини амалга ошириш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 16-августдаги 225-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларда экологик ахлоқий компетентликни ривожлантиришга доир мустақил таълимни ташкил этиш методикасини ишлаб чиқишга хизмат қилган.